Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


У. ИНФОРМАЦИОН УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТ



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

 
У. ИНФОРМАЦИОН УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТ 
5.1.
 Асосий адабиѐтлар. 
1.Р.Х.Хаитов, Б.З.Зарипов, З.Т.Ражамуродов «Ҳайвонлар физиологияси». Тошкент, «Ўқитувчи» 
2005 йил. 
2.В.Хусаинов, Э.Тошпўлатов «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари физиологияси», Тошкент, 
«Ўзбекистон» 1994 йил. 
3.В.И.Георгиевский «Физиология с/х животных» Москва, «Агропромиздат» 1990 год. 
4.Д.Э.Эшимов, Р.Ф.Рўзиқулов. «Ҳайвонлар физиологияси фанидан амалий лаборатория 
машғулотлари», ўқув қўлланма. Тошкент, Ўзбекистон нашриѐти, 2006 йил.
 
5.2.Қўшимча адабиѐтлар. 
1. И.П.Битюков и др «Практикум по физиологии с/х животных», Москва, «Агропромиздат» 1990. 
2.М.Ф.Орлов «Славар ветеринарных клиническых термиов» Москва 1985 год. 
3.«Словарь физиологических терминов», Москва, Наука 1987 год. 
4. 5. К.Б.Иномова «Нормал физиологиядан русча-ўзбекча луғат», Тошкент Ибн Сино – 1993. 
5.Интернет маълумотлари: 


190 
www. Ziyo.net.uz. 
email: zooveterinar @mail.ru 
email:sea@mail.net.ru
email: veterinary@actavis.ru 
email : 
zootechniya@mail.ru
 
www. 
zootechniya.ru
 
email: 
fvat@academy.uzsei.net
 
 
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР. 
Лактасия, соғин даври, сут бези, чот ва қорин-кўкрак қисмида, 
алвеола, сут йўли, сут хавзаси, уч жуфт, икки жуфт, тўрт бўлак, секретор 
епителий, паст табақа, ахидний, ўрдак бурунлилар, халтали сут емизувчи, 
юқори даражали сут емизувчи, инволюсия, пролактине, сут, пласента, 
секресия, синтез, нерв-гуморал, симпатик, окситосин, асетилхолин, 
аждреналин, тўла ва чала соғиш, икки фаза, яширин вақт, орқа мия, узунчоқ 
мия, гипофиз, гипоталамус, нейрогипофиз, супрооптик ядро, 2 ва 3 тактли 
машина фарқи, сув ва қуруқ модда, оқсил, ѐғ, қанд, ѐғсимон моддалар, 
витаминлар, ферментлар, органик кислота, осматик босим, озиқа, сут безини 
яхши ишлаш. 
Лактасия деб, сут ҳосил қилиш ва уни ташқарига чиқарилишидан 
иборат мураккаб физиологик жараѐнга айтилади. 
Ҳайвонларни сут бериш даври, сутга кирган, соғин даври лактасия 
даври дейилади ва сигирларда 300, қўй-ечкилар ва чўчқаларда50-60 кундир. 
Сут ҳайвонларнинг сут безларида ишланиб, сут безлари емизувчи 
ҳайвонларнинг енг мухим органи бўлиб, ўз болаларини сут билан боқади. 
Сут безлари қўшилиб елин ҳосил қилиб, турли ҳайвонларда елин ҳар хил 
шаклда бўлиб, аксарият ҳайвонларда симметрик тузилган ит, чўчқаларда 
елин қорин ва кўкракнинг икки ѐнида, кавш қайтарувчи, бияларда елин бир 
жойда тўпланган бўлиб, кейинги икки оѐқ орасида жойлашган. 
Сут бези, алвеолалардан, сут йўлларидан, сут хавзаларидан ташкил 
топиб, ҳар бир без бўлагини ўртасидн сут чиқарувчи канал ўтиб, сўрғич 
(емчак) билан тугулланади. Сигирларни уч жуфт сут безлари бўлаклари 
бўлиб, икки жуфти яхши риволанган, бир жуфти яхши ривожланмаган. Елин 
еластик, чўзилувчан тери билан ўралиб, сийрак ва майин туклар билан 
қопланган. 
Елин чуқур егатча билан ўнг ва чап яримга, билинар билинмас егатча 
билан олдинги ва кейинги бўлакларга яъни тўрт бўлакга бўлинган. 
Елин териси тагида бириктувчи тўқимали парда бўлиб, ундан елин 
ичига тўсиқлар ўтиб, елинни бир қанча бўлакларга бўлган, бириктирувчи 
тўқимали пардадан елинга, лимфа томирлари ва нерв толалари ўтган. Елин 
без тўқимаси-паренхима, бириктирувчи тўқимали стромага ега. Елин без 
тўқимаси микроскопик тузилишга ега бўлган диаметрли 0,1-0,6 мм 
алвеолалардан иборат. Алвеолалардан ингичка сут йўллари чиқиб, ингичка 
сут йўллари бирикиб, катта сут йўллларини ҳосил қилади. Алвеолалар ва 


191 
улардан чиқаѐтган ингичка сут йўлларини ички девори бир қаватли секретор 
епителий билан қопланган сут ишлаб чиқаради. 
Ҳар бир алвеола ташқи томондан нозик, пишиқ бириктирувчи 
тўқимали парда билан ўралиб, бу парда елинни бўлакларга ажратувчи 
тўсиқлар билан туташган. Алвеолани қопловчи парда остида ингичка сут 
йўлларини деворида юлдузсимон ва урчуксимон ҳужайралар бўлиб, бу 
ҳужайралар тузилиши ва функсияси епителий ва мускул ҳужайралар 
оралиғида турадиган миоепителийлар иборатдир. Катта диаметрли сут 
йўлларида миоепителийлар ўрнига силлиқ мускул толалари ҳосил бўлиб, 
миоепителий ва силлиқ мускуллар қисқаришидан сут ҳайдалади. 5-20 та сут 
без бўлакчаларинни сут йўллари бирикиб, йирик сут йўларини ҳосил қилиб, 
сут хавзаси-систернасига қуйилади. Сут систернасини пастки қисми емчак 
систернаси дейилиб, сут ва емчак систернаси шиллиқ пардали айлана бурама 
билан бир - биридан ажралган емчак систернасидан сут калта канал билан 
ташқарига чиқаради. Сут чиқарувчи канал бошланғич қисмида шиллиқ 
пардали радиал бурамалар ҳосил бўлиб, канал учида канални беркитувчи 
сфинктор бор. 
Сигирлар елини катталашиб сиғимини кенгайтира бориб, елин қон 
билан яхши таъминланади. Без алвеолаларини капиллярлар тури ўраб 1 литр 
сут ҳосил бўлиши учун елиндан 500 л қон ўтиши лозим суткасига 25-30 литр 
сут берадиган сигирлар елинидан 10000-12000 литр қон ўтиши лозим ва 
тегишли веналар билан оқиб кетади. Серсут сигирлр елини қорин териси 
тагида жуда яхши кўриниб, елин нерв толалари билан яхши таъминланган ва 
сўрғич (емчак) терисида, алвеолалар ва сут йўлларида ресепторлар бор.
Сут безларини еволюсияси, ўсиши ва ривожланиши. 
Паст табақали сут емизувчилар ехидналар, ўрдакбурунлар тухум 
қўйиб кўпайиб, тухумдан чиққан боласини тер безларини секретлари ѐғли 
тер суюқлиги билан озиқлантиради. Халтали сут емизувчи кенгура боласини 
тирик тўғиб, боласи кичик бўлиб, қоринсохасидаги халтасида боқади. 
Уларни озиқа берувчи безлари яхшироқ ривожланиб, сутни еслатади.
Юқори даражада ривожланган сут емизувчиларда сут безлари яхши 
ривожланиб, ирсий жихатдан тербезлари билан боғланган. Ембрионал 
ривожланишда сут безлари иккала жинс хомиласида бир қаватда пайдо 
бўлиб, бола туғилиб, жинсий жиҳатдан ривожланиб, ѐғ ва бириктирувчи 
тўқима хисобига ўсади, сут безлари функсионал жихатдан без билан боғлиқ 
бўлиб, ҳайвонлар жинсий етилганидан кейин елинни безли тўқимаси 
ривожланиб, алвеолалар катталашиб, сут чиқарувчи йўл такомиллашади. 
Агар жинсий етилган ғуножинлар қочирилмаса 19-21 кунда такрорланадиган 
жинсий сикл билан такомиллашиб боради. Елин асосан буғозликни иккинчи 
ярмидан сўнг ривожланиб, сут безлари қон томирлари ва нерв толалари 
билан таъминланиши кучайиб, секретор епителийлар секрет ишлаб чиқаради. 
Бу секрет оғиз сути бўлмасдан, оғиз сути буғозликни охирги ойида ишлаб 
чиқарилади. Сут бериш даврида елин бези катталашиб, ривожланиб, 
бириктирувчи тўқимаси кичраяди. Сут беришни тугаши елинни 


192 
кичрайтириб, без тўқимасида функсионал тинчлик бошланади. Алвеола 
торайиб бўшлиқлари йўқолади. Алвеола ва кичик сут йўли кичрайиб 
атрофияланиб, без тўқимасини бир қисми ѐғ тўқимасига айланиб елинни 
инволюсияси дейилади. Жинсий сикл муносабати билан функсионал тинчлик 
ўзгариб туради. Ҳайвонни буғозланиши билан сут бези яна ривожланади, 
фаоллиги бошланади. Буғозлик такрорланишига боғлиқ равишда сут бези 
инволюсияси ва фаоллиги такрорланаберади. Демак, ѐш сигирларни бир неча 
йил давомида, буғоз бўлиб соғила бориш, елинни ривожланишига олиб 
келади. 
Елинни ривожланиши нейрогуморал системага боғлиқ бўлиб, унда 
тухумдонлардан ажраладиган естроген ва прогестерон гормонларини ўрни 
муҳимдир. Естрогенлар сут йўлларини, прогестерон алвеолалар ва без 
бўлакчаларини ривожлантиради. Бу гормонлар гипофизнинг пролактин, СТГ 
лари иштирокида активлашади. Пласентадан ҳам сут безларини 
ривожлантирувчи модда ажралади. 
Буйрак усти безини пўстлоқ, қалқонсимон без гормонлари сут 
безларини ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Нерв системасини сут 
безларини ривожланишига ижобий таъсири тажрибаларда тасдиқланган. 
Агарда ѐш ҳайвонлар елинига келадиган нерв толалари кесилса, елин 
ривожланмайди, яъни ўсмайди, без алвеолалари ва бўлакчаларини 
шаклланиши заиф бўлади, оқибатда без стромаси паренхимасидан 
катталашиб кетади. 
Сут безларини ўсиши ва ривожланиши бир неча усуллар билн 
баҳоланиб, вазни, ҳажми, микроскопик тузилиши аниқланади. Каламуш, 
сичқон, қуѐн, маймунлар сут безларини баҳолашда сут безининг юзасинни 
тана юзасига нисбати-мувозанат константа топилади. 
Йирик ва майда шохли ҳайвонларда безнинг бирлигига секретор 
епителийларни қанчаси тўғри келишига қараб баҳоланади. Морфологик 
усуллардан ташқари биохимик ва биофизик усуллардан ҳам фойдаланилади. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish