Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН САВОЛЛАР
1. Овқат ҳазм қилиш тизимининг еволюсион ривожланишини 
тушинтиринг? 
2. Озиқ - овқат моддаларининг оргапнизмдаги аҳамиятини 
тушинтиринг? 
3. 
Юқори тарақий етган ҳайвонларни озиқ - овқат манбаъларини 
айтинг? 
4. 
Ҳазм системасининг вазифаларини айтинг? 
5. 
Ҳазмланиш жараѐнида иштирок етувчи жараѐнларга тушинча 
беринг? 
6. 
Ҳазмлапниш жараѐнини ўрганиш усулларига тушинча беринг? 
7. 
Турли ҳайвонларнинг оғиз бўшлиғида озиқа ҳазмланишининг 
фарқига тушинча беринг? 
8. 
Сўлак таркибини ва аҳамиятини тушинтиринг? 
9. 
Сўлак ҳосил бўлишини бошқарилишини тушинтиринг? 
МЕЪДА(ОШҚОЗОН)ДА ОВҚАТ ҲАЗМИ. 
Режа: 
1.
 
Меъдада озиқа ҳазм бўлиши.


87 
2.
 
Меъда шираси, ажралиши, таркиби, аҳамияти ва бошқарилиши. 
3.
 
Меъда ҳаракати ва меъдадан ичакга озиқаларнинг ўтиш 
қонуниятлари. 
У. ИНФОРМАЦИОН УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТ 
5.1.
 Асосий адабиѐтлар. 
1.Р.Х.Хаитов, Б.З.Зарипов, З.Т.Ражамуродов «Ҳайвонлар физиологияси». Тошкент, «Ўқитувчи» 
2005 йил. 
2.В.Хусаинов, Э.Тошпўлатов «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари физиологияси», Тошкент, 
«Ўзбекистон» 1994 йил. 
3.В.И.Георгиевский «Физиология с/х животных» Москва, «Агропромиздат» 1990 год. 
4.Д.Э.Эшимов, Р.Ф.Рўзиқулов. «Ҳайвонлар физиологияси фанидан амалий лаборатория 
машғулотлари», ўқув қўлланма. Тошкент, Ўзбекистон нашриѐти, 2006 йил.
 
5.2.Қўшимча адабиѐтлар. 
1. И.П.Битюков и др «Практикум по физиологии с/х животных», Москва, «Агропромиздат» 1990. 
2.М.Ф.Орлов «Славар ветеринарных клиническых термиов» Москва 1985 год. 
3.«Словарь физиологических терминов», Москва, Наука 1987 год. 
4. 5. К.Б.Иномова «Нормал физиологиядан русча-ўзбекча луғат», Тошкент Ибн Сино – 1993. 
5.Интернет маълумотлари: 
www. Ziyo.net.uz. 
email: zooveterinar @mail.ru 
email:sea@mail.net.ru
email: veterinary@actavis.ru 
email : 
zootechniya@mail.ru
 
www. 
zootechniya.ru
 
email: 
fvat@academy.uzsei.net
 
ТИЯНЧ ИБОРАЛАР. 
Оддий, оралиқ ва мураккаб ошқозон, зардоб, мускул, шиллиқ парда 
ости, шиллиқ қават, секретор безлар, кўр халта, қизил ўнгач, қўшимча, 
асосий ѐки бош, қоплама, кордиал, фундал, пилорус, пепсин, химозин, 
катепсин, кислотали, желотиназа, хлорид кислота, В.А, Басов, Шумова-
Симоновская, И.П.Павлов, Гайденгайн, рефлектор, кимѐвий, М.Н.С., 
ресептор, симпатик, адашган, протеолитик, липолитик, мотор, график, узуна, 
қийшиқ, ҳалқасимон, тоник, ритмик, чувалчангсимон, нерв, мускул, 
А.Ю.Юнусов, иссиқ, қуѐш. фундал, пилорус. 
Оғизда атрофлича майдаланиб, сўлак билан аралашган озиқа қизил 
ўнгач орқали ошқозонга тушади ва меъдада узоқ вақт давомида механик, 
физик, кимѐвий таъсиротлар оқибатида ўзгаришларга учрайди. Озиқа меъда 
шираси билан аралашиб айрим таркибий қисмларга парчаланади ва қисман 
қонга сўрилади. Меъдада озиқалар юзаки парчаланиб, асосий парчаланиш ва 
ҳазмланиш ичакларда юзага келади. 
1. Ошқозон ѐки меъда ҳар хил организмларда турлича тузилган бўлиб, 
уни асосан бир камерали оддий ошқозон яъни гўштхўр ҳайвонлар 
ошқозонига (ит ва мушуклар ошқозони ѐки меъдаси); 


88 
2. Тузилиши оддий аммо вазифаси мураккаб оралиқ ошқозонлар, бу 
аралаш озиқаланадиган ҳайвонлардан чўчқада ѐки ўтхўр ҳайвонлардан бир 
туѐқлиларда бўлади. 
3. Мураккаб тўрт камерали кавш қайтарувчи ҳайвонлар меъдаси, 
паррандаларда икки камерали, туяда уч камерали меъда бўлади. 
Бир камерали оддий меъдаларга озиқ-овқатлар тушиши билан уларни 
ишланиши ва ҳазмланиши бошланади. Бир камерали меъдани қизилўнгачдан 
кириш қисми – кардиал, туби – фундал ва ўн икки бормоқли ичакка чиқиш 
қисми пилорус фарқ қилинади. Ошқозон тўрт қаватдан тузилган бўлиб: 
ташқи зардоб, ўртадаги мускул, шиллиқ парда ости ва шиллиқ қаватлардан 
ибрат бўлиб, ошқозон мускул девори уч хилда жойлашган мускуллардан: 
узинасига, айланасига ва қийшиқ мускуллардан иборатдир. Озуқаларни 
ҳазмланишида меъда деворида жойлашган ҳужайралардан ажралган меъда 
ширасининг аҳамияти каттадир. 
Ошқозон ички қавати шиллиқ парда қавати билан қопланган ва шиллиқ 
парда қаватида ошқозон ширасини ишлаб чиқарадиган безлар: қўшимча, 
асосий ѐки бош ва қоплама безлар жойлашган бўлиб, улар ҳар хил 
ҳужайралардан тузилган. Бу безларнинг гистоструктураси турлича бўлиб 
бўлиб, секретор безлар бўлиб ҳисобланади. Бу безларда ошқозон шираси 
ҳосил бўлади. 
Меъда деворида қўшимча, асосий ва қоплама ҳужайралар жойлашган 
бўлиб, улар фаолияти туфайли ҳосил бўлган суюқлик тиниқ, рангсиз, 
кислотали муҳитга ега бўлиб, қўшимча безлар шилимшиқ модда ишлаб 
чиқариб, меъданинг кордиал, фундал ва пилорус қисмида сочилиб 
жойлашган. Асосий ѐки бош безлар фундал ва пилорус қисмларида 
жойлашиб, протеолитик ферментлар гуруҳга кирадиган пепсин, химозин, 
катепсин, желатиназа ва липолитик - липаза ферментларини ишлаб чиқаради. 
Ошқозон ширасининг таркибида ҳар хил анорганик ва органик моддалар бор. 
Анорганик моддалардан Cа, К, На, Мг, аммоний елементларининг Cл, Р, 
карбонатли, сулфатли тузлари ва хлорид кислота ва органик моддалардан сут 
кислотаси, АТФ, креатинин, сийдикчил, сийдик кислотаси, оқсил ва 
аминокислоталар ҳамда ферментлар бўлади. Меъда деворининг фундал 
қисмдаги қаплама ҳужайралардан актив НСл ишланади. Бу НСл ошқозон 
ширасига кислотали муҳит бериб, кўп ферментларни активлигини 
таъминлайди. НСл оқсилларни бўрттириб, шишириб улар устидаги қобиғини 
юпқалайди ва оқсилга пепсин ферментини сингишига шароит яратиб беради, 
оқсил парчаланишида катта аҳамиятга ега. Шунинг учун ошқозонда оқсил, ѐғ 
етишмай парчаланиш содир бўлмай, сурункали гостерит юзага келади. Бу 
ҳолатлар тартибсиз овқатланишдан келиб чиқади. Бу касаллик безларни 
яллиғлантириб вазифасини издан чиқаради ѐки Нcл мидорини кўпайтириб, 
касаллантириб гостерит ва ярага айланиши мумкин. Бу вақтда пархез сақлаш 
керак. 


89 
Меъда ширасида хлорид кислотанинг консентрасияси 0,4-0,5% 
миқдорда бўлиб, бу хлорид кислота еркин хлорид кислота ҳолатида жуда кам 
сақланиб 0,15-0,25% миқдорда бўлади. 
Гўштхўр ҳайвонларда бир оз кўпроқ, ўтхўр ҳайвонларда хлорид 
кислота оз бўлади. Хлорид кислотани кўп қисми органик моддалар билан 
бириккан бўлади. Н
+
ўрнини бошқа елементлар егаллаб, ҳар хил тузлар 
ҳолатида бўлади. 
Хлорид кислота ошқозонда озиқ овқат ҳазмлаш билан озиқани 
меъдадан ичакга ўтишини рефлектор равишда таъминлайди. 
1. Пепсин актив бўлмаган пепсиноген ҳолатида ҳосил бўлиб, Нcл 
кислота таъсирида актив пепсинга айланиб, ўта кислотали муҳитида рН 0,8 - 
2,0 ва ҳарорат +38+40
о
бўлганида актив бўлиб, оқсилларни албумоз ва 
пептонларга парчалайди. Фибрин, гўшт оқсилини тез парчалаб, тухум 
оқсилини секин парчалайди. Демак, пепсиннинг оқсилларга таъсир етиш 
кучи бир хил емас ва Метт усули билан аниқланади. Пепсин пептидаза 
гуруҳига кириб, оқсил асосини ташкил қилувчи пептидларни парчалайди.
2. Химозин кучсиз кислотали, кучсиз ишқорий яъни нейтрал мухитида 
Са
+
ионлари иштирокида актив бўлиб, сут оқсили казиногенга таъсир етиб, 
уни казеинга айлантиради яъни сутни ивитади. Бу ферментлар ѐш ҳайвонлар 
ошқозонида кўп бўлиб, ҳайвонларни ѐши ўлғайиши билан бу фермент 
камайиб, бошқа ферментлар кўпая боради. Бу ферментни ѐш қўзиларни 
терига суйганда ширдонидан ажратиб олиб, қуритиб, бринза тайѐрлашда 
ачитқи сифатида ишлатилади.
3. Катепсин оқсилни гологен қисмларини, пай тўқималарини желатинани 
парчалайди.
4. Желатиназа протеолитик ферментлар қаторига кириб, миқдори жуда 
кам ва бириктирувчи тўқима оқсили – желатинани парчалайди.
5. Ошқозон ширасидаги липаза фақатгина емуллаган ѐғларни 
парчалайди. Ошқозон липазаси ичак липазасидан анча заиф. 
Тоза меъда ширасида углеводларни парчалайдиган ферментлар йўқ, 
лекин меъдага тушган озиқа луқмасига меъда шираси шимилганига қадар 
луқмадаги углеводлар узи билан тушган сўлак ва озиқа ферментлари 
таъсирида углеводларни парчалайди. Луқмага меъда шираси шимилиши 
билан муҳит кислотали томонга ўзгариб, амилолитик ферментлар активлиги 
сўнади ва меъда ширасининг ферментларининг таъсири пайдо бўлади. 
Меъда пилорус қисмидан ажралган шира заиф ишқорий муҳитга ега 
бўлиб, таркибида пепсин кам ва пепсинни фаоллиги паст. Пилорус шираси 
ѐғли озиқалар ҳазмида катта аҳамиятга ега. Ёғли озиқа истемол қилинганида 
фундал қисм ҳужайралар фаолияти сўниб фундал қисмда ѐғларга алоқадор 
бириктирувчи тўқималар тўла ҳазм бўлмайди ва улар кучсиз кислотали 
муҳитда пепсин таъсирида пилорусда кейин ичакларда ҳазм бўлади. демак, 
фундал ва пилорус қисм ширалари бир – биридан фарқ қилар екан.
Қўшимча безлардан ажралган шиллимшиқ ҳам ҳазм жараѐнида катта 
аҳамиятга ега бўлиб, у меъда деворини турли таъсиротлардан яъни дағал 


90 
озиқаларни ҳўллайди, мулайимлаштиради, кислота ва бошқа моддаларни 
суюлтириб, зарарсизлантиради. Меъда ширасида фаол протеолитик фермент 
пепсин бўлиб, у меъда деворини парчаламайди. Бу ҳолат бирқанча фикрлар 
билан тушинтирилади.
Ошқозон деворини актив протеалитик ферменти-пепсин таъсирида 
парчаланмаслигида, емирилмаслигида ошқозон деворида ҳосил бўлаѐтган 
антипепсин моддаларнинг аҳамияти каттадир.
Ошқозон 
деворининг 
парчаланмаслиги, 
емирилмаслиги 
уни 
шилимшиқ – ҳимоя тўсиқ хусусияти туфайли содир бўлади.
Ошқозон девори бўйлаб оқаѐтган қон муҳитнинг ишқорийликга ега 
бўлиши пепсин активлигини пасайтиради.
Ошқозоннинг маълум маром билан ҳаракати туфайли меъдада озиқалар 
яхши аралашиб, ҳазмланади. Ошқозон ҳаракатини бир қанча усуллар 
ѐрдамида ўрганиш мумкин бўлиб, бунинг учун ҳайвон меъдасига ўрнатилган 
найча орқали юпқа балон юбориб, унга ҳаво юбориб, шишириб, иккинчи 
учинчи манометр ва ѐзувчи перога туташтириб, ошқозон ҳаракатини график 
ҳолда ѐзиб ѐки рентген аппарат ѐрдамида кузатилади, радиотелеметрик 
мосламаларда узоқдан туриб ошқозон ҳаракати тўғрисида ахборот олиш 
мумкин. 
Ошқозон ширасида 99% дан ортиқ сув бўлиб, шира, суюқ, 
рангсиз, енгил кўпикланадиган бўлиб, ширадаги ферментлар қуйидаги 
шароитда актив бўлади.
1.
Кислотали муҳит енг актив муҳим. 
2.
Кўп сув сақланганида, чунки бу ферментлар сув иштирокида актив 
бўлиб, улар гидролазалар деб аталади. 
3.Муайян ҳароратда тахминан +25+26
о
С дан паст ҳароратда актив 
бўлмайди 
ѐки 
+54
о
ҳароратда 
ферментлардаги 
оқсил 
дарров 
коогулясияланади, оқибатда ферментатив хусусияти йўқолади. 
Итлар 
меъдасида шира ажралиш қонуниятлари И.П.Павлов 
лабораториясида ўрганилиб, шира озиқа истемол қилиниши билан вақти – 
вақти билан ажралади. Меъда деворидаги безлардан шира ажралишида 
нейрогуморал таъсиротлар асосий ўрин егаллайди. Шира ажралишининг 
рефлектор ва гуморал яъни химиявий фазалари фарқ қилинади.
Шира ажралишининг рефлектор фазасида озиқ овқатларнинг оғзига 
ѐки меъдага тушиши билан узоғи билан 4-5 минут ўтгач меъда деворидаги
безлардан шира ажралиб, бу М.Н.С.си орқали шира ажралишини 
бошқарадиган марказларнинг қўзғалишидан ҳосил бўлади. Шира 
ажралишини бошқарадиган асосий марказ узунчоқ мияда бўлиб, у марказ 
бош мия билан алоқадордир. Марказнинг қўзғалиши хилма хил шарциз ва 
шартли таъсирот натижасида юзага келади. Шарциз таъсиротлардан озиқа 
моддаларни оғиздаги ѐки меъда деворидаги ресепторларга таъсири 
натижасида шира ажралади. Рефлектор йўл билан шира ажралиши В.Н.С. си 
томонидан бошқарилиб симпатик ва адашган нервлар орқали амалга ошади. 
Адашган нерв секретор нерв ҳисобланиб, шира ажралишини кучайтириб, 
суюқ, туз ва кислоталарга бой, ферментасия қуввати паст бўлган, симпатик 


91 
нерв таъсирида оз миқдорда лекин қуюқ шира ажратади. Ширада органик 
бирикмалар кўп, оқсил табиатли моддалардан ферментлар кўп, фементасия 
кучи катта бўлади. Рефлектор фазада ажралаѐтган шира умуман олганда 
дастлабки озиқ овқатларни парчаланишига таъсир қиладиган иштаҳа шираси 
бўлиб ҳисобланади. Рефлектор фазада шира ажралиши ҳар хил озиқанинг 
хислат ва хусусиятларига боғлиқ бўлиб, жумладан қатиқ дағал озиқа 
таъсирида кўп миқдорда суюқ шира ажралса, аммо суюқ, юмшоқ озиқалар 
таъсирида шира ажралиши кам, қуюқ шира ажралади, ферментасия қуввати 
ҳар хил бўлади. Ширанинг ферментасия кучи Метт (найчаси) усулида 
ўрганилади. (Махсус микрокапилярли найча шкалаларга бўлинган бўлиб, шу 
найча ичига озиқ овқат жойлаб, шира таъсирини термастат шароитида 
қолдирилиб, ва ҳазмланишни шу шкалаларда қўриб аниқланади). Ҳайвон 
гўшт, оқсил, ѐғ маҳсулотларини истеъмол қилиб, маълум даврда ҳазм бўлиб, 
ферментасия қобилияти ўрганилади. Ҳазмланиш озиқанинг ҳароратига, 
таркибига ва бошқа ҳислатларга боғиқ. 
Меъдада шира ажралишининг кимѐвий фазасида озиқ овқатларни 
қабул қилгандан кейин тахминан 20-30 дақиқа ўтгандан кейин шира ажралиб 
бошланиб, 40-45 дақиқа давом етади. Ширанинг ажралишига қонга сўрилган 
озиқа таркибидаги моддалар таъсир қилади. Озиқ овқат таркибидги оқсиллар, 
ѐғлар, углеводлар, ҳар хил тузлар НаCл, ҳар хил кислоталар (амина кислота, 
ѐғ кислоталари) шира ажралиш жараѐнини кучайтирувчи сабаб сифатида 
таъсир қилади.
Оқсиллар аминокислоталарга парчаланиб, қонга сўрилиб, меъдада 
шира ажралишига таъсир етади. Ёғлар, ѐғ кислоталарига ва глисиринга 
парчаланиб, қонга сўрилиб, қон орқали шира ажралишига таъсир қилади. 
Кимѐвий фазада шир ажралиши фақат Гайденгайн усули билан тайѐрланган 
кичкина меъдачада озиқ овқатларни солиб, таъсирланишини аниқлаш 
мумкин. қимѐвий фазада ажралган шира узоқ муддатда ажралиб, шира 
ферментасиясининг қуввати рефлектор фазадагига нисбатан паст бўлади.
Меъда моторикаси ошқозон деворида узинасига, қийшиқ ҳамда доира 
бўлиб жойлашган мускуллар фаолияти туфайли юзага келади. Доирасимон 
ѐки ошқозон ҳалқасимон мускуллари меъда пилорус олди сфинктори ва 
пиллорусдан 12 бармоқли ичакга чиқишдаги сфинкторни ҳосил қилиб, 
озуқани меъдадан 12 бармоқ ичакга ўтишини бошқаради. Меъда бўш 
бўлганида меъда деворлари бир бирига тегиб, кардиал тешиги ѐпиқ, пилорус 
сфинктори очиқ бўлади. Озиқа ютилиши билан рефлектор равишда кардиал 
сфинктор очилиб, озиқа меъдада қатламма-қатлам жойлашиб, пилорус 
сфинктори ѐпилади. Меъданинг тўлабошлаши ундаги озиқаларни 
евакуасиясига сабаб бўлади. Меъдадаги ҳаракатлар турлича бўлсада, уларни 
иккига бўлиб ўрганилади: тоник ва ритмик ѐки перисталтик ҳаракатлар. 
1. Меъданинг тоник ҳаракатлари ундаги узунасига ва қийшиқ 
жойлашган мускулларнинг қисқариши билан юзага келиб, ошқозон фундал 
қисмини бир хилда доимий таранг тортилиши билан юзага келади. Бу 


92 
ҳаракат озиқани аралаштирмасада ози-қани сиқиб пилорус қисмига 
ўтказишга ѐрдам беради. 
2.Ритмик ҳаракат меъда деворида жойлашган мускулларни бир томони 
қисқарганда, ундан илгаридаги қисм мускулларини кенгайиши натижасида 
юзага келиб, бу ҳаракат ошқозоннинг кордиал қисмидан бошланиб пилорус 
қисмига қараб ўтказилади. Бу вақтда ошқозоннинг кардиал ва фундал қисми 
кучсиз қисқариб пилорус қисми кучли қисқаради. Бу кетма-кет ҳаракатларни 
кузатилганида меъда қисмлари чувалчангсимон ҳаракат қилиши кузатилиб, 
бу чувалчангсимон ҳаракат дейилади. Пилорус маълум ритмда маром билан 
дамба-дам қисқариб, перис-талтик ҳаракатнинг шунинг учун ҳам ритмик 
ҳаракат дейилади. Ритмик ҳаракатлар озиқани ошқозон шираси билан яхши 
аралашиб, ичак томон йўналтиради.
Ошқозон моторикаси марказий нерв системасидан келадиган адашган 
ва симапатик нервлар орқали бошқарилиб, адашган нерв ошқозон ҳаракатини 
тезлаштирса, симпатик нерв секинлаштиради. Ошқозонга марказий нерв 
системасидан импулс келмаганида ҳам мустақил қисқариб, бу ҳаракат 
ошқозон деворидаги нерв ва мускул елементларига боғлиқ. Лекин бу юзага 
келаѐтган ҳаракатлар организмнинг ўзгариб турадиган ехтиѐжини 
қондираолмайди. Ошқозон ҳаракатини ўзгариб ишлашига шартли рефлекс 
ҳосил қилса бўлади. 
Ошқозон моторикасига хлорид кислотасининг миқдори, ошқозоннинг 
озиқа билан нечоғли тўлганлиги, гистамин, оқсиллар парчаланишидан ҳосил 
бўладиган хилма-хил маҳсулотлар, ташқи муҳит ҳарорати таъсир кўрсатади. 
А.Ю.Юнусов иссиқлик ва қуѐш нури таъсирида меъда секретор ва мотор 
фаолиятини тормозланганлигини, кейинчалик шу шароитга ўрганиб секретор 
ва мотор фаолиятлар нормаллашганлигини кузатган. Демак, ошқозонда озиқа 
ҳазмланишида ошқозон ҳаракати яъни моторикаси ва ошқозон деворида 
жойлашган секретор безлардан ҳар хил шира ишлаб чиқарилиши ҳамда 
гормонлар асосий ўрин егаллайди. 
ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН САВОЛЛАР. 
1.
Қандай тузилишдаги ошқозонларни биласиз? 
2.
Ошқозон девори неча қаватдан ва қандай мускуллардан тузилган? 
3.
Ошқозонда шира ажралишини ўрганиш усуларини айтинг? 
4.
Ошқозон ширасининг таркибини айтинг? 
5.
Ошқозоннинг қандай қисмлар фарқ қилинади? 
6.
Ошқозон ширасининг ферментларини ва вазифаларини айтинг? 
7.
Ошқозон деворидаги ҳужайралардан ажраладиган хлорид кислотасини 
аҳамия-тини айтинг? 
8.
Ошқозон ширасини ажралишини рефлектор ва кимѐвий фазасини 
тушунтиринг? 
9.
Ошқозон моторикасининг қандай турларини биласиз ва унинг 
аҳамиятини тушунтиринг? 


93 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish