Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

овогенез
дейилади (Овум- тухум). Овогенезда 
учта фаза фарқ қилинади. 
1.
Кўпайиш. 
2.
Ўсиш. 
3.
Етилиш. 
Генератив ҳужайралардан ҳосил бўлган тухум ҳужайраси фолликуляр 
епителий билан ўралиб, фолликуляр епителий ҳужайралари бўлиниб, 
кўпайиб туради ва тухум ҳужайрасининг атрофи бир неча қават бўлиб 
ўралади яъни фолликула ҳосил бўлади. 


177 
Фолликула кенгайиб ичида бўшлиқ ҳосил бўлиб, бўшлиқ фолликуляр 
епителий ишлаб чиқарган естроген гормони билан тўлиб, ҳажми катталашиб 
граф 
пуфакчасини 
ҳосил 
қилади. 
Тухум 
дўмбоқчасига 
овосит 
(ривожланаѐтган тухум ҳужайраси) жойлашиб, тухум ҳужайраси овулясия ва 
уруғлангандан кейин етилади. Тухумдонда кўп фолликулалар ҳосил бўлсада 
етилиш даврида кўпи шимилиб кетади-
атрезияга 
учрайди. 
Етилаѐтган фолликулалар катталиги ва сони турли ҳайвонларда 
турлича масалан: бия ва сигирларда 1-2 та фолликула етилиб, уларнинг 
диаметри 1-1,5 см бўлиб, тухумдонни тўғри ичакдан қўл билан пайпаслаб 
биламиз. 
Қўй ва ечкиларда 1-7 та фолликула бирданига етилиб 1 см катталикда 
бўлса, чўчқаларнинг иккала тухумдонида 15-40 тагача 0,8-1 см катталикдаги 
фалликула етилади. 
Сигирлар фолликулалари уч фазада етилади. 
1.
Фазада фолликулалар қаттиқ бўлиб катталиги 0,5-0,75 см (10-15 соат 
давом етади). 
2.
Фаза 10-12 соат давом етиб фолликулалар пайпаслаганда пўсти 
таранглашиб катталашиб 1-1,5 см билқиллаб туради. 
3.
Фазада тухум ҳужайрасининг пўсти жуда юпқалашиб пайпаслаганда 
ѐрила-ѐтгандай туйилиб ҳайвонларни қочириш учун қулай пайт ҳисобланиб 
овулясия-дан олдин кузатилиб фолликула ѐрилиб тухум ҳужайраси чиқа 
бошлайди. 
Бия фолликулалари 4 фазада етилиб уларнинг фолликулалари катта ва 
етилишини аниқлаш осон. 
1.
Фазада тухумдоннинг тухум етиладиган кичик қисми юмшайди. 
2.
Фазада тухумдоннинг тухум етиладиган қисми катталашиб сезилар-
сезилмас билқиллаши кузатилади. 
3.
Фазада тухумдоннинг фолликула етиладиган қисми катталашиб 
ноксимон шаклда бўлиб билқиллаш яхши сезилади. 
4.
Фазада фолликула пўсти юпқалашиб билқиллаш жуда яхши сезилиб 
фолли-куладаги суюқлик 80-100 млга етади. 
Овулясия вақтида чиққан тухум ҳужайраси думалоқ, диаметри 0,1-
0,2мм сперматазоидлардан бир неча марта катта, протоплазма ва ядрога ега 
(сариқ донача ва шар шаклидаги ядро). 
Протоплазма микроскоп тагида яхши кўринмай у сариқ пўст билан 
ўралиб сариқ пўст устида тухум ҳужайрасининг хусусий пардаси билан 
ўралиб тиниқ парда билан қопланган бўлади. Пўст билан парда орасида 
бўшлиқ бўлади. Тухум ҳужайрасининг хусусий пардаси тухум 
дўмбоқчасидан чиққан бир неча қават майда фолликулалардан иборат. 
Шуъласимон ўралиб унинг ташқи қисмидан бошқа фолликуляр ҳужайралар 
қоплаган. 
Жинсий 
етилган 
урғочи 
ҳайвон 
организмидаги 
тухум 
ҳужайраларининг ети-лиши билан овулясия, куйикиш жинсий мойиллик ва 
жинсий қўзғалиш вақти-вақти билан такрорланиб туради. Овулясия-


178 
организмни таъсиротларга нисбатан мураккаб реаксияси бўлиб етилган 
фолликула пуфаги ѐрилиб тухум ҳужайраси ташқарига чиқади. 
Тухумдонлар нерв толалари билан яхши таъминланиб қинда, 
бачадонда ҳароратни, механик, кимѐвий таъсиротларни сезадиган 
ресепторлар бўлиб шу ресепторларнинг таъсирланиши овулясия рефлексини 
келтириб чиқаради. 
Овулясия қуѐнлар, мушуклар, буғилар баъзи бир юмронқозиқлар, 
туяларда жуфтланишдан бир неча соат ўтгандан кейин кузатилиб овулясияда 
нерв систе-масининг ўрни муҳимдир. Масалан: қуѐн тухумдонига келадиган 
нерв толаси узилса тухум ҳужайраси яхши етилмайди. 
Овулясияга еркак ҳайвонларни кўриниши, боқиш шароити, фолликула 
пуфагининг суюқлигини берадиган босими, суюқлик таркибидаги 
протеолитик ферментлар таъсир етади. Нерв системасидан ташқари жинсий 
безлар фаолиятига ички секресия безлари ҳам таъсир қилади. 
Жинсий безлар фаолиятига таъсир қиладиган гипофиз безининг 
гонодо-троп гормонининг уч хили бўлиб. 
1.
Фолликулаларни етилишини таъминлайдиган гормон-еркак ва урғочи 
ҳайвон-лар жинсий без епителийларини ривожлантириб еркак ҳайвонларда 
спермато-генезга ижобий таъсир етади. 
2.
Интерстисиал ҳужайраларнинг етилишини таъминловчи гормон 
фолликула-ларни етилишини, естроген гормонларининг ажралишини, сариқ 
тана ҳосил бўлишини, прогестерон, тестостерон гормонларини ишлаб 
чиқаришини кучай-тиради. 
3.
Лютеинотроп гормон (пролан Б) сариқ танадан прогестерон 
гормонини ишлаб чиқартириб сут безининг ривожланишига, лактасияга 
таъсир етади ва 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish