Олий вегетатив марказлар.
В.Н.С фаолиятини катта ярим шарлар
пўстлоғи, пўстлоқ ости ядролар, ретикуляр формасия ва мияча бошқариб,
пўстлоқ ости ядроларида яъни тарғил танада симпатик ва парасимпатик
ядроларга таъсир қиладиган нейронлар гуруҳи бўлса, ретикуляр формасияда
адреналин ва норадреналинсимон моддаларни ҳосил бўлиши, бу қисмлар
симпатик нерв системасига боғлиқлигини тасдиқлайди. Шунинг билан бирга
ретикуляр формасия вегетатив функсияларни бошқарувчи марказлар
активлигини бир хилда сақлайди.
Мияча В.Н.С ига ўз таъсирини ретикуляр формасия, гипоталамус
орқали ўтказиб мияча олиб ташланганда ѐки таъсирланганда юрак фаолияти,
томирлар тонуси ўзгаради. Демак мияча В.Н.С фаолиятига таъсир етади.
Ҳамма вегетатив марказлар бош мия ярим шарлар пўстлоғи назоратида
ишлаб, катта ярим шарлар пўстлоғининг турли қисмларини қўзғатганда кўп
вегетатив функсияларини ўзгаришини В.Я.Данилявский, Н.А. Мисловский,
В.М.Бехтеров, Ж.Фултонлар кузатган. Мия пўстлоғини пешона қисми
таъсирланганда нафас, овқат ҳазм қилиш, қон айланиш, жинсий функсиялар
ўзгаради. Шунга асосланиб Ж.Фултон В.Н.С.сининг мия пўстлоғидаги олий
марказлар пўстлоқни пешона қисмида жойлашган дейди. К.М.Биков
лабораториясида турли вегетатив функусияларини шартли рефлекси ҳосил
қилинган.
Нерв системасининг трофик функсияси деганда орган ва тўқималарда
узлуксиз содир бўлиб турадиган моддалар алмашинувига Н.С. нинг таъсир
етиши тушунилиб, Н.С. фаолияти ўзгарганда уларда моддалар алмашинуви
ўзгаришини И.П.Павлов, Л.А. Орбели, А.Т.Гинесинскийлар кузатиб,
симпатик Н.С.сининг қўзғалиши туфайли чарчаган орган фаолияти
тикланади бу моддалар алмаши-нувининг тезланишишига боғлиқлигининг
белгисидир. Демак, моддалар алмаши-нувининг ўзгариши нерв толалари ва
тўқималарининг
таъсирланувчанлигига,
қўзғалувчанлигига,
ўтказувчанлигига ва функсиясига таъсир етади.
Сохта, аксон рефлекслар М.Н.С иштирокида рўѐбга чиқмай, органга
борувчи нерв толаси бўлиниб, тормоқланиб, бир қисми бошқа орган билан
туташган бўлса, аксон рефлекслар юзага келади.
Бу вақтда бир органнинг таъсирланиши натижасида қўзғалиш шу
органдан бошланган нерв толаси орқали келаѐтиб, марказга етмасдан
тармоқланган қисм-дан иккинчи тормоққа ўтиб, у билан туташ органга
келиб, шу органни фаолият ҳолатига келтириб, М.Н.С.си иштирокисиз
рефлектор акт рўѐбга чиқади. Демак, бир орган М.Н.С.сининг иштирокисиз
бошқа орган фаолиятига таъсир килиб. унинг фаолиятини ўзгартириши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |