201
контакт (оралиқ) нейронлар
деб аталади. Контакт нейронлардан келаѐтган
таъсиротни М.Қ.Н. га ўтказувчи нейронларга еса
еффектор (ишчи
органларга ўтказувчи) нейронлар
дейилиб, таъсиротлар ресептор
нейронлардан еффектор нейронларга бир ѐки
бир неча контакт нейронлар
орқали ўтказилади.
М.Н.С.си фаолиятининг асосий ва ўзига хос хусусияти рефлектор
жараѐнларни юзага чиқариш бўлиб, бу ҳақида И.П.Павлов қуйидагича фикр
билдирган еди:
«Мураккаб организм ҳаётида рефлекс енг муҳим ва енг кўп
учрайдиган нерв ҳодисасидир. Организм қисмларининг доимий, тўғри ва аниқ
ўзаро нисбати ҳамда бутун организмнинг теварак-атрофдаги шароитга
муносабати рефлекслар ёрдамида қарор топади».
2.Рефлекс деб, ташқи ва ички муҳитдан келаѐтган таъсиротларга органи-
змнинг М.Н.С.си иштирокида жавоб беришига айтилади.
Рефлектор ѐйни тушинтирувчи мисоллар келтириг. Игнанинг қўлга
санчи-лишида қўлни кескин тортиш рефлекси, кислота таъсирида бақада
оѐқни букувчи рефлексларнинг ҳосил бўлиши ва шу кабилар, юрак
фаолиятига
таъсир етиб, унинг ишини ўзгартиришда М.Н.С.си иштирокида
рефлектор акт ҳосил бўлади.
Организмнинг барча фаолияти рефлектор актга асосланиб, барча
органлар рефлекс асосида ишлаб, уларнинг алоқаси, фаолияти
мослашиб ва
уйғунлашиб, организмдаги ҳамма функсиялар бир бутун бўлиб бирлашади.
Рефлекс ҳақидаги таълимотни биринчи бўлиб, 1644 йилда Франсуз олими
Рене Декарт (1595-1650) фанга киритган бўлиб, сезги органлар таъсиротни
қабул қилиб, нервлар орқали мияга узатилган таъсиротлар унда акс етади ва
нервларга қайтарилади деган еди. Кейинчалик бу таълимотни чех олими
Прохаска 1817 йил ривожлантиради.
Бош мия катта ярим шарлар пўстлоғининг рефлектор фаолияти
И.М.Сеченов ва И.П.Павловлар тамонидан тўла ва атрофлича ўрганилган.
Организмда рефлектор бўлмаган жараѐнлар йўқ. Шунинг учун рефлексларни
ўрганишни осонлаштириш мақсадида, тананинг қайси қисмидаги
ресепторлар биринчи бўлиб иштирок етишига қараб:
Екстроресептив,
интроресептив ва проприоресептив
рефлекслар фарқланади. Екстроресептив
рефлекслар тананинг ташқи
ресептор-лари таъсирланганида, интроресептив
рефлекслар
ички
органлардаги
ресепторлар
таъсирланганида,
проприоресептив рефлекслар еса, скелет мускуллари, пайлар, чандиқларда
жойлашган ресепторлар таъсирланишидан келиб чиқади.
Рефлексларни М.Н.С нинг қайси қисми иштирокида рўѐбга чиқишига
қараб, орқа мия иштирокида юзага чиқадиган рефлексларга
спинал
ѐки
орқа
мия рефлекслари
, узунчоқ мия иштирокида рўѐбга чиққанида еса,
булбар
рефлекс-лар,
марказий қисми ўрта мияда
жойлашган рефлексларга
мезенсефал
, марказий қисми оралиқ мияда жойлашган рефлексларга
диенсефал
рефлекслар ҳамда рефлекслар ѐйининг маркази мия пўстлоғида
жойлашган рефлексларга
картикал
рефлекслар дейилади. Ҳар бир
рефлекснинг рўѐбга чиқишида, М.Н.С сининг бир қисми иштирок етмасдан,
202
балки М.Н.С сининг турли қисмларида тарқоқ жойлашган нейронларнинг
аҳамияти муҳимдир. Шунинг учун ҳам, рефлексларнинг ҳосил бўлишига
қараб мияни қисмларга бўлиш нисбийдир, чунки фақат орқа ѐки узунчоқ мия
иштирокида рефлекслар юзага чиқмагани сингари, оралиқ ѐки мия пўстлоғи
иштирокида рўѐбга чиқадиган рефлекслар ҳам бўлмайди. Рефлекслар
бошлани-шида ҳосил бўладиган рефлектор реаксия характери жиҳатидан
ҳаракатлантир-увчи (мотор), секретор ва томирларни ҳаракатлантирувчи
рефлексларга бўлинади. Юқори тараққий етган ҳайвонларда бу реаксиялар
жуда мураккаб бўлиб, улар организмнинг ҳаѐт фаолияти учун зарур биологик
аҳамиятига қараб:
озиқланиш, ҳимояланиш, жинсий
рефлексларга,
чамалаш,
вазият
(тоник)
рефлекслари
ва
локомотор
(гавдани
фазада
ҳарактлантириш), овоз чиқариш
рефлексларига, бу рефлекслар еса
Do'stlaringiz bilan baham: