Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

қон 
айланиши
дейилади. Қон томирлари еластиклик хусусиятига ега бўлиб, 
аортадан, артерия, артериолалар, капиллярлар, венулалар вена ва ковак 
веналардан иборат. Қон томирларида қон узулуксиз тўхтовсиз ҳаракат қилиб 
туради, лекин қон томирларига қон юракдан ҳамма вақт ҳам чиқмайди. (Биз 
юрак фаолиятини ўрганганимизда юракдан қон систола вақтида чиқади деган 
едик яъни бўлиниб-бўлиниб чиқади).
Демак, қон томирларида қоннинг узлуксиз оқишига сабаб нима? 
Суюқликлар найчаларда гидродинамика қонунига кўра ҳаракат қилади. 
(Махсус найчаларда суюқликларни ҳаракатини аҳамияти катта бўлиб, 
систерна-дан суюқликлар оқиб чиққан пайтда босими баланд ва олислашиб 
борган сари босими пасайиб боргани каби қон томирларида ҳам қон юракдан 
олислашиб бориши билан унинг босими пасайиб боради. Қон ҳам 
суюқликлар сингари босим юқори томондан босим паст томонга қараб оқади. 
Қон томирларида қоннинг ҳаракат қилишини ўрганадиган соҳани 
гемодинамика соҳаси
дейилади. Қон босими юракнинг иши натижасида 
ҳосил бўлади. Юрак қисқарганда яъни унинг систоласи даврида кучли босим 
билан бир порсия қонни аортага чиқаради ва қон босим паст томонга қараб 
ҳаракат қилади. Отилиб чиққан қоннинг босим билан ҳаракат қилиши 
натижасида қон олдинга, ѐн томонга ва орқага қараб ҳаракат қилади. 


54 
Натижада олдинга оқаѐтган қон босим юқори томондан босим паст томонга 
ҳаракат қилади: орқага қайтиб оқаѐтган қон ўз йўналишини ўзгартириб 
қайтиб оқади, ѐн томонга урилган ҳам ўз қон йўналишини ўзгартириб 
қоннинг узлуксиз оқишини таъминлайди. 
М: милтиқ отилганда бир қисм босим ўқни гилзадан чиқариш учун 
сарфланади, милтиқ тепкиси босилиб, парох партлаб ҳамма томонга бир хил 
босим ҳосил қилади. 
Қон томирларидаги қон босими юракдан узоқлашган сайин пасайиб, 
кама-йиб боради чунки қон босими юракдан узоқлашган сайин томирлар 
қаршилигини енгишга сарф бўлади. 
Қон аортага отилиб чиққанда 200-250 мм симоб устунига, артерияда 
120 мм симоб устунига тенг, бўлиб 80 мм симоб устунига тенг босим 
томирлар қар-шилигини енгишга кетади. Шунинг учун ҳам қон 
томирларининг ҳамма қисм-ларида босим бир хил бўлмайди. 
Аортада қон босими 200-250 мм симоб устунига тенг бўлса, 
капиллярларда 0,5 мм симоб устунига тенг. Қон босими қоннинг оқиш 
тезлигига тўғри пропор-сионал, яъни қоннинг босими қанча юқори бўлса қон 
шунча тез оқади ва босим паст бўлса қон секин оқади. Одатда қон босими 
икки хил йўл билан аниқла-нади: қонли ва қонсиз усул. Қонли усул ҳақикий 
қон босимини аниқ-лашда ҳай-вонга наркоз берилиб ѐки маҳкам боғлаб қон 
томири кесилиб қон томирига най-ча ўрнатиб симоб манометрга уланади ва 
симоб манометри қон босими кўтари-либ пасайишини кўрсатади. 
Кратков қонсиз усул билан қон босимини ўлчашни тавсия қилган ва 
ҳозир кенг қўлланилади. Бунинг учун манометр ѐки сфигмоманометрнинг 
манжети кат-та ҳайвонларнинг думига, кичик ҳайвонларнинг сонига 
боғланади. (Ҳар бир-ларингиз тиббий кўрикдан ўтган даврда қон 
босимларингизни билак артерия-ларингизда аниқлатгансизлар). 
Ҳайвонлардан от, ешак, қорамолларда манжетка дум артериясига, қуѐн, 
қўй, итларда сон артериясига боғланади ва манжеткага қон томиридан қон 
ўтмай қолгунга қадар ҳаво юборилади, яъни томир қисилади сўнгра аста-
секинлик билан манжеткадаги ҳавони чиқарила бошланади. Манжеткадаги 
ҳаво босими қон томирлардаги қоннинг максимал босимига тенг бўлганда 
қон томирларидан қон узилиб-узилиб, бўлиниб-бўлиниб ўта бошлайди, 
чунки систола даврида босим катта бўлганлиги учун қон томирнинг қисилган 
жойидан ўтиб диастола вақтида ўта олмайди. 
Қоннинг бўлиниб-бўлиниб ўтишидан товуш ҳосил бўлади ва бу 
товушни фонендоскоп ѐрдамида ешица бўлади. Товуш ҳосил бўлгандаги 
манжеткадаги босим қоннинг 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish