Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

Катта қорин 
ошқозоннинг бошланғич ва катта қисми бўлиб, қорин 
бўшлиғини чап томонини тўлиқ егаллаб, ўнг томонни ҳам қисман егаллаб, 
ҳажми қорамолларда 100 – 300, қўй ва ечкиларда 13 – 23 литрдир. 
Ички шиллиқ пардасида турли томонга йўналган бурамалар катта 
қорин бўшлиғининг даҳлизи, дорсал ва вентрал холталарга ва каудо – дорсал 
ҳамда каудо – ветрал кўр холталарга ажратади. Ёш ҳайвонлар катта қорин 
шиллиқ пардасида 0,5 см, катта ҳайвонларда 1 см келадиган сўрғичлар бор 
бўлиб, унинг тузилиши бажарадиган вазифасига мосдир.
Тўр қорин
иккинчи қисм бўлиб, ҳажми сигирларда 5 – 10 литрни, қўй 
ва ечкиларда 1,5 – 2,0 литр атрофидадир. У катта ва қат қорин ҳамда тегишли 
йўллар билан қизил ўнгач нави билан туташган. У думолоқ халтани еслатиб, 
ички шиллиқ пардаси асалари уясига ўхшаш тўрдан иборат бўлиб шунинг 
учун ҳам уни тўр қорин дейилади. 
Қат қорин
учинчи қисм бўлиб, ҳажми каромолларда 7 – 18 литрни, 
қўй ва ечкиларда 0,3 – 0,9 литрни ташкил етади. Қат қорин тўр қорин ва 
ширдон билан туташган бўлиб ичида катта, ўрта ва кичик варақчалар бўлиб, 
бу қисм қорамолларда яхши ривожланган. 
Қизил ўнгач нави –
ѐш ҳайвонларда озиқа ҳазмланишида катта 
аҳамиятга ега. Қизил ўнгач катта қорин даҳлизи билан тўр қорин оралиғида 
тугаб, шу жойдан қизил ўнгач давоми сифатида қизил ўнгач нави бошланади 
ва тўр қорин туби билан қат қоринга етиб боради. Ёш кавш қайтарувчи 
ҳайвонларда ошқозонда овқат ҳазм бўлиши ҳайвонни ѐшига қараб ўзгаради. 
Мураккаб ошқозонни турли қисмлари ҳайвоннинг турли ѐшида турлича 
ривожланади. Уларни меъда олди бўлмалари яхши ривожланмаган ҳолда 
туғилади, яъни меъда олди бўлмалари қўзи ва бузоқларда ширдондан кичик 
бўлади. улар ҳаѐтининг дастлабки кунларида меъда олди бўлмалари секин 
ривожланади. Ёш ҳайвон ичган сут ѐки суюқлик қизил ўнгач нави орқали 
катта қоринга тушмай тўр қорин туби билан тўғри ширдонга тушиб 
ҳазмланади. Улар дағал озиқа истемол қилиши билан ҳазмланишда катта 
қорин иштирок етади. Улар 2 – 3 ойлигида катта қоринда 10 – 12% озиқа 
модда ҳазмланишда иштирок қилади. Натижада бижғиш жараѐни авжга 
чиқиб, қулоқ олди сўлак бези узликсиз сўлак ажратади. Уларда қизилўнгач 
нави лаблари яхши қўзғалади ва ѐш ҳайвонлар меъда олди бўлмалари ҳам 
вояга етган ҳайвонларникига ўхшаб+ ҳаракат қилади. Ёш ҳайвонлар онасини 
емганида, сув ѐки сут ичганида қизил ўнгач навини лаби рефлектор қўзғалиб, 
найча ҳосил қилади. Натижада ичилган сув ва сут катта қоринга тушмасдан 
тўр қорин орқали қат қорин ва ундан ширдонга ўтади.
 
Қизил ўнгач нави лабларининг қўзғалиши емиш ва сув ичиш туфайли 
тил ва томоқ пардаларини ресепторларини қўзғатади. Қўзғалиш марказга 
интилувчи нерв орқали узунчоқ миядаги марказга бориб, марказ қўзғалиб 
жавоб реаксияси адашган нерв марказдан қочувчи толалар орқали қизил 
ўнгач навини лабига узатилиб, уни қўзғатиб, найча ҳолатига келади. Адашган 


379 
нервни икки томонлама кесилса бу рефлекс йўқолади. Қизил ўнгач нави 
лабларини қўзғалиши шартли рефлектор равишда ҳам рўѐбга чиқиб, бунда 
катта ярим шарлар пўстлоғи иштирок етади. Ҳайвон улғоя бориши билан 
қизил ўнгач нави ўсишда меъда олди бўлмаларидан орқада қолиб кетиб, 
лаблари дағаллашади, қўзғалаолмайдиган, найча ҳосил қилаолмай ўз 
аҳамиятини йўқотади. 
Катта қоринда озиқа ҳазмланиши бир қанча усуллар ѐрдамида 
ўрганилиб, уларга катта қориннинг айрим қисмларини қолган қисмларидан 
ажратиш, уларга узаро анастомозлар ўрнатиш, сунъий катта қорин ҳосил 
қилиш ва найчалар ўрнатиш усуллари ѐрдамида ўрганилади. Оғизда юзаки 
чайналиб ютилган озуқалар катта қоринга тушади, у ерда сўлак билан 
юмушатилади, бўрттирилади, турли хилдаги микроорганизмлар иштирокида 
парчаланиш жараѐнлари юзага келади. Катта қоринда озиқа ҳазмланишида 
микроорганизмларнинг ўрни муҳим бўлиб, улар органик моддаларни 
парчалай-ди, баъзиларини синтезлайди. Сут ѐки унинг ўрнини босадиган 
суюқ озиқалар билан озиқаланаѐтган ѐш кавш қайтарувчиларнинг катта 
қорнида озиқа ҳазм бўлмайди, чунки уларда микроорганизмлар йўқ. Катта 
қоринга микроорганизмлар факат дагал озикалар билан киради, тез кўпаяди 
ва катта қориндаги ҳазм жараѐнларини даражасини белгилаб беради. Ана 
шундай қилиб, катта қоринда озиқа ҳазм бўлиши умр бўйи 
микроорганизмлар иштирокида руѐбга чиқади, яъни инфузориялар
бактериялар, яъни стрептококклар, румино-кокклар, суксиноген бактериялар 
селлюлозани 
парчаловчи 
бактериялар 
катта 
қориннинг 
асосий 
микрофлоралари 
бўлиб 
хизмат 
қилади. 
Катта 
қориндаги 
микроорганизмларнинг хили, миқдори истеъмол қилинаѐтган озиқа турига, 
таркибига, ҳайвоннинг ѐшига, озиқаланишига, маҳсулдорлигига ва бошқа-
ларга боглиқдир. Кавш қайтарувчи ҳайвонларнинг катта қорни-даги 1 гр 
озиқада 20 турга мансуб бўлган 10 миллиард бактерия ва 1 миллион 
инфузориялар бўлади. Инфузорияларнинг 120 хили ҳайвонларнинг катта 
қорнида учраши мумкин. Микрооргани-змлар озиқаларга механик таъсир 
кўрсатади, уларни парчалайди ва озиқа таркибидаги оқсиллар, азотли 
бирикмалар, қисман клетчатка, крахмал ва бошқаларни ўзлаштиради ва ўз 
танасининг оқсилларини ва полисахаридларни синтезлайди. Шундай қилиб, 
микроорганизмлар танаси ҳайвонлар организми учун туйимли моддаларнинг 
манбалари бўлиб ҳисобланади. Озуқадагига нисбатан микроорганизмларнинг 
оқсили ҳайвон организми учун ниҳоятда қийматлирокдир. Уларнинг 
оқсиллари ўзларининг аминокислота таркибига кўра организм оқсилига яқин 
туради. Демак, микроорганизм оқсиллари ҳам ҳайвон организми учун тўла 
қийматли оқсиллар ўрнини босар екан. Микроорганизмлар фаолиятлари 
туфайли катта қоринда бижғиш жараѐни юзага келиб турли хилдаги газлар ва 
учувчи ѐг кислоталари ҳосил бўлади ва шу ердан қонга шимилиб, организм 
томонидан ўзлаштирилади. Катта қоринда кечаѐтган озиқа ҳазмланишининг 
тўғри кечиши микроорганизмларнинг активлигига, микроорганизмларнинг 
турларини фойдали қисмларининг кўп ҳосил бўлишига боғлиқдир. Нормал 


380 
ҳаѐтий жараѐнлар даврида катта қоринда ҳарорат 38-41
0
да, рН кўрсаткичи 
6,5-7,4 атрофида бўлиб, бу ҳолат микроорганизмлар яшаши учун жуда 
қулайдир. Катта қориндаги муҳит осонликча ўзгармасдан доимо бирдай 
соқланиб бунда қулоқ олди сўлак безларининг узликсиз сўлак ажралишини 
аҳамияти каттадир. Катта қоринда ҳосил бўладиган турли хил кислота ва 
кислотали 
бошқа 
моддалар 
катта 
қорин 
муҳитини 
ўзгартириб, 
микроорганизмларнинг яшаши учун ноқулай шароитларни ҳосил қилиши 
мумкин. Ана шу пайтда қулоқ олди сўлак безидан ишланаѐтган сўлак бу 
кислотали хусусиятга ега бўлган моддаларни нейтраллаб туради. Катта 
қориндаги муҳитнинг барқарорлиги озиқаларнинг вақти-вақти билан арала-
шиб, сўрилиб турилишида муҳим аҳамиятга ега. Катта қориндаги 
микроорганизмларнинг ҳазм жараѐнлари учун зарур бўлган турларни 
ривожланиши расион таркибининг қанчалик тез-тез ўзгариб туришига ҳам 
боғлиқ. Ҳайвонлар муайян озиқа тури билан узоқ вақт озиқаланаѐтган бўлса 
бу вақтда катта қоринда микроорганизмларнинг муайян турлари, яъни шу 
озиқани ҳазмланишда иштирок етадиган турлари ривожланади. Агар бу 
ҳайвонларда озиқаси тўсатдан ўзгартирилса, унда янги озиқани парчалавчи 
микроорганизмлар етишмаганлигидан ҳазмланиш жараѐни издан чиқади, 
шуларни инобатга олган ҳолда ҳайвонларни бир озиқа турдан иккинчи озиқа 
турига ўтказиш аста секинлик амалга оширилиши лозим. Катта қоринда 
озиқалар тўла парчаланмасдан уларнинг ҳазмланмаган қисмлари вақти-вақти 
билан оғизга қайтарилади, қайта чайналиб етарлича майдалангандан, 
майинлашганидан кейин озиқанинг тегишлича парчаланган қисми катта 
қориндан меъда олди бўлмаларининг келгуси қисмларига ўтказилади.


Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish