Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


гипоксия  ривожланади ва  агар гипоксемия сезиларли даражада бўлса тўқимага О 2 умуман бормай  анаксия



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

гипоксия 
ривожланади ва 
агар гипоксемия сезиларли даражада бўлса тўқимага О
2
умуман бормай 
анаксия
дейилади. 
Қондаги Нвдан ташқари мускуллардаги миоглобин ўзига резерв О
2
бириктириш хусусиятига эга. Миоглобиннинг Нвдан фарқи шундаки О
2
порциал босими кам бўлганида ҳам ўзидан О
2
беради. Агар О
2
нинг парциал 
босими 10 мм симоб устинига тенг бўлса, НвО
2
ўзини кўп кислородини 
берса, 70% миоглобин ҳали оксидланган ҳолда бўлади. Миоглобин юрак, 
жағ, оѐқ мускулларида бўлиб, О
2
депоси сифатида сувда яшовчи ва 
қуруқликда яшовчи организмларда хизмат қилади. Масалан: тулен нафас 
олган ҳаводан 47% О
2
бириктириб узоқ вақт сув тагида сузади. Совет 
олимлари миоглобинни хроник гипоксемия-кислородни қонда кам 
сақланганида ҳам мухим аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлаганлар. 
Тўқималарда НвО
2
=Нв+О
2
парчаланиб, бу парчаланиш эритроцитларни 
СО
2
билан тўйиниши даврида бирмунча тезлашиб НвСО
2
ҳосил қилишига 
имконият яратади. Тўқимадан қонга ўтадиган СО
2
ни кўп қисми 
эритроцитлар ичига кирса шу СО
2
ни 80% га яқинни Н
2
О билан бирикиб 


73 
Н
2
СО
2
ҳосил қилади. Бу жараѐн карбонгидраза ферменти иштирокида анча 
тезлашади. 
Шу вақтнинг ўзида эритроцитларда ва плазмада СО

Н
2
О билан бирикиб 
диссосияланадиган кучсиз карбонат кислотта ҳосил қилади. 
Плазмада ҳосил бўлган НСО
-
3
плазма оқсилларига яқин муносабатда 
бўлган На
+
катионлари билан, эритроцитларда ҳосил бўлган НСО
3
-
қайтарилган Нв билан туташган К
+
билан бирикади. Эритроцитлар ичида 
НСО
3
-
кўп ҳосил бўлганлиги учун ҳаммаси К
+
билан бирика олмай кўп қисм 
плазмага чиқиб На
+
билан бирикади. Эритроцитлардан чиқаѐтган НСО
3
-
ўрнига плазмадан уларнинг ичига На
+
дан ажралган С1
-
анионлар кириб 
эритроцитларни ичидаги осматик босимни ошириб эритроцитларни ичига 
Н
2
О киришига шароит яратилиб эритроцитлар шишади, катталашади. 
Шундай қилиб, эритроцитлар ичида КНСО
3
ва плазмада НаНСО
3
кўп 
миқдорда ҳосил бўлади. Бикарабонатлардан ташқари СО
2
15-20% карбомин 
боғларини ҳосил қилиб, Нвдаги аминогруппалар билан бирикади ва 
карбогемоглобин ҳолатида ташилади. 
Ўпкада алвеола ҳавосмидан ўтган О
2
эритроцитлардаги қайтарилган Нв 
билан бирикиб НвО
2
ҳосил қилади. НвО
2
қайтарилган Нвга нисбатан кучли 
кислота бўлганлиги учун эритроцитлардаги биокарбонатлардан К
+
ажратиб 
ўрнига Н
+
ни беради ва Н
2
СО
3
ҳосил бўлади. Н
2
СО
3
карбонгидраза ферменти 
иштирокида СО
2
ва Н
2
О га парчаланиб эритроцит ичида СО
2
парциал босими 
ошади. Бу газ капиллярлар ва алвеола девори орқали алвеола ҳовасига ўта 
бошлайди. Худди шундай плазмадаги карбонат кислота ҳам парчаланиб СО
2
алвеолаларга чиқишини таъминлайди. Оқибатда эритроцитлар ичида Н
+
ва 
НСО
-
3
ионлари камайиб плазмадаги биокарбонатларни парчаланишига ва 
плазмадаги эриган НСО
-
3
ни эритроцитларга сўрилишига сабаб бўлади. 
Эритроцитлар ичига сўрилган НСО
3
СО
2
ва Н
2
О плазмага сиқиб чиқаради. 
Кейинчалик эритроцитлар ичига кирган НСО
-
3
сув билан бирикиб Н
2
СО
3
ҳосил қилиб карбонгидраза ферменти иштирокида парчаланиб Н
2
О ва СО
2
ҳосил қилади. СО
2
ни парциал босими эритроцитларда баланд бўлиб 
алвеолага чиқиш учун шароит туғилади. 
4.Организмнинг ҳаѐтий муҳим жараѐнларидан бири – нафас
жараѐнлари бўлиб, нерв ва гуморал йўл билан узлуксиз бошқарилиб туради. 
Шундай бошқарилиш туфайли нафас системасининг фаолияти организм 
фаолиятига мослашиб, организмнинг еҳтиѐжларини қондириб туради. 
Нафас системасининг фаолиятини бошқарадиган асосий марказ 
узунчоқ мияда жойлашганлигини 1885 йил рус физиологи Н.Д.Мисловский 
томонидан аниқланган ва ўрганилган. Шунинг тасдиғи сифатида узунчоқ мия 
билан орқа миянинг ўртасидан кесилганда уларнинг алоқаси узилиб нафас 
ҳаракатлари тўхтайди. Узунчоқ миядаги марказ жуфт бўлиб, симметрик 
қисмлардан иборат бўлиб кўкрак қафасининг тешишили қисмларидаги нафас 
ҳаракатларини бошқаради. Шунинг учун ҳам нафас марказининг маълум 
томони шикастланса ўша тарафдаги нафас ҳаракатлари тўхтайди. Нафасни 
бошқарувчи иккинчи даражали қуйи марказ - орқа мияда, ҳамда марказий 


74 
нерв системасининг узунчоқ миядан юқори,
 
баландроқ қисмда ҳатто бош мия 
ярим шарлар пўстлоғида нафасни бошқаришда иштирок этадиган нерв 
ҳужайралар гуруҳалари бор. 
Нафас маркази организмнинг турли қисмларидан ўпкадан, қон 
томирлари деворидан, уйқу артерияларининг синусларидан, плевра ва бошқа 
органлардан симпатик ва парасимпатик нерв толаларидан келадиган 
таъсиротга рефлектор қўзғалади. 
Демак, марказ жавоби ҳам симпатик ва парасимпатик нервларнинг 
толалари орқали нафас системасига келади. Ўпкада парасмпатик нервнинг 
икки толаси бўлиб, уларни бир ўпкада босим пасайганда, иккинчиси босим 
ошганда қўзғалади. Шу толалар нафасни ўз-ўзидан бошқарилишини 
таъминлайди. Буни қуйидагича тушинилади. Нафас олиниб ўпкага ҳаво 
сўрилганда парасимпатик нервнинг босим кўтарилишига қўзғалувчи толалар 
қўзғалиб, таъсирот марказга бориб нафас олиш тўхтаб, нафас чиқариш 
бошланади. Нафас чиқариш охирига етмай парасимпатик нервнинг босим 
пасайишидан қўзғаладиган нерви қўзғалиб нафас олиш бошланади. Шундай 
жараѐн тирик организмда узлуксиз такрорланаверади. Нафаснинг ўз-ўзидан 
бошқарилишида 
нафас 
марказидаги 
инспиратор 
ва 
экспиратор 
нейронларнинг келишиб ишлаши ҳам муҳим рол ўйнайди. Инспиратор 
нейрон қўзғалганда эксператор нейрон тормозланади ва аксинча. 
Уйқу артерияларининг синуслари ва аорта ѐйидаги рефлексоген 
қисмлардаги хеморецепторлардан келадиган импулслар нафас марказига 
таъсир этганда ѐ СО
2
кўпайганда ѐки О
2
камайганда қўзғалади ва нафасни 
ўзгартиради. 
Юрак томир системаси билан нафас системаси бир-бири билан 
боғланиб ишлаб бу боғланишда нерв системаси етакчи ўрин эгаллайди. 
Масалан: уйқу артериясидаги рефлексоген қисм рецепторлари таъсирланса 
юрак иши секинлашиб, томирлар кенгайиб, нафас олиш сийраклашади. Қон 
босими пасайганда юрак иши тезлашиб томирлар торайиб нафас олиш 
тезлашиб бирмунча чуқурлашади. 
Ҳиқилдоқ, 
кекирадк 
ва 
бронхларнинг 
шиллиқ 
парадалари 
таъсирланганда нафасни секинлашиши юрак фаолиятини секинлашишига 
сабаб бўлади, бу боғланиш организмдаги ҳаѐтий жараѐнларнинг ўзгариб 
турган ташқи муҳитга мослашишида катта аҳамитятга эга. Нафаснинг 
бошқарилишида марказий нерв системасининг қисмлари билан биргаликда 
бош мия ва ярим шарлар пўситлоғи етакчи рол ўйнайди. Агар ҳайвон СО
2
кўп бўлган жойга бир неча марта киргизилиб нафас олдирилса ва бирон 
шартли таъсиротчи билан қувватланса кейин шу шартли таъсиротчининг ўзи 
нафас олишни тезлаштираверади. 
Нафаснинг бошқарилишида гуморал система ҳам муҳим ўрин эгаллаб 
уларнинг энг муҳими карбонат кислотадир. 
Карбонат кислота маълум миқдорда кўп бўлса марказни ўз-ўзидан 
қўзғатиб, марказ автоматизмида катта аҳамиятга эга. Узунчоқ мияда нафас 
марказининг ўз-ўзидан мустақил қўзғалишини 1863 йилда И.М.Сеченов 


75 
кузатган бўлиб, бу автоматия марказда кечаѐтган моддалар алмашинувига 
боғлиқ. 
Карбонат кислотасининг кўпайиши нафас олишни тезлаштиради ва 
чуқурлаштиради. Масалан: нафас йўлларини 20-30 сония беркитиб турилса, 
қонда карбонат кислота ва бошқа кислоталарни кўпайиши нафасни 
тезлаштириб чуқурлаштиради (гиперное). Демак карбанат кислотаси нафас 
марказининг фаол қўзғатувчиси ҳисобланар экан. 
Одам тинч турганида тез-тез нафас олиши туфайли қонда карбонат 
кислота камайиб нафас сийраклашиб юзакилашади (апное).
ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН САВРОЛАР 
1.Нафас органлари ҳақида умумий тушинча 
2.Нафас органларининг эволюцияси 
3.Нафас жараѐнининг даврлари 
4.Инспирасия ва экспирация нима? 
5.Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг нафас олиш типлари. 
6.Турли хил ҳайвонларнинг нафас олиш тезлиги 
7.Газларни қон билан ташилиши 
8.Нафас жараѐнини бошқарилиши. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish