Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

фабриций
халтаси (клоака бўртиғи) га келиб тушади ва табақаланади (В-лимфоцитлар 
ѐки бурсага боғлиқ лимфоцитлар). Майда туѐқли ҳайвонларда фабриций 
халтаси эквиваленти топилмаган. Тахминларга кўра, унинг функциясини ѐки 
қизил иликдаги қон ҳосил қилувчи тўқиманинг ўзи ѐки ингичка ичак даврида 
жойлашган Пеер лимфатик безлари бажаради. Жинций етилиш юзага келиши 
билан тимус ва фабриций халтаси ҳажмига кичраяди ва кейин инволюцияга 
учрайди. 
Иккиламчи лимфоид органлар.
Тимус ва фибриций халтасида «ўқув 
курси»ни ўтаган ва тўлиқ иммунокомпетент қобилиятга эга бўлган 
лимфоцитларнинг бир қисми периферик лимфоид органлар (ҳали эмбрион 
давридалигиданоқ)-лимфа тугунлари, талоқ, бодом безлари, ошқозон-ичак 
канали, нафас ва сийдик йўллари шиллиқ қаватидаги лимфа эпителиал 
ҳосилаларга келиб тушади. Ушбу ҳосилалардаги лимфа фалликулаларида 
тимусга боғлиқ бўлган ва тимусга боғлиқ бўлмаган зоналар фарқланади. 
Шулардан биринчисида Т- ва иккинчисида В-лимфоцитлар учрайди. 
Масалан: лимфа тугунларида тимусга боғлиқ бўлмаган зона бўлиб, унинг 
пўстлоқ 
қаватининг 
юзага 
яқин 
жойлари 
ҳисобланади. 
Унинг 
фолликулаларида, биринчи навбатда В-лимфоцитлар топилади. Медуляр 
синус билан ѐнма-ѐн жойлашган паракортикал қават ўзида Т-ҳужайраларни 
сақловчи тимусга боғлиқ бўлган қаватдан иборат бўлади. Лекин, шуни ҳам 
таъкидлаш лозим, зоналар орасида аниқ чегара мавжуд эмас, бу эса ўз 
навбатида Т-ва В-лимфоцитлар ўртасидаги ўзаро алоқани таъминлайди. 
Талоқда ҳар иккала зона оқ пулпада бир бирига жуда яқин жойлашган 
бўлади. Бевосита артериялар бўйлаб тимусга боғлиқ бўлган зона, ундан 
ташқари томонда-тимусга боғлиқ бўлмаган зона жойлашган бўлади. 
Лимфоцитлар айланиши.
Лимфоцитлар доимий равишда қон ва лимфа 
томирлари бўйлаб қон ва лимфа суюқлигига аралашган ҳолда айланиб 
туради. Ҳайвонларда лимфа тизими ўз ичига лимфа капиллярлари, лимфа 
томирлари, юза ва чуқурда жойлашган лимфа тугунлари, ўнг лимфа йўли ва 
кўпроқ лимфа йўлини олади. Лимфа суюқлиги ўнг ва кўпроқ лимфа йўллари 
орқали вена қонига келиб қўшилади. 
Лимфа капиллярлари, қон капиллярларидан фарқ қилиб, ҳужайра аро 
бўшлиқларда ѐпиқ ҳолда тугалланади, юпқа ва чўзилувчан деворга эга бўлиб, 
канали кенг ва клапанли бўлади. Капиллярлар лимфа билан тўла бўлиб, 


34 
унинг йўналиши тўқималардан вена йўлига қараган (бир томонга қараган) 
бўлади. 
Лимфа капиллярлари йўлида лимфа тугунларини ҳосил қилувчи 
лимфа томирларига қўшилади. Одатда лимфа тугунига бир нечта йўл 
қўшилади, 1-2 та чиқади. Шундай қилиб, лимфа тугунлари лимфа учун филтр 
вазифасини бажаради. 
Доимий равишдаги лимфа айланиши узлуксиз ҳосил бўлиб турувчи 
тўқима суюқлиги (ҳужайраро бўшлиқлардан лимфа капиллярларига ўтиб 
турувчи) ҳамда томирларнинг қисқарувчанлик қобилияти ва клапанларнинг 
мавжудлиги эвазига амалга ошади. Ёрдамчи омиллар бўлиб, мускулларнинг 
ҳаракат фаоллиги, кўкрак бўшлиғидаги манфий босим ва нафас олган пайтда 
унинг кўтарилиши ҳисобланади. Лимфа ҳаракатининг ўртача тезлиги 
дақиқасига 300 мм ни ташкил этади. 
Лимфа (лат лймпҳо-тоза сув, намлик)-ишқорий реаксиядаги (пН 7,5-
9,0) суюқлик бўлиб, таркиби жиҳатидан қон плазмасига яқин бўлади, лекин 
кам миқдорда (2,5-4,0%) оқсил сақлайди. Очлик пайтида лимфа тиниқ, 
рангсиз ѐки бироз сарғиш бўлиб, озиқлангандан кейин хиралашади, ўз 
таркибида кўп миқдордаги эмулцияланган ѐғлар (хиломикронлар, паст 
зичликдаги липопротеидлар сақлайди, лимфа ўз таркибида эритроцитларни 
жуда кам миқдорда, лимфоцитларни эса жуда кўп миқдорда) (20.000 мкл 
гача) сақлайди. Лимфоцитлар қондан тўқимааро бўшлиқа қараб ҳаракт-
ланади, кейин кичик лимфа томирлари орқали лимфа тугунларига тушади
яна кўкрак лимфа йўлига қайтади ва у орқали қонга қўшилади. Лимфоцит-
ларнинг доимий тарздаги айланиш уларнинг антигенлар билан ўзаро бир-
бири билан тўқнашишини, ҳамда фаоллашшан ва Т ва В ҳужайраларнинг 
периферик лимфоид тўқималар бўйлаб тарқалишини таъминлайди. 
Қон ва лимфада харакатлаанѐтган лимфоцитларнинг 75% Т-
лимфоцитларга, 15% В-лимфоцитларга ва 10% ҳеч бирига кирмайдиган 
ҳужайралар (К-ҳужайралар) га тўғри келади. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish