Ўт ва унинг аҳамияти.
Овқат ҳазм қилиш учун ўт жуда муҳим
аҳамиятга ега бўлиб, унинг икки хили: жигар ўти ва пуфак ўти фарқ
қилинади. Жигар ўти жигар ҳужайраларидан ишланиб чиққан, аммо ҳали ўт
пуфагига келиб қуюлмаган ўтдир. У анча тиниқ, оч сариқ, оч яшил рангли
суюқликдир. Солиштирма оғирлиги 1,009-1,031 рН-7,5 га тенг, ишқорий
муҳитга ега. Унинг таркибида 96-99% сув бўлади. Пуфак ўти пуфакка келиб
қуйилганидан кейин сувнинг маълум қисми қайта сўрилиб, анча қуюқ,
қорамтир тусга кирган суюқликдир. Солиш-тирма оғирлиги 1,026-1,048 га
тенг, унда рН-6,8 бўлади. таркибида 80-86% сув ва пуфакнинг шилиқ
пардасидан ажралган шилимшиқ бўлади. Ўт таркибида ҳазм йўлининг бошқа
суюқлик ва ширалари таркибида ҳам учрайдиган бир қанча носпесифик
моддалардан ташқари ўт суюқлигининг ўзи учунгина хос бўлган спесифик
органик моддалар, яъни ўт пигментлари ва ўт кислоталари ҳам бор. Ўт
кислотаси холат кислота деб аталади, гликокол билан бирикиб гликохолат
кислотани ва таурин билан бирикиб, таурохолат кислотани ҳосил қилади.
Ҳазм жараѐнларининг кўпгина томонлари ана шу кислоталарга боғлиқ.
Жумладан ўт кислоталарининг натрийли тузлари сув ва ѐғларининг юза
таранглигини пасайти-риб, ѐғларнинг емулланишига ѐрдам беради, бундан
ташқари, ѐғ доначаларининг бир-бирига ѐпишиб олиб, йириклашишига
қаршилик қилади. Бу кислоталар липаза ва камроқ даражада бўлса ҳам
амилолитик ва протеолитик ферментларни активлаштиради, ичак
моторикасини жонлантиради. Ўт кислоталари ѐғ ва ѐғ кислоталарининг ичак
девори орқали лимфа ва қонга сўрилишидан катта аҳами-ятга егадир. Чунки
ѐғ кислоталари фақат ўт кислоталар билан бирикиб, сувда ерийдиган
комплекс бирикмалар ҳосил қилганидан кейингина сўриладиган ҳолга
келади.
Ўт
пигментлари икки хил бўлади: билирубин ва унинг
оксидланишидан
ҳосил
бўладиган
биливердин.
Бу
пигментлар
гемоглобиннинг парчаланишидан юзага келадиган маҳсулотлардир. Ўт
пигментлари суюқлигига ўзига хос рангни беради. Жумладан, билирубин
ўтга сариқ тус берса, биливердин яшил тус беради. Ўт суюқлигида
пигментларнинг кўпроқ бўлишига қараб турли ҳайвонлар ўтининг ранги
қорамтир яшил бўлса, етхўр ҳайвонлар ўтининг ранги қизғиш сариқдир.
Чунки ўтхўр ҳайвонларнинг ўтида биливердин доимо бирмунча кўп бўлади.
Ўтнинг носпесифик моддаларига унинг таркибида учрайдиган холестерин,
фосфатидлар, еркин ва совунлашган ѐғлар, оқсилларнинг парчаланиши
туфайли ҳосил бўлган мочевина, сийдик кислота, пурин асослари каби
397
моддалар, шунингдек, натрий, калий ва калсийнинг карбонатли ҳамда
фосфатли тузлари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |