Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Кўкрак қафаси скелети.
Кўкрак қафаси 12 жуфт қовурғанинг тўш суяги 
билан бирикишидан ҳосил бўлади. Ҳақиқий қовурғалар 1-7-жуфт қовурғалар 
тоғайи ёрдамида тўш суягига, қолган 8, 9, 10-жуфтлари тоғай қисми билан 7-
жуфт қовурғага бирикади. 11 ва 12-қовурғаларнинг тоғай учи бўлмайди, 
уларнинг учи эркин бўлиб, бир оз ҳаракатчан. Қовурғалар умуртқаларга бўғим 
орқали бирикади. Тўш суяги тоқ суяк бўлиб, унинг дастаси, танаси ва ўсимтаси 
фарқ қилинади. 
Кўкрак қафасининг шакли боланинг ёшига ва тана тузилишига боғлиқ. 
Кўкрак қафасининг шаклига тўш суяги мос бўлади. Кўкрак қафаси қонус-
симон, силиндрсимон (узун, энсиз) ва (калта энли) ясси бўлиши мумкин, 
боланинг ёши ортиши билан шакли ўзгариб туради. Ҳаётнинг дастлабки йилида 
кўкрак қафаси қонуссимон бўлади. 2,5-3 ёшда тананинг ўсишига мос равишда 
параллел ўсиб боради. Кейинроқ гавданинг ўсиши кўкрак қафасининг ўсиши-
дан тезлашади. 12 ва 13 ёшларда кўкрак қафасининг шакли катта одамникига 
ўхшаб қолади, лекин ўлчамлари кичикроқ бўлади. Кўкрак қафаси жинсий 
жиҳатдан 15 ёшдан фарқ қила бошлайди, сагитал ҳажми тез ортади. Нафас 
олганда ўғил болаларда кўкрак қафасида пастки қовурғалар, қизларда эса 
юқориги қовурғалар кўтарилади. 
Кўкрак қафаси айланасида ҳам жинсий фарқ бўлади. 
Ўғил болаларда 8 ёшдан 10 ёшгача кўкрак қафасининг айланаси бир 
йилда 1-2 см, 11 ёшдан бошлаб 2-5 см га ортади. 11 яшар ўғил болаларда кўкрак 
қафасининг ўсиши қиз болаларникига қараганда секинлашади. Жинсий вояга 
этиш даврида, ёз ва куз ойларида кўкрак қафасининг айланаси тез ўсади. 
Кўкрак қафасининг ривожланиши скелет мускулларининг ривожланишига ҳам 
боғлиқ. Сузиш, эшкак эшиш ва бошқа жисмоний машқлар билан мунтазам 
равишда шуғулланган одамларда мускуллар билан бирга кўкрак қафаси ҳам 
ривожланади. Бола ноқулай шароитда тарбияланса, жисмоний машқлар билан 
шуғулланмаса, кўкрак қафаси ва мускуллари яхши ривожланмайди. Бола 
партада нотўғри ўтирса, кўкрак қафасининг шакли ўзгаради, бу эса юрак, қон 
томирлар ва ўпканинг тўла-тўкис ривожланмаслигига сабаб бўлади. Бундан 
ташқари, рахит, ўпка сили ва бошқа касалликлар кўкрак қафасининг 
ривожланишдан орқада қолишига сабаб бўлади. Доимо нафасни машқ 
қилдириб борилганда, кўкрак қафаси айланаси ортиб, нафас юрак-томирлар 


133 
системаси ривожлана боради. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish