14-15. КЎПАЙИШ ФИЗИОЛОГИЯСИ - 4 СОАТ.
Режа:
5.
Кўпайиш ҳақида умумий тушунча.
6.
Еркак ҳайвонларнинг кўпайиш физиологияси.
7.
Сперматозоидлар ва сперманинг ҳосил бўлиши.
8.
Қўшимча жинсий безларнинг вазифалари ва унинг физико – кимѐвий
хусусиятлари.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР.
Жинсий, жинсиз, содда ҳайвон, ўсилик, сут емизувчи, оталик, оналик,
ассимилясия, диссимилясия, зигота, ембрион, хомила, бола, жинсий орган,
жинсий ҳужайра, жинсий рефлекс, хулқ атвор, уруғлантириш, буғозлик,
жинсий етилиш, физиологик етилиш, уруғдаон, қўшимча жинсий безлар,
уруғдон ортиғини бошчаси, танаси, думи, спермотогоний, сперматосит,
сперматид, сертоли синситияси, ядро, бурама каналча, 2-3 ой, 3-4
о
паст,
жинсий йўлда, қўчқорда 6-11 кун, айғирда 6-8 кун, липотроп модда, пўст,
манфий заряд, агглютинасияланмайди, пуфакчасимон, простата, пиѐзчасимон
сперма, 1677 йил Левенук, 75% Н
2
О, 25% қуруқ модда, 85% оқсил, 13,2%
липидлар, 1,8% минерал модда, ДНК, 2,7% фосфор бор, систинга бой, нозик
оқсил парда, тўғри чизиқли ҳаракат, 37-39% нейтрал мухит рН=6,7-6,9, бироз
ишқорий рН=7,2-7,6 кислотали мухит ҳаракатни секинлаштиради, ишқорий,
тезлаштириб ўлдиради, фруктолиз, гликолиз.
451
1.Кўпайиш
турни сақлаб, индивидлар сонини кўпайишини
таъминлайди, тирик организмлар 2 хил йўл билан кўпаяди.
1.Жинссиз йўл билан содда ҳайвонлар ва баъзи бир ўсимликлар
кўпаяди.
2.Жинсий йўл билан барча сут емизувчи ҳайвонлар кўпаяди.
Жинсий йўл билан кўпайганда оталик ва оналик жинсий ҳужайралар
учра-шиб ассимилясия ва диссимилясияланиб зигота ҳосил бўлади, зигота
етилиб ембрионга-хомилага айланади. Янги туғилган ҳайвон болаларида
жинсий орган-лар яхши ривожланмаган бўлади. Йирик ва майда шохли
ҳайвон болалари 5-8 ойлигида, от болалари 15-16 ойлигида, туяларнинг
болалари - бўталоғи 2-5 ѐшлигида жинсий вояга етилиб, жинсий безлари
тегишли ҳужайраларни ишлаб чиқаради, жинсий гормонлар ҳосил қилиб
қонга ўтиб жинсий рефлекс пайдо бўлиб, ҳайвонларда тегишли ўзгаришлар
ҳосил бўлиб, еркак ҳайвон уруғлантириш, урғочи ҳайвон буғозланиш
хусусиятига ега бўлади.
Ҳайвонларнинг жинсий етилиши уларнинг яшаш шароитига, атроф
муҳит температурасига, озиқаланишига ва бошқа кўп сабабларга боғлиқ.
Ҳайвон фақат-гина жинсий етилиб қолмай у физиологик етилиши керак, акс
ҳолда ҳайвон ўрчитилса ҳайвон ѐмон ривожланиб, маҳсулдорлиги пасайиб,
насли айнийди яъни кичик бўлиб қолади. Шулардан келиб чиққан ҳолда
гуножин ва таналар 16-18 ойлигида, қўйлар 12-18, чўчқа 9-11 ойлигида, отлар
3-4 ѐшлигида физиологик етилади. Шундагина уларни қочириш мумкин.
Ҳайвонлардан бола олиш учун отлардан 16-18 йил, наслдорларидан
25-30 йил, серсут сигирлардан 13-16 йил қўйлардан 6-7, чўчқалардан 6-9 йил
фойда-ланилади.
Еркак ҳайвонлар жинсий органларига уруғдонлар ѐки жинсий безлар,
уруғ-дон ортиқлари, уруғ йўллари, қўшимча жинсий безлар сийдик танасил
канали, жинсий аъзо (олат) киради. Уруғдонлар шакли тухумга ўхшаш жуфт
жинсий без бўлиб, икки томони ясси, еркаклик жинсий ҳужайралари-
сперматозоидларни ишлаб чиқаради. Уруғдон ембрионал ривожланиш
даврида бел соҳасида вужудга келиб туғилгандан кейинги дастлабки ойларда
оралиқ ва чот ҳалқаси орқали уруғдон халтасига тушади.
Уруғдон устидан сероз парда билан копланиб, бу парда тагида зич
безни ўраб турадиган бириктирувчи тўқимадан иборат оқ парда бўлади. Бу
оқиш парда-дан уруғдон ичига тўсиқлар ўтиб, уруғдонни қисмларга бўлади.
Ҳар бир қисм ичида уруғдон паренхимаси жойлашиб, улардан бурама
каналча чиқади. Бу каналчалар уруғдон ичида бир-бири билан қўшилиб
тўғри каналчаларни ҳосил қилади. Тўгри каналчалар уруғдон тўрига
қўшилиб, уруғдон тўридан уруғ чиқарувчи каналчалар бошланиб, улар ўзаро
қўшилиб уруғдон ортиғини каналини ҳосил қилиб, уруғдон ортиғининг
канали уруғ йўлига айланади.
Уруғдон ортиғини уч қисмга бўлиб ўрганилади:
4.
Бошланиш қисми-бошчаси.
452
5.
Узун чўзилган қисми-танаси.
6.
Охирги қисми-думи.
Уруғдон ортиғининг бош қисмидаги каналчалар тор бўлиб, ички
диаметри 0,1-0,2 мм ва тана қисмида бироз кенгайиб дум қисмида кенглиги
1-2 мм бўлади.
Уруғдон бурама каналчалари жуда нозик микроскопик тузилма бўлиб
бириктирувчи тўқима парда билан ўралган. Бурама каналчаларда еркаклик
жинсий ҳужайралари сперматозоидларни ҳосил қиладиган бош (она)
ҳужайралар сперматагонийлар бўлиб, бу ҳужайралар бўлиниб, бир қисми шу
ерда қолиб иккинчи қисми иккинчи қаторга силжиб биринчи тартибли
сперматосидлар ҳосил бўлади, бу сперматоситлар катталашиб бўлиниб
иккинчи тартибли сперма-тоситлар ҳосил бўлиб, улар бўлиниб иккита
сперматидга
айланади.
Сперматид-лар
сертоли
синсициясининг
протоплазмасига жойлашиб шу ердаги гликоген билан озиқланиб шаклланиб
сперматазоидга айланади. Сперматазоидларнинг ядроси қуюқлашиб бошча
ҳосил бўлади, қарама-қарши томонида думча ҳосил бўлиб, шаклланган
ҳужайра бурама канал бўшлиғига тушади. Кучсиз кислотали муҳитда
ҳаракатланиб, навбатма-навбат тўғри каналчага, уруғдон тўрига ва уруғдон
ортиғининг каналига ўтади. Бу канал қисқариши натижасида сперма-
тазоидлар уруғдон ортиғининг дум қисмига ўтказилиб тўла-тўкис етилиб
ҳаѐтчан-лиги ошиб у ерда уруғлантириш қобилияти 2-3 ойгача сақланади.
Уруғдон орти-ғининг кислотали муҳити, деворининг қон ва лимфа томирлар
билан яхши таъ-минланганлиги, уруғдон халтасидаги ҳарорат тана
ҳароратига нисбатан 3-4
о
паст-лиги уруғдон ортиғидаги сперматазоидларни
узоқ яшашига шароит ҳисобланади. Уруғдон ортиғидаги ҳароратнинг
пастлиги, суюқликларда електролитларнинг кам-лиги, келган сувдан маълум
қисмини реабсорбсиялаб ҳамда бошқа кўп сабаблар туфайли уруғдон
ортиғида сперматазоидлар анабиоз ҳолатига ўтиб енер-гетик моддаларни кам
сарфлайди. (Сперматазоидлар фақат урғочи ҳайвонлар жинсий йўлларидаги
шароитларда активлашади).
Сперматазоидлар уруғдон ортиғи каналини денгиз чўчқаларида 14-18
кун, қўчқорларда 6-11 кун, айғирларда 6-8 кун давомида босиб ўтади. Бу
канал орқа-ли ўтишда сперматазоидлар липотроп моддага ўралиб пўст ҳосил
қилиб манфий зарядланади ва бир-бирига ѐпишмайдиган бўлади.
Еркак ва урғочи ҳайвон жуфтлаштирилганда сперматозоидлар уруғдон
ортиғининг дум қисмидан уруғ йўли орқали сийдик таносил каналига
чиқари-лади.
Уруғ йўллари жуфт (ўнг ва чап) бўлиб, уруғдон ортиғи каналини
давоми бўлиб ҳисобланиб, чов халтаси орқали қорин бўшлиғи томон
йўналиб, қовуқ устидан ўтади. Ўзаро яқинлашиб сийдик-таносил каналининг
чаноқ соҳасига туташаѐтиб, кенгайиб, унга уруғ йўли ампуласи дейилади.
Ампула деворида безлар бўлиб ҳайвон жуфтлашишида сперматазоидларни
аралаштирадиган секрет ишлаб чиқаради. Буқа ва қўчқорларда ампула
жинсий қўзғалишда
сперматазоидларнинг
тўпланиш
жойи бўлиб
453
ҳисобланади. Уруғ йўлларида қўшимча жинсий безлар ва бир қанча уретрал
без йўллари сийдик таносил каналининг чаноқ соҳасига очилиб бу
безларнинг секретлари спермани суюқ қисмини ташкил қилади. Баъзи
маълумотларга
қараганда
еякулят
таркибида
турли
ҳайвонлар
сперматазоидлари-нинг миқдори турлича бўлиб қўчқорларда 29,3%,
буқаларда 14,4%, айғирларда 8%, чўчқаларда 7,1%. Демак қўшимча жинсий
без секретлари сперматазоидларни жуда кўп марта суюлтирар екан.
1. Пуфакчасимон без айғирларда шилимшиқ қуюқ секрет ажраца, буқа,
еркак чўчқа ва қўчқорларда суюқ секрет ажратади.
2. Простата бези айғирларда ва еркак чўчқаларда яхши ривожланиб суюқ
секрет ажраца, буқа ва қўчқорларда унча ривожланмаган ва сийдик таносил
каналининг ичида кичик безчалар сифатида сочилиб жойлашган.
3. Пиѐзчасимон безлар елимсимон ѐпишқоқ секрет ишлаб чиқариб еркак
чўчқа-ларда яхши ривожланган.
Қўшимча
жинсий
безларнинг
секретлари
сперматазоидларда
оксидланиш жараѐнларини тезлаштиради. Бу секретларда қанд, фосфатлар,
лимон кислота, холин, фосфатаза ва протеолитик ферментлар, аскорбат
кислоталар
бор.
Фруктоза
пуфакчасимон
без
секретида
учраб,
сперматазоидларга енергетик манба, фосфатлар еса нафас олишда муҳимдир.
Қўшимча жинсий без секретлари нав-батма-навбат чиқарилиб олдин уретрал
ва пиѐзчасимон без суюқлиги чиқарилиб, сийдик-таносил каналини ювади ва
сперматазоидларнинг активлигига тўғридан тўғри таъсир қилмайди.
Простата безининг секрети сперматазоидларни анабиоз ҳолатидан актив
ҳаракатчан ҳолатга ўтказади. Енг охирида пуфакчасимон без секрети
ажралиб чиқади. Кемирувчи ва чўчқалар қинида бу без секрети қуюқлашиб
тикин ҳосил қилиб, тўкилган спермани қиндан ташқарига чиқишга йўл
қўймайди. Қўшимча жинсий безлар ҳолати, секретнинг миқдори, таркиби,
еякулят миқдори ва тарки-бига ҳайвон организмининг ҳолатига,
озуқаланишига парвариш қилинишига боғлиқ.
Еякулясия вақтида еркак ҳайвоннинг сийдик таносил каналидан
чиқади-ган жинсий безлар маҳсулотлари аралашмасидан иборат бўлган
суюқликга
сперма
дейилади. Сперма плазма ва сперматазоидлардан иборат
бўлиб буқа спермасининг таркибида 5,8%, қўчқорникида 10%, еркак
чўчқаларникида 3,8%, айғирларда 1-2,5% оқсил бўлади. Буқа ва қўчқор
с
Do'stlaringiz bilan baham: |