Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

барер вазифаси
дейилади. Она ва бола организми 
пласента орқали нейрогуморал йўл билан боғлангандир. 
Хомилада қон айланиши. Хомилада қон айланиши ўзига хос бўлиб: 
1.Ўнг ва чап юрак бўлмачалари орасидаги тўсиқда овал клапанли тешик 
бўлиб, у клапан чап юрак бўлмачасига очилади.
2. 
Ўпка ишламаганлиги туфайли ўпка артерияси аорта билан Баталлов 
йўли орқали туташган. Демак, хомилага қон думғаза артериясидан иккита 
киндик артерияси чиқиб, киндик ҳалқаси орқали аллонтохорионга келиб, у 
ерда майда қон томири капиллярларга бўлиниб, чигал ҳосил қилади ва 
хорион ворсинка-ларига етиб бориб, шу ерда қон кислородга бойийди. 
Капиллярлар бирикиб киндик венасини ҳосил қилиб, киндик ҳолқаси орқали 
хомила организмига кириб, жигарга йўналиб дарвоза венаси ва кейинги кавак 
венага қуйилади. Кавш қайта-рувчи ва етхўр ҳайвонларда киндик венаси 
жигарга етмасдан қўшимча томир Арансий йўли ажралиб, шу йўл орқали 
кейинги кавак венага қуйилади. Кавак вена орқали қон ўнг юрак 
бўлмачасига, оз қисми бўлмачалар оралиғидаги овал тешик орқали чап юрак 
бўлмачасига ўтиб, юракнинг ўнг ва чап қисмлари-даги қон қисман 
аралашади. Юрак қоринчалар системасида қон аорта ва ўпка артериясига 
ҳайдалиб, ўпка артерияси орқали бораѐтган қоннинг асосий қисми Баталов 
йўли орқали аортага тушади. Демак, хомила қон томирларида аралаш қон 
айланиб, кислороди камроқ ва карбанат ангидриди кўпроқдир. 
Хомилада қон берк система бўйлаб ҳаракат қилиб, она қони билан 
аралашмайди. Бола туғилиши билан ўпка ишлаб ўпка артериясидан келаѐтган 
қон ўпкага бориб, Баталов йўли битиб кетади. Ўнг ва чап юрак бўлмачаси 
ўртасидаги авол тешик ҳам беркилади. Натижада артерия ва вена қони 
аралашмасдан оқади, киндик артерия ва венаси битиб пайга айланади. 
Хомилада ассимилясия жараѐни диссимилясия жараѐнидан устун 
бўлиб, юракдан бошқа органлар фаол бўлмаганлиги учун енергия сарфи кам 
бўлади. 
Ичаклар ембрианал даврнинг иккинчи даврида ишга тушиб, ферментлар 
ишлаб чиқара бошлайди. Шунинг учун ичакда епидермис, ўт суюқлиги ва 
бошқа ара-лашмалардан иборат меконий тўпланиб, бола туғилганига қадар 
амнион суюқли-гига чиқарилиши ва қайта ютилиши мумкин. Ембрионал 
даврнинг бошларида жигарда ўт ҳосил бўлиб, хомила буйраги аллантоисда 
тўпланадиган сийдикни ишлаб чиқаради. 
Бўғозликнинг иккинчи яримида ҳомила она қорнида шарциз 
рефлектор йўл билан ҳаракат қилиб, бу ҳаракатлар оѐқ мускулларининг 
қисқариши билан боғлиқдир. Она қорнидаги бола бош мияси актив фаол 
бўлмай шартли рефлек-тор жараѐн ҳосил бўлмайди, бир қанча ички секресия 
безлари фаол бўлиб, жинсий гормонлар, инсулин, ўсиш гормони ва бошқалар 
ҳосил бўлади. Бўғозлик даври ҳайвон турига, иқлим шароитига боғлиқ бўлиб, 


186 
еркак жинсий ҳомила урғачи жинсли ҳомилага нисбатан кеч туғилади ва 
турли ҳайвонларда бўғозлик даври қуйидагичадир.
Бия-340, туя 365, ешак 380, сигир-285, чўчқа-114, қўй-ечки-150, ит-62, 
мушук-58, қуѐн-39, тулки-51.
Бўғозлик даврида она организмида ўзаро боғлиқ мураккаб ўзгаришлар 
бўлиб, қоннинг морфологик таркибида сезиларли ўзгариш кузатилмайди, 
қоннинг ранг кўрсаткичи пасайиб, оқсил албуминлар ҳисобига камаяди. 
Қоракўл қўйлар бўғозлигида иммунобиологик активлик пасайиб, биринчи 
бўғозлик даврида яққол кўзга ташланади. Бўғозлик даврида ички секресия 
безлар фаолиятида ҳам мурак-каб ўзгаришлар ҳосил бўлади. 
Туғиш ойи, куни етиб тўла етилган хомила ва уни ўраб олган парда, 
суюқ-ликларни ташқарига чиқарилишидан иборат мураккаб физиологик 
жараѐндир. Туғиш буғозликнинг қонуний оқибати бўлиб, бунга организм 
олдиндан тайѐр-ланиб ва пўстлоқ ости марказлари бачадондан келаѐтган 
таъсиротлардан яхши қўзғалади. 
Туғиш бачадон ва қарин пресс мускулларининг актив қисқариши 
билан бошланади, бу жараѐнда бутун организм ва хомиланинг ўзи ҳам 
қатнашади. 
Сариқ тана пласентадан ҳосил бўлган прогестерон гормони бачадон
мус-кулларини сезувчанлигини пасайтириб, бачадон кенгайиб, чўзилади ва 
ҳомиланинг ўсиб етилишига шароит яратилади. Буғозлик охирида хомила 
етилгандан кейин прогестерон ҳосил бўлиши кескин камайиб, ҳатто тўхтаб 
қолади ва унинг ўрнига тухумдонлар естроген гормонларини ҳосил қила 
бошлаб, естрогенлар бачадон деворини асетилхолин ва окситосин 
моддаларига сезувчанлигини оширади (гипо-физ орқа қисмидан ажралиб, 
силлиқ мускулларни қўзғатадиган актив модда). 
Бу 
моддалар 
хомила 
ҳаракати 
таъсирида 
бачадон 
интроресепторларини таъсирилаб мускуллар қисқара бошлайди (тўлғоқ 
тутабошлайди). 
Туғиш уч фазада: 
1.
Фаза. Жинсий йўл очилиши тулғоқ бошланиб бачадон бўйни очилади 
ва хоми-ла жойлашган пуфак туғриқ йўлига силжиб қинни кенгайтиради ва 
пуфак ѐрилиб унинг ичидаги суюқлик жинсий йўлларни намлаб, силлиқлаб 
бола чиқарилишига қулайлик ҳосил қилади.
2.
Фаза. Бутун организм иштирокида бачадон, қорин мускуллари 
қисқариб бола ташқа-рига чиқарилади. Бияда 5-30 дақиқа, сигир 20 
дақиқадан-1-3 соат, қўй 2 соат, чўчқа 2-6 соатда
3. 
Фаза йўлдош ажралади. Сигирда 8-10 соатдан сўнг, қўйларда тезроқ, 
бияларда 30-60 дақиқа, чўчқаларда йўлдош ҳар бир бола туғилганда 
ажралади. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish