Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

Катта қоринда углеводлар
, яъни клетчатканинг ҳазмланиши 
юзага келиб, у мураккаб полисахариддир. Кавш қайтарувчи ҳайвонлар 
ейдиган ўсимлик озиқалари 40 – 50% ни клетчатка ташкил етади. Овкат ҳазм 
қилиш жараѐнида қатнашадиган ширанинг таркибида клетчаткани 
парчалайдиган ферментлар йўқ бўлсада, лекин полисахаридларнинг 
ўзлаштирилиши юзага келади. Ҳазм системасида ҳазм бўладиган 
клетчатканинг 80% ни селлюлозани парчаловчи бактериялар иштирокида 
катта қоринда парчаланиши юзага келади. Клетчатка полисахарид 
бўлганлиги туфайли у енергия манбаи сифатида хизмат қилади. 
Бактерияларнинг ферментлари клетчаткани дисахаридларга, сўнгра 
моносахаридларга парчалайди. Ҳайвонга кам озиқа берилса, ѐки шу озиқани 
асосий қисмини енгил ҳазмланувчи углеводлар ташкил қилса клетчатканинг 
ҳазмланиши ѐмонлашади, чунки бу пайтда озиқа тезлик билан катта 
қориндан ўтиб кетади, истеъмол қилинаѐтган озиқанинг таркибида енгил 
ҳазм бўладиган углеводлар кўп бўлиши меъда олди бўлмаларида шу 
углеводларни парчаловчи бактерияларнинг кўпайиши ва клетчаткани 
парчаловчи бактерияларнинг камайишига сабаб бўлади.
 
Катта қоринда бактерия ва инфузориялар енгил ҳазм бўладиган 
углеводлардан 
крахмал ва қанднинг
ҳазм бўлишида аҳамияти катта бўлиб, бу 
жараѐнда микроорганизмлар фаолияти туфайли, бижғиш жараѐнлари 
ҳисобига крахмал ва қандни парчаланиб, ҳар хил ўзгаришларга учрайди. 
Крахмалнинг барча турлари ҳам бирхил тезликда ҳазм бўлмасдан, 
маккажухори крахмали, картошка крахмалига нисбатан, пиширилган крахмал 
хом крахмалга
 
нисбатан тез ҳазм бўлади. Крахмал организмда меъда ости 
бези, ичак ширасининг ферментлари таъсирида ҳазм бўлаверади, лекин у 
катта қоринда микроорганизмлар фаолияти учун зарур бўлганлиги учун 
унинг катта қориндаги ҳазмланишини аҳамияти каттароқдир. Кавш 
қайтарувчи ҳайвонларнинг еган озуқасидан меъда олди бўлмаларида 
клетчатканинг парчаланиши натижасида моно ва дисахаридлар ҳосил бўлади. 
Ачиш – бижгиш жараѐнлари натижасида бу қандлардан сут, сирка, пропион, 
мой кислоталари ҳосил бўлади. Текширишлар – ҳайвон озиқа расионига 
боғлиқ равишда бир кунда катта қоринда 4 литргача учувчи ѐг кислоталари 
ва улардан ташқари, ачиш-бижғиш жараѐнининг оқибатида изомой, 
изовалериан, икки метил мой кислоталари каби занжирли учувчи ѐг 
кислоталари ҳам ҳосил бўлади. Консентратлар, таркибида оқсили кўп бўлган 
озиқалар берилганда мой кислотаси ҳосил бўлади, лекин сирка ва пропион 
кислоталарнинг ҳосил бўлиши камаяди. Таркибида енгил ҳазмланадиган 
углеводлар (шакар лавлагиси, бошқалар) кўп бўлган озиқаларни ҳайвон 
расионига бирдан киритилса, ҳайвонлар катта қорнида ўзлаштирилаолиши 
мумкин бўлгандан кўпроқ сут кислотаси ҳосил бўлади ва бу организмда 
ҳазмланишини бузилишига ва заҳарланишга сабаб бўлади. Шулардан келиб 
чиқган ҳолатда тез, енгил ҳазмланадиган углеводларнинг расионга 


104 
киритилиб ва уларнинг миқдорини аста-секинлик билан ошириб борилиши 
лозим. Бу вақтда катта қоринда кўп сут кислоталарни парчалайдиган 
микроорганизмлар ҳосил бўлиб, натижада сут кислотаси билан заҳарланиш 
кузатилмайди. Катта қоринда оқсилларнинг азоциз қолдиқларидан ҳосил 
бўлган учувчи ѐг кислоталари, меъда олди бўлмалари девори орқали қонга 
сўрилади, бу моддаларнинг сўрилиш тезлиги уларнинг консентрасиясига 
боғлиқдир. Бу кислоталар сўрилиш тезлигига қараб, енг кўп сирка кислотаси, 
сўнгра мой ва пропион кислотаси сўрилади. Бу ѐг кислоталари организмнинг 
енергетик манбаи ҳамда организмдаги моддалар алмашиниш жараѐнларида 
қатнашади.

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish