Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН САВОЛЛАР. 
1. 
Қон нима? 
2. 
Қон ҳосил бўлишини эволюциясига тушинча беринг? 
3. 
Қоннинг асосий вазифаларини тушинтиринг? 
4. 
Қоннинг турли хил ҳайвонлардаги миқдорини айтинг? 
5. 
Қон миқдорини аниқлаш усулларини айтинг? 
6. 
Қон таркибини тушинтиринг? 
7. 
Қон муҳитига тушинча беринг? 
8. 
Қондаги буфер системаларига тушинча беринг? 
9. 
Эритроцитларни аҳамиятига тушинча беринг? 
10. 
Лейкоцитлар аҳамиятига тушинча беринг? 
11. 
Тромбоцитлар аҳамиятига тушинча беринг? 
12. 
Қон гуруҳларини билишни аҳамиятига тушинча беринг? 
13. 
Қон ивишини физиологик аҳамиятига тушинча беринг? 
14. 
Қон ҳосил бўлишини бошқарилишини тушинтиринг? 
15. 
Тўқима оролиқ суюқлик ва лимфани организмдаги аҳамиятини 
тушинтиринг? 
ИММУН ТИЗИМ ФИЗИОЛОГИЯСИ. 
Режа:
1.Иммун система ва унинг аҳамияти. 
2.Иммунитет, иммун жавоб механизми ва унинг турлари. 
3.Антиген ва антителалар, вазифаси, аҳамияти, турлари. 
4.Чорвачилик ва ветеринария амалиѐтида иммунология ютуқларини 
қўлланилиши. 
У. ИНФОРМАЦИОН УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТ 
5.1.
 Асосий адабиѐтлар. 
1.Р.Х.Хаитов, Б.З.Зарипов, З.Т.Ражамуродов «Ҳайвонлар физиологияси». Тошкент, «Ўқитувчи» 
2005 йил. 
2.В.Хусаинов, Э.Тошпўлатов «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари физиологияси», Тошкент, 
«Ўзбекистон» 1994 йил. 


32 
3.В.И.Георгиевский «Физиология с/х животных» Москва, «Агропромиздат» 1990 год. 
4.Д.Э.Эшимов, Р.Ф.Рўзиқулов. «Ҳайвонлар физиологияси фанидан амалий лаборатория 
машғулотлари», ўқув қўлланма. Тошкент, Ўзбекистон нашриѐти, 2006 йил.
 
5.2.Қўшимча адабиѐтлар. 
1. И.П.Битюков и др «Практикум по физиологии с/х животных», Москва, «Агропромиздат» 1990. 
2.М.Ф.Орлов «Славар ветеринарных клиническых термиов» Москва 1985 год. 
3.«Словарь физиологических терминов», Москва, Наука 1987 год. 
4. 5. К.Б.Иномова «Нормал физиологиядан русча-ўзбекча луғат», Тошкент Ибн Сино – 1993. 
5.Интернет маълумотлари: 
www. Ziyo.net.uz. 
email: zooveterinar @mail.ru 
email:sea@mail.net.ru
email: veterinary@actavis.ru 
email : 
zootechniya@mail.ru
 
www. 
zootechniya.ru
 
email: 
fvat@academy.uzsei.net
 
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР 
Антиген, антитело, иммуногенлик, микроблар, аллергенлар, ген, ДНК, 
Т ва В лимфоцитлар, иммун жавлб турлари, супреция, кооперация, макрофаг, 
клон, агглютинация, пресипитация, лизис, цитотоксинлик, нейтралланиш, 
опсонланиш, эксперимент, иммунологик хотира, иммунологик толерантлик, 
носпецифик ва специфик резистентлик. 
 
1.Иммун тизим (лат иммунитас-бирон нарсадан озод бўлиш)-бу ўз 
фаолияти орқали иммунитетни таъминловчи орган ва ҳужайралар тизими бў-
либ, организмнинг генетик жиҳатдан ѐт ҳисобланган таначалар ва модалар-
дан ҳимояланиш генетик гомеостазни сақлаб олиш қобилиятини англатади. 
Генетик ѐт танача ва моддалар қанчалик ташқи муҳитдан тушган 
(бактериялар, вируслар, энг содда ҳайвонлар, токсинлар, оқсиллар) ва ички 
муҳитда ҳосил бўлмасин (нотўғри генетик информацияли тана ҳужайралари) 
иммунитетга организмнинг «ўзиники» ѐки «ўзиники эмас»лигини фарқлаш, 
ўз биологик индивидуаллигини сақлаш қобилияти деб қаралади. 
Иммун тизим мофрлогик жиҳатдан ўзаро коммуникация қон ва лимфа 
оқими орқали амалга ошадиган лимфоид органлар ва тананинг лимфоид 
ҳужайралари тўпламлари йиғиндисидан иборат бўлади. Иммун тизимнинг 
бош ҳужайравий шакли лимфоцитлар ҳисобланади. 
Лимфоид оргналар марказий (бирламчи) ва периферик (иккиламчи) 
лимфоид органларга бўлинади. Марказий лимфоид органларга тимус 
(айрисимон без), фабриций халтаси(паррдаларда), қизил илик; периферик 
лимфоид органларга-лимфа тугунлари, бодом безлар, талоқ, ингичка 
ичакдаги Пеер бўғирсоқчалари, кўричак фолликулалари киради. 
Марказий лимфоид органларда дастлабки она ҳужайралар ҳосил 
бўлади, 
иммунокомпетент 
ҳужайралар 
(иммунитетни 
таъминловчи 
ҳужайралар)-лимфоцитларнинг пролиферасияси ва дастлабки табақаланиши 
амалга ошади. Периферик лимфоид органларда лимфоцитларнинг етилиши 
ва уларнинг антиген стимулясияга жавобан пролиферацияси амалга ошади. 


33 
Паррадалар ва майда туѐқли ҳайвонлар иммун тизими элементларининг 
жойлашиши ва ўзаро алоқалари мавжуддир. 
Бирламчи лимфоид органлар.
Қизил илик ва жигарда (ҳомилада) барча 
қон ҳужайралари учун бошланғич ҳисобланган она ҳужайралар жойлашади. 
Ушбу она ҳужайралардан лимфоситар ҳужайралар сингари дастурлашган 
айримлари қон оқиш орқали тимус (айрисимон без)га боради у ерда кўпаяди 
ва лимфоситларга (Т-лимфоцитлар ѐки тимусга боғлиқ лимфоцитлар) 
табақаланади. Табақаланиш жараѐни тимус эпителийси томонидан ишлаб 
чиқиладиган махсус гуморал омил таъсири остида амалга ошади. 
Она ҳужайраларнинг бошқа гуруҳи паррадаларнинг 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish