59
Қон томирлар деворига Рефлексоген зоналардаги интроресепторлардан
ташқари екстроресепторлар ҳам қон томирлар деворини рефлектор йўл
билан
кенгайтириб ѐ торайтириб туради. М: урилганда оғриқни екстроресепторлар
сезади, ғазабланганда адреналин кўпайиши натижасида одамнинг юзи
қизариб кетади. Чунки қон томири тораяди. Совуқ натижасида ҳам томир
тораяди. Демак екстроресепторлар ҳам қон томирлар тонусини бошқаришда
муҳим рол ўйнар екан.
Қон томир деворининг ўзгаришига (кенгайиб, торайишига) нисбатан
шартли рефлекслар ҳам ҳосил қилиш мумкин яъни шартли рефлекс
натижасида ҳам томирларни кенгайтириб торайтириш мумкин. Бу
еса бош
мия ярим шарлар пўстлоғининг қон томирлар тонусини бошқаришда
иштирок етишини кўрсатади.
Қон томирлар деворининг кенгайиб торайиб туришини нерв
системасидан ташқари гуморал механизмлар ҳам бошқариб туради.
1.Буйрак усти безининг мағиз қаватидан ишлаб чиқариладиган
адреналин гармони юракнинг тож ва мия томирларидан ташқари барча қон
томирларини торайтириб қон босимини оширади.
2.Гипофиз безининг орқа қисмидан ишланиб чиқиладиган вазопрессин
гормони ҳам қон томирларини торайтириб қон босимини оширади.
3.Организмда моддалар алмашиниши натижасида ҳосил бўладиган
гистамин деган кимѐвий модда қон томирларини кенгайтириб қон босимини
пасайтиради.
4.Парасимпатик нерв учида ҳосил бўладиган медиатор модда
асетилхолин қон томирларини кенгайтириб қон босимини пасайтиради.
5.Буйракда ҳосил бўладиган кимѐвий модда Ренин қон томирларини
торайтириб қон босимини оширади. Ренин қон томирлар қисилганида ва
томирлар тизимида қон камайганида кўп ҳосил бўлади. Мутадил қон билан
таъминланишда ренин кам ҳосил бўлади ва плазма голбулинларидан
гипертензиногенни - гипертензинга айлантириб қон томирларини
торайтиради.
6.Склет мускуллари иш фаолияти туфаѐи АТФ ва унинг парчаланиш
маҳсулотларидан аденил кислота ва сут ҳамда кўмир кислоталари ажралиб
томирларни торайтиради.
7.
Серотинин ичак шиллиқ пардасида ва
бош миянинг баъзи
қисмларида ҳосил бўлиб томирларни торайтиради. Серотинин қон
пластинкаларини парчаланиши-дан ҳам ҳосил бўлиб қон ивишида
томирларни торайтирувчи таъсир етади ва шикастланган томирлардан қон
оқиб чиқишига тўсқинлик қилади. В.Н.Чернигов ва бошқалар толоқ, буйрак
усти бези, буйраклар, кўмик томирларида ҳам хемо ресепторларни топган.
8.
Брадикинин ўпка, жоғ ости сўлак бези, ошқозон ости безларидан қон
томирларини кенгайтирувчи модда ажиралиб артериола мускулларини
бўшаш-тириб, қон босимини пасайтириши аниқланган.
4.Қон ўзини биологик вазифасини фақат капиллярлардан ўтаѐтганда
бажаради чунки тўқима билан қон ўртасидаги модда алмашинуви фақат
60
капил-лярларда содир бўлади яъни капиллярлар девори бир қават
ендотелийдан тузил-ган ва қалинлиги 0,004 мм бўлиб, осмос, диффузия
жараѐни учун қулай капил-лярлар девори қон
томирлар девори сингари
қисқариб, кенгайиб туради ва капиллярлар қисқарганда капиллярлардан қон
мутлақо ўтмай қолиши ҳам мум-кин. Шунинг учун тинч ҳолатда организмда
мавжуд бўлган барча капиллярлар фаолиятда бўлмай тинч ѐпиқ бўлади.
Организм ҳамма капилляр-ларини 100% деб олсак, фақатгина 2-3%
фаолиятда бўлиб 97-98% ѐпиқ бўлади. (Фақатгина ҳаѐтий муҳим органлар
капиллярларидан юрак, жигар, ўпка, буйрак, мия ва бошқаларда капиллярлар
очиқ).
Организмдаги капиллярлар қанча кўп бўлса, яхши озиқланган қисм
орган ва умуман организм фаолияти кучаяди. Шунинг учун ҳам ерталабки
бадан тарбия натижасида капиллярлар очилиб, орган тўқима
фаолияти
кучайиб умумий орга-низм фаолияти кучаяди. Шамоллаганда гарчичник,
банка, компрес, грелка қўйиб даволаш капиллярларнинг фаоллашишига
асосланган. Бу пайтда организм-да қоннинг қайта тақсимланиши юзага
келиб, организмдаги қоннинг қайта тақсим-ланиши организмнинг ишига
боғлиқ. Турли хил органлар ўзларининг фаолиятига қараб,
турли хил
миқдорда қон билан таъминланади. Томирларда оқиб турган қон органлар
ишига қараб, рефлектор йўл билан таъминланади. Ишлаб турган органга
тинч турган органга нисбатан кўп қон келади, чунки ишлаб турган органда
очиқ капиллярлар сони ишламай турган органлардагига нисбатан 10-15 марта
кўп. Мускулларда еса 50 марта кўп. Худди шундай овқатланиш даврида
овқат ҳазм қилиш органларига кўп қон келиб бошқа органларга қон бориши
камаяди. Ташқи муҳит ҳарорати кўтарилганда теридан ўтадиган қон кўпаяди
ва аксинча ақлий меҳнат қилганда бош мияга кўп қон оқиб келади.
Бирор
органда қон айланиши ўзгарса органни ҳажми ҳам ўзгаради. Демак,
организмнинг қон билан таъминланиши шу органларда кечаѐтган
физиологик жараѐнларга боғлиқ.
Организм
ишлаб турганда тинч турган органларда қоннинг
тақсимланиши ҳар хилдир. Ички секресия безларига буйрак, жигар, мия,
бошқа органларга нис-батан кўпроқ қон келади.
М:бир дақиқада 100 грамм вазндаги турли органлардан оқиб ўтадиган
қон миқдори турлича бўлиб, қалонсимон бездан 560; буйракдан 420;
жигардан 150; юракдан тож томирлар орқали 85; ичаклардан 50, миядан 65;
толоқдан 70; ошқозондан 35 мл ва ҳоказо. Яъни органларнинг қон билан
таъминланиши организмнинг физиологик ҳолатига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: