Ингичка ичак моторикаси-
ингичка ичакнинг девори узлуксиз
равишда ҳаракат қилиб туради. Унинг ҳаракати ичак ичида озиқаларнинг
тегишлича ҳазм бўлишида катта аҳмиятга ега бўлиб, шу ҳаракатлар туфайли
озиқалар ширалар билан аралаштирилади, ичакнинг бир қисмидан иккинчи
қисми томон ўтказилади. Ингичка ичакнинг ҳаракатларини ҳам бир қатор
методлар ѐрдамида ўрганса бўлади. Буларнинг асосийлари қуйидагилардир:
тажрибадаги ҳайвоннинг қорин деворини тешиб, шу тешикдан ичак
ҳаракатини кузатиш. Бу вақтда қорин деворидан ҳосил қилинган тешикка
селлулоид парда ўрнатилади. Оқибатда анча узоқ вақтгача ичак ҳаракатини
кузатиш имкони туғилади. Бундан ташқари ичак ҳаракатларини фистула
орқали ѐзиб олса ҳам бўлади. Бунинг учун ингичка ичакнинг тегишли
қисмига фистула ўтказиб у орқали ичак ичига резина пуфак киритилади.
Ҳаво юборилиб пуфак шиширилгандан сўнг, тегишли мослама ѐрдамида
ичак ҳаракатларини осонгина ѐзиб олса бўлади. Ичак ҳаракатларини рентген
аппарати ѐрдамида кузатиш ѐки суратга олиш ҳам мумкин.
Зарурият туғилганда ичак ҳаракатларини ўрганиш учун ўткир
методлардан ҳам фойдаланилади. Жумладан, ўткир операсия ѐрдамида
ажратиб олинган: ичак бўлакчасини тана ҳароратигача иситилган Рингер
еритмасига жойлаштирилиб, шу ичак бўлакчасининг ҳаракатини ѐзиб олиш,
ўрганиш мумкин.
Ингичка ичак деворида кузатиладиган ҳаракат жараѐнларини уч
гуруҳга: маятниксимон, перисилталтик ва ритмик ҳаракатларга бўлиш
мумкин. Бу ҳаракатлар ичак деворида узунасига ва айланасига жойлашган
мускулларнинг
қисқариши натижасида
юзага
келади. Жумладан,
маятниксимон ҳаракатнинг
рўѐбга чиқишида ҳам айланасига, ҳам
узунасига йўналган мускуллар иштирок етади. Бу вақтда айланасига
йўналган мускуллар қисқариши натижасида ичакда бир қатор қисқариш
ҳалқалари пайдо бўлади. Шу онда узунасига йўналган мускуллар қисқариши
туфайли ичакнинг ҳар икки ҳалқаси оралиғидаги қисми калта тортиб
кенгаяди, мускул бўшашганда еса, торайиб узаяди. Оқибатда узунасига
йўналган мускулларнинг қисқариб-бўшашиши натижасида айлана мускуллар
ҳосил қилган ҳалқалар гоҳ олдинга, гоҳ орқасига ҳаракат қилади.
Агарда ичак деворида шу тариқада рўѐбга чиқаѐтган ҳаракатнинг бир
неча марта такрорланишига назар ташласа, у гўѐ маятник ҳаракатини
еслатади. Маятниксимон ҳаракат дейилишига сабаб ҳам шунда.
Маятниксимон ҳаракат туфайли ичакда ҳазм бўлаѐтган озиқалар доимо
ҳаракатда бўлиб, ҳазм ширалари билан яхшилаб, батафсил аралашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |