Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

Оқсилларнинг ҳазм бўлиши. 
Катта қоринда худди шундай қисман 
оқсил парчаланиши юзага келиб, бу парчаланиш ачиш ва чириш ҳисобига 
юзага келади. Катта қоринда оқсиллар, микроорганизмлар ферментлари 
таъсирида пептидлар, аминокислотлар сўнгра аммиакгача парчаланади. 
Оқсиллар парчаланишининг маҳсулотлари микроорганизмлар томонидан 
ўзлаштирилиб, ўз таналарининг оқсилини синтезлайди. Озиқа таркибидаги 
оқсилларнинг 40-80 % ҳазм жараѐнида микроорга-низм танасининг оқсилига 
айланади, қолган қисми ўзгармай ширдонга ўтиб, у ерда ҳазмланиши давом 
етади. Микроорга-низмлар томонидан синтезланган оқсиллар ҳайвонлар 
организми учун тўла қийматли оқсил ҳисобланиб, уларнинг таркибида 
алмаштириб бўлмайдиган аминакислоталарнинг барчаси мавжуд. Озиқа 
оқсиллари ҳайвон организмига яхши сингиши учун расионда енгил 
ҳазмланадиган углеводларнинг нисбати тўғри бўлиши керак, агарда озиқада 
оқсил ҳаддан ташқари кўп бўлиб енгил ҳазмланувчи углеводлар кам бўлса, 
оқсилларнинг парчала-ниши натижасида ҳосил бўлган аммиак тўла 
ўзлаштирилмай қолади. Бу ўша муҳитда углеводлар камлигидан 
микроорганизмларнинг етарлича катта қоринда кўпаймаслиги билан 
боғлиқдир. Ҳосил бўлган аммиак катта қорин девори орқали қонга сўрилиб 
жигарда мочевинага айланади. Мочевинанинг кам қисми сўлакка ўтиб, 
қайтадан катта қоринга тушади, аксарият қисми сийдик билан ташқарига 
чиқарилиб ташлана-ди. Агарда аммиак жуда кўп сўрилса, жигар уни 
мочевинага айлантиришга улгура олмайди натижада аммиак билан 
заҳарланади. Демак, расион таркибида оқсиллар ҳаддан ташқари кўп бўлиши 
организмнинг заҳарланишига сабаб бўлар екан. Шулардан келиб чиққан 
ҳолатда кавш қайтарувчи ҳайвонлар расиони таркибидаги оқсил моддалар 
ҳамда енгил ҳазм бўладиган углеводлар миқдори тўғри нисбатда бўлиши 
лозим. Шундай шароитлардагина катта қоринда аммиакни яхши 
ўзлаштирадиган микроорганизмлар ривожланиб кўпаяди ва улар аммиакни 
ўз танасининг оқсилини синтезлаш учун сарфлайди ва оқсилларни ҳайвон 
организми тўла ўзлаштира оладиган бўлади. 
 
Катта 
қориндаги микроорганизмлар оқсил бўлмаган азотли 
моддалардан ҳам ўзларининг таналарини оқсилларини синтезлайди, 
шулардан келиб чиқган ҳолатда ҳайвонларни маҳсулдорлигини ошириш 
мақсадида кавш қайтарувчи ҳайвонлар расионига тегишли миқдорда сунъий 


105 
мочевина карбамид қўшиб бериш таклиф қилинган еди. Карбамиднинг 
таркибида 45 % гача азот бўлиб, катта қориндаги микроорганизмлар ўз 
танасининг оқсилларини карбамид таркибидаги азотдан ҳам синтезлайди.
Карбамид бериш оқибатида оқсилли озиқаларни маълум миқдорда тежаш 
йўлга қўйилади. Бу ҳолат қуйидагича юзага келади: катта қоринда карбамид 
микроорга-низмлардаги уриаза ферменти таъсирида аммиак ва карбанат 
ангидридга 
парчаланиб, 
аммиак 
ва 
углеводларнинг 
парчаланиш 
маҳсулотлари 
микроорганизмлар 
томонидан 
ўзлаштирилади 
ва 
микроорганизмлар организмининг тўла қийматли оқсили синтезланади ва бу 
оқсил тўла қийматли оқсил сифатида организм томонидан яхши 
ўзлаштирилади. 
Сигирларда ҳазмланадиган оқсилга бўлган кундалик ехтиѐж 25-30 %, 
қўйлар 30-35 % карбамид билан алмаштириш мақсадга мувофиқ ѐки 
сигирлар бир кунда 80-150 гр, қўйлар 13-18 гр. карбамид олишлари лозим. 
Карбамидни озуқа билан яхши аралаштирилиб, 2-3 бўлакга бўлиб берилади 
ва бу вақтда озиқа таркибида енгил ҳазмланадиган углеводлар етарлича 
бўлиши лозим. Карбамид бўлмаган шароитда озиқага сирка, пропион 
кислота-ларининг аммонийли тузларини қўшиб берса ҳам бўлади, чунки улар 
микроорганизмлар учун азотли ва углеводли озиқа ўрнини босади ва 
микроорганизмларни яхши ривожланиб, кўпайиб ўз таналарининг 
оқсилларини синтезлаш учун етарли моддалар билан таъминланади.
Микроорганизмларнинг 
фаолиятлари туфайли катта қоринда 
витаминлар синтезланиб, жумладан В гурух витаминларидан рибофлавин, 
тиамин, никотин кислотаси, фолат кислотаси, пантотент кислотаси, биотин, 
пиридоксин, В
12
витамин, ѐгда ерувчи К витамини синтезланади. бу кавш 
қайтарувчи ҳайвонларнинг озиқасида бу витаминларнинг бўлиши шарт емас 
деган хулосага олиб келсада, лекин озиқа таркибида бу витамин-ларни 
синтезланишини таъминловчи таркибий қисмлари бўлиши шарт. Жумладан, 
В
12 
витамин нинг синтезланиши учун кобалт зарур. Кавш кайтарувчи ѐш 
ҳайвонларда, яъни улар дагал озиқаларга ўтмасдан олдин уларнинг 
озиқасининг таркибида юқорида келтирилган витаминларнинг барчаси 
бўлиши шарт. Микробиологик жараѐнлар туфайли катта қоринда ҳар хил 
газлар ҳам ҳосил бўлиб, бу газлар иштирокида туйимли моддалар ҳосил 
бўлади. Ҳосил бўлган газларнинг хили ва миқдори ҳайвон ейдиган озиқанинг 
миқдорига ва турига бағлиқдир. Ҳайвонлар озиқалангандан 2-3 соат ўтгач 
максимал даражада газлар ҳосил бўлиб, соатига ўртача 35 литрни ташкил 
қилади ва бир кунда 1000 литргача газ ҳосил бўлиши мумкин. Газлар 
дуккакли ўсимликларни истеъмол қилганда кўп ҳосил бўлади, оз миқдорда 
азот, водород, водород сулфид ҳосил бўлиб туради. Катта қоринда асосан 
корбанат ангидрид ва метан ҳосил бўлади, ҳосил бўлган карбонат ангидрид 
ва метан еса катта қориндаги ачиш ва бижгиш жараѐнининг охиги 
маҳсулотлари ҳисобланади. Карбонат ангидриднинг бир қисми катта қоринга 
тушган сўлак таркибидаги бикарбонатлардан ҳам ҳосил бўлади. 
Микроорганизмлар ўзлаштириб улгурмаган газларнинг ортиқча қисми оғиз 


106 
орқали ташқарига чиқарилса бир қисми катта қорин деворидан қонга 
сўрилади, шунинг билан бирга ўпка орқали ҳам ташқарига чиқарилади.

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish