195
Иккинчи фаза-нейрогуморал фазада окситосин миоепителийларни
таъсирлаб қисқартириб, сут чиқишини кўпайтиради, иккинчи фазани яширин
ѐки латент даври 35-40 секунд бўлиб, орқа мия биринчи бел умуртқаси
дамидан кесилса ѐки музлатилганда сут беришни биринчи фазаси сақланиб
иккинчи фаза йўқолади. Агар музлатиш бартараф қилинса иккинчи фаза
тикланади.
Елинга келаѐтган нервни биттаси кесилса шу томонда сут бериш
рефлекси йўқолиб, нерв кесилмаган қисми соғилса, нервсизланган қисмда
ҳам сут ҳосил бўлаверади. Бу нерв кесилмаган қисмнинг таъсирланишидан
окситосин ҳосил бўлиши билан боғлиқдир, худди шундай ҳайвонлар
супрооптик ѐки гипофиз йўли таъсирланса елинни иккала қисмида сут бериш
рефлекси ҳосил бўлади. Орқа миянинг 11 кўкрак умуртқалар дамидан
кесилиши иккала қисмда сут бериш рефлексини йўқолишига олиб келади.
Миоепителийлар қисқаришига асетилхолин ҳам ижобий таъсир етиб,
сут йўли, систерна емчакнинг (сўрғич) силлиқ мускул толаларини
қисқаришига асетилхолин ва адреналинни бир вақтда юборилиши яхши
натижа беради.
Сут беришни рефлектор йўл билан тормозланиши.
Ҳайвон елинига ѐки танасининг турли қисмларига оғриқли
таъсиротлар берилганда алвеола, сут йўллари сут ҳайдалишини рефлектор
тормозлаб, сут ҳосил бўлиши сусаяди. Агар елинга келаѐтган нерв кесилиб,
оғриқли таъсирот берилса тормозланиш суст юзага чиқади. Буйрак усти
безига борадиган нервнинг кесилиши натижасида тормозланиш ҳосил
бўлади. Лекин буйрак усти безининг адреналин гормони сутни систернага
ҳайдалишини тормозлайди. Гипоталамус супрооптик ядроси таъсирланса сут
бериш рефлекси тўла юзага чиқиб, супрооптик ядро билан нейрогпофизни
бир вақтда таъсирласак, окситосин ажралиши тормозланиб, сут бериш
рефлекси тормозланади.
Сут бериш рефлексини билиш амалий аҳамиятга ега бўлиб, сут
беришни тормозланиши шартли рефлектор ҳолатда юзага чиқиши мумкин.
Сигир режим асосида бир вақтда соғилишига одатдаги шароитда соғиш ва бу
ишларни битта соғувчининг ўзи бажаришига ўрганади ѐки муайян стериотип
ҳосил қилади, маълум шартли рофлекс занжири ҳосил бўлади. Демак,
юқоридаги сигирни соғиш билан таъсирот сутни алвеолалардан систернага
кўп йиғиб, сигирни сут беришга тайѐрлайди. Бу тартиб бузилиб, сигирни
бошқа киши соғса, одатдагидан ташқари шовқин бўлса стероитип бузилиб,
сут бериш тормозланади. Стериотип бузилиши ҳайвонлар нерв системаси
типига боғлиқ. Нимжон нерв системали ҳайвонларда стереотип тез бузилиб,
чорвадорлар буни ҳисобга олишлари лозим ва юқоридаги қоидаларга риоя
қилса сут маҳсулдорлигини оширишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: