55
тенг деб оламиз. Қоннинг максимал босими аниқлангандан сўнг манжетдан
ҳаво чиқа-рилишини яна давом етдирамиз. Манжетдаги босим камайиб
қоннинг минимал босимига (диастолик босимга) тенг бўлганда қон
томирларидан қон узлуксиз ўта бошлайди. Натижада қоннинг бўлиниб-
бўлиниб ўтишидан ҳосил бўлган товуш йўқолади. Товуш йўқолган пайтдаги
манжетдаги босим қоннинг
минимал боси-мига тенг
деб қабул қилинади.
Демак, биз қонсиз усул билан қон босимини аниқлаш учун товушга еътибор
берар еканмиз. Биз биринчи товуш пайдо бўлган пайтини излаймиз акс ҳолда
биз нотўғри босимга ега бўламиз ва йўқолган пай-тини аниқлаймиз. Ҳозир
ҳамма қон босимини аниқлаш қобилиятига ега. Шунинг учун сизлар буни
аниқ билишларингиз лозим.
Қон босими юракнинг иш сиклига ҳам боғлиқ бўлиб, юрак иш
фаолияти тезлашганда қон босими кўтарилади ва юрак фаолияти
секинлашганда қон босими пасаяди.
Қоннинг босими қон томирларининг диаметрига боғлиқ бўлиб, қон
томири торайганда қон босими ортади ва қон томири кенгайганда қон
босими пасаяди. Жисмоний иш қилганда, қон томирларида қон миқдори
ортганда ҳам қон босими кўтарилади. Қон
босимининг ошишига,
кўтарилишига-
гипертония
дейилади. Қон босимининг пасайишига,
камайишига
гипотния
дейилади. Қоннинг босими ўз навбатида ҳайвон
турига, жинсига, ѐшига, зотига, махсулдорлигига, организм-нинг физиологик
ҳолатига, сутканинг вақтига, нерв системасининг ҳолатига ва бошқа
факторларга боғлиқ ҳолатда ўзгаради. М: урғочи ҳайвонларнинг қон боси-ми
еркак ҳайвонларникига нисбатан паст, ѐш ҳайвонларнинг қон босими қарри
ҳайвонларникига нисбатан паст, зотдор, махсулдор ҳайвонларнинг қон
босими махаллий ҳайвонларникидан баланд.
Кундузи ҳайвонларнинг қон босими, кечасиги босимга нисбатан
баланд.
Н.С.қўзғалганда қон босими баланд.
Ҳомиладорлик даврида,
жисмоний иш бажарганда, атмосфера ҳавоси
паст бўлганда ѐки тоққа кўтарилганда, қон босими баланд бўлиб баъзан
буриндан қон кетади. Чунки бурун ички девордаги қон томирларидаги қон
босими девор ташқарисидаги босимга нисбатан кўтарилиб, қон томири
ѐрилади. Ёш ҳайвонлар юраги тез уради қон босими юқори бўлиши керак
лекин аксинча ѐш ҳайвонларда қон
босими паст, бунинг сабаби нимада?
Чунки ѐш ҳайвонларнинг қон томир-лари яхши ривожланган бўлиб
еластиклиги яхши, қарри ҳайвонлар қон томир-ларида еластиклик паст.
Чунки ҳайвон кексая бориш натижасида унинг органи-змида моддалар
алмашинувининг бузилиши натижасида жумладан ѐғ алмашини-шининг
бузилиши натижасида холестерин моддасининг қон томирларига ўтириб
қолишидан еластиклик пасайиб, томирлар тораяди. Ёғ алмашинишининг
бошқа-рилишида гормонлардан жинсий
гормонларнинг фаолиятини
пасайиши органи-змда холестерин моддасини кўпайишига сабаб бўлади.
Худди шу усулга асосла-ниб ҳайвонларни семиртириш учун ахта (кастрасия)
56
қилинади. Оқибатда ҳайвон организмида ѐғ яхши тўпланиб холестерин еса
деполарда яъни қон томирларига ўтириб қолиб томирлар еластиклиги йўқола
боради, бундан ташқари турли стресс факторлар таъсирида гипертония
касаллиги вужудга келади. М: фермер-ларда, ширкат раисларида гипертония
касаллиги оддий ишчиларга нисбатан тез ва кўп учраб туради. Қон босими
юракнинг систола ва диастола вақтида ўзгариб туради, бу ўзгаришга
юракнинг биринчи тартибли ўзгариши дейилади. Қон боси-ми
нафас олганда,
кўкрак қафаси кенгайганда ортади ва нафас чиқарганда пасая-ди. Қон
босимини бундай ўзгариши иккинчи тартибли ўзгариш дейилади. Битта
иккинчи тартибли ўзгариш ичида бирқанча (3-4) биринчи тартибли ўзга-риш
бўлади (яъни юрак уриш сони кўп бўлганлиги учун м: юрак нафас олишга
нисбатан 3-4 марта кўп уради).
Томир кенгайиб торайиши натижасида қон босимининг ўзгариши
учинчи тартибли ўзгариш дейилади, битта учинчи тартибли ўзгаришда бир
нечата иккинчи тартибли ўзгариш бўлиши мумкин, яъни 1 дақиқа
ичида
юрак 60 марта урса 1 дақиқада 15 марта нафас олади ўз навбатида қон
томири 3-4 дақиқада бир марта қисқаради.
Қоннинг қон томирларида оқиш тезлиги ва қон айланиши бир қанча
факторларга боғлиқ. Қоннинг катта ва кичик қон айланиш доирасидан ўтиши
учун кетган вақтга
қоннинг айланиш вақти
дейилади. Барча сут емизувчи
ҳайвонларда қон айланиш вақти 25-27 систолага тенг ѐки қўпол
ҳисобланганда 1 дақиқада юракдан организмдаги умумий қон 2 мартаба
ўтади ѐки 1 дақиқада ўртача 10 литр қон организмдан айланиб ўтади.
Қоннинг айланиш вақтининг 4/5 қисми катта қон айланиш доирасидан
ўтиш учун 1/5 қисми кичик қон айланишидан ўтиш учун сафр қилинади.
Нега кичик қон айланишидан қон тез ўтади?
Чунки кичик қон айланиш доирасидан ўтаѐтган қон томирлари қисқа ва
қон томирларининг диаметри катта. Катта қон айланиш доираси узун ва қон
томирлар диаметри кичик.
2.Қон томирлар деворининг ритм билан тебраниб туришига
пулс
дейила-
ди. Пулс икки хилда бўлади: артерия ва вена пулси. Артерия қон томир
деворининг қисқариб кенгайишига, тебранишига
Do'stlaringiz bilan baham: