3.Антителалар ва унинг антиген билан ўзаро таъсири.
Антителанинг
тузилиши ва унинг хусусиятлари. Антитела иссиқ қонли ҳайвонлар
организмида парентрал йўллар билан тушган антигенга қарши жавоб
сифатида ҳосил бўладиган ва антиген билан ўзаро специфик таъсир кўрсата
оладиган мураккаб оқсиллар (гликопротеидлар) ҳисобланади.
Антитела қон зардобидаги гаммаглобулинлар фракциясида, лимфада
(айланиб юрувчи антитела), увузда, секретларда (секрецияланадиган
антитела), ҳужайра юзасида, масалапн шиллиқ пардалар эпителийсида
(ҳужайра менбранасига боғлиқ бўлган антителалар) бўлади.
Ҳозирги пайтда антителалар иммуноглобулинлар номи билан аталади.
Иммуноглобулинлар барча қон зардоби оқсиллари массасининг 1/5 қисмини
ташкил этади. Схематик тарзда иммуноглобулинлар малекуласи дисулфид
боғлари орқали ўзаро бирикадиган тўртта полипептид занжиридан иборат.
Молекуляр оғирлиги бўйича иккита бир хил енгил занжир (Л-занжир,
тахминан 220 аминокислотадан ташкил топади) ва иккита бир хил оғир
занжир (Н-занжир, тахминан 440 та аминокислотадан ташкил топади).
Малекула таркибида иккита антиген бириктирувчи участка мавжуд бўлиб,
37
ушбу участкаларнинг жойлашишида енгил ва оғир занжирлар ўзаро тенг
ҳисса қўшади. Иммуноглабулинларнинг антигенлик хусусиятлари фақат Н-
занжирлардан ҳосил бўладиган «дум соҳаси» билан белгиланади.
Одам қонида иммуноглобулинларнинг қуйидаги 5 та синфи топилгапн:
ЛгА, ЛгД, ЛгЕ, ЛгГ ва ЛгМ. Антителаларнинг ҳар бир синфи «дум соҳаси»га
маълум конформация берувчи муайян типга мос ҳолдаги Н-занжирдан
иборат бўлади. Бундай конформация қуйидаги номлари тилга олинган
иммуноглобулинларнинг ҳар бир синфининг биологик хусусиятларини
белгилайди.
Синф Лг плазмадаги % Асосий функциялари ЛгГ 70-80
фагацитлар ва комплемент тизимини фаоллаштиради. Одам ва айрим
ҳайвонларда ҳомила пардаси орқали ҳомила қонига ўтади.
ЛгА 10-15 увуз ва секретлар (сўлак, кўз ѐш, шиллиқ)даги
антителоларнинг асосий синфи. ЛгМ 5-10 Иммун жавобнинг бошланғич
босқичида пайдо бўлади. В-лимфоситларнинг рецепторлари ҳисобланади.
Комплемент тизимини фаоллаштиради. ЛгЕ 0,1 Т. ҳужайралар, ҳамда
гистамин ва серотонин таркибидаги биоген аминлар базафиллар секре
циясини таъминлайди. ЛгД 0,1 Айрим В лимфоцитлар антигенлари учун
рецепторлари ҳисобланади.
Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, антителалар қуйидаги уч хил
механизм ѐрдамида ѐт таначалар (масалан, микроблар)ни йўқатади:
фагоцитознинг кучайтирилиши (макрофаглар рецепторлари ва нейтрофиллар
билан бирикиш орқали) комплемент тизимининг фаоллаштирилиши
(антиген-антитело реакциясида иштирок этадиган ва ҳужайра лизисини
чақирадиган
қон
зардоби
оқсили
комплекслари)
К-ҳужайралар
функсиясининг (цитотоксин хусусиятга эга бўлган Т- ѐки В -маркерсиз
лимфоситларнинг) стимулланиши. Бундан ташқари антителалар вирусларга
ѐки бактериал токсинларга бирикиш ва уларнинг нишон ҳужайралар
рецепторлари билан бирикишини бартараф этади.
Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари (қарамол, чўчқа, қўй-эчки, от) қонида
иммуноглобулинларнингқуйидаги уч синфи топилган:
ЛгГ, ЛгА ва ЛгМ, шунингдек ЛгГ синфи иккита кичик синфдан иборат
(ЛгГ
1
ва ЛгГ
2
). Ҳайвонларнинг увузи таркибида иммуноглобулинларнинг ҳар
учала синфи ҳам учрайди, лекин шулардан ЛгГ синфи бошқаларига нисбатан
кўпроқ учрайди. Ҳайвонларнинг сутида эса ЛгА ва ЛгМ синфлари устинлик
қилади. Янги туғилган ҳайвонлар қонида антителалар бўлмайди. Бундай
ҳайвонлар уларнинг илк бор она увузи орқали олади. Антителалар синтези
бузоқларнинг икки ҳафталигидан бошлаб амалга оша бошлайди, чунки
лимфоид тўқимаси ҳам шу пайтдан бошлаб етила бошлайди. Иммун тизим
сон - саноқсиз ва турли туман антигенларни специфик тарзда илғаб ола билар
экан, ўз-ўзидан савол туғиладики, антителаларнинг бундай турли томонлама
қобилияти қандай пайдо бўлади?
Клонли - селекция назариясига биноан иммун тизимнинг ҳужайра
папуляцияси бир хил эмас: В-лимфаситлар (аниқроғи, В-ҳужайра клонлари)
38
қанча бўлса,антителалар типлари ҳам шунча бўлади ва антитела типларининг
сони антигенлар сонига мос келади. Бошқача қилиб айтганда, лимфоцитлар -
олдиндан дастурланган ҳужайралар бўлиб, уларнинг спецификлиги антиген
(«коммитирланган»
ҳужайралар)
иштирокисиз
амалга
ошади.
Аниқланишича, сичқонлар организмида улар туғилган пайтда 10
4
, катта
ѐшдаги пайтида 10
7
турли хилда «клонотиплар» бўлади. Антиген ўзи учун
специфик ҳисобланган антителанинг ишлаб чиқилишини чақирмайди, уни
«биладиган» ҳужайра клонларини ажратиб олади. Бундай саралаш ажратиб
олинган ҳужайралар пролиферациясига олиб келади. Улардан олинган барча
насллар бир хил спецификликдаги антителаларга эга бўлади. Бундай
антителалар фақат уларнинг кўпайишини чақирган антигеннигина
бириктиради. Шундан кўриниб турибдики, иммуноглобулинлар ҳам кўп
вариантли экан. Уларнинг ҳар бир синфи ўзаро бир-биридан антиген
бириктирувчи участкалари ва аминокислоталарининг жойланиш тартиби
билан фарқ қиладиган миллионлаб турли хилдаги антителаларни соқлайди.
Генетика нуқтаи - назаридан антителаларнинг турли - туманлиги турли
хилдаги антителалар синтези учун масъул бўлган генларнинг ҳосил бўлиш
жараѐнидаги жой ўзгартиришлар ва рекамбинациялар натижасидир.
Антитела ҳар бир малекуласининг кодланиши учун камида битта ген
ишлатилади, лекин бу организм тушиши мумкин бўлган ҳар бир антитела
учун миллионлаб турли хилдаги генларни сақлаш керак дегани эмас.
Ҳужайра ядрасида бунча миқдордаги ДНК бўлмайди. Аниқланишича, анти-
телоларнинг енгил занжирида ҳам, оғир занжирида ҳам аминокислота-
ларнинг жойланиш тартиби ўзгариб турадиган (вариабел Х соҳалар) участ-
калар бўлади. Шу нарса маълум бўлдики, ҳам оғир, ҳам енгил занжирлар-
даги вариабел соҳаларни кодлавчи ДНК бир неча типдаги (жами 400га яқин
вариабел генлардан) генлардан ташкил топган бўлиб, бундай ген-лар ўз
ҳолатини ўзгартириши ва бир жойга тўпланиб турли камбинасияларни ҳосил
қилиши мумкин. Бу эса ўз навбатида, ДНКга кўп сонли вариабел соҳаларни
ҳосил қилиш имкониятини беради. Бундан ташқари мазкур ДНКлардаги
нуклеотидларнинг жойлашиш тартибининг ўзгариши мумкинлиги эътиборга
олинадиган бўлса, антителалар синтезини таъминловчи миллионлаб турли
генларнинг ҳосил бўлиш механизмини тушиниш қийин эмас.
Шундай қилиб, специфик антителаларнинг кўплаб ҳосил бўлиш
муаммоси физико-биокимѐвий соҳадан соф генетик соҳага ўтади. Кўриниб
турганидек, генларнинг ўз жойларини ўзгартириши ва рекамбинат ДНК
ҳосил бўлиши - иммуноцитларнинг антиген хусусиятига эга бўлган ҳар
қандай макромолекулага қарши антитела ишлаб чиқариш хусусиятига эга
бўлишларида фойдаланадиган самарали ва узлуксиз такрорланиб турадиган
механизм ҳисобланади.
Клон назарияси Т-лимфоцитларга нисбатан ҳам амал қилинади.
Антиген-антителони ўзаро таъсири. Комплементлар, яъни ўзаро бир-
бирига мос келадиган антигенлар ва антителалар антиген-антитело иммун
комплексини ҳосил қилади. Бунда комплекснинг мустаҳкамлиги юқори
39
даражадаги ажратиб олиш ва атомли гуруҳлар ѐки «қулф-калит»
принципидаги зарядлар даражасидаги кучли учала таъсир майдони билан
белгиланади. Бундай ўзаро таъсир гидолфоб водороди электростатик боғлар
ва Вандер-Валс кучи эвазига амалга ошади. Антиген бунда ўзининг антиген
детерминантаси билан, антитело-ўзининг фаол маркази билан бирикади.
Антигенлар ѐки антителалар ортиқчалиги кузатилган пайтларда эрувчан
комплекслар, уларнинг эквивалент нисбатлари кузатилган пайтларда эса
эримайдиган преципитат ҳосил бўлади.
Антиген, аслида антитело малекуласига нисбатан катта бўлади ва
шунинг учун антитело антигеннинг фақат алоҳида участкаларинигина
пайқаши мумкин.
Бундай участкалар детерминантлар деб аталади.
Кўпчилик антигенлар ўзининг юзасида турли хилдаги антиген
детерминантлари
тўпламларини
сақлайди
ва
бундай
антиген
детерминантларининг ҳар бири иммун жавобни стимуллайди. Уларнинг
ҳаммасида ҳам фаоллик бир хил бўлавермайди, яъни уларнинг баъзилари
бошқаларига нисбатан юқори иммуноген фаолликга эга бўлади ҳамда уларга
умумий жавоб тарзидаги реакция устунлик қилади.
Ҳатто бир тақа детерминанта ҳам қоидага кўра юза рецепторли
(антителалар) турли хилдаги ҳужайра клонларини фаоллаштиради. Бундай
клонлар ушбу детерминантага турли хилдаги бирикиш ҳолатларини намоѐн
қилади. Хусусан, аксарият антигенларга нисбатан ҳосил бўладиган иммун
жавоб поликлонал жавоб ҳисобланади. Айни пайтда, ҳосил бўлган
антителалар нафақат гомологик антигенлар билан, балки унга яқин
ҳисобланган гетерологик антигенлар билан ҳам реакцияга киришиши
мумкин. Одамни натурал чечакка яқин бўлган «хавфсиз» сигир чечаги билан
профилактик эмлаш ҳам худди шу принципга асосланган.
Қон зардоби антителаларининг антигенлар билан ўзаро специфик таъсир
реакциялари қуйидаги шаклларда намоѐн бўлади:
агглютинация-антигенли заррачаларнинг ўзаро бир-бири билан
ѐпишиши;
преципитация-заррачаларнинг эримайдиган комплекслар ҳосил бўлиши
билан намоѐн бўладиган агрегацияси;
лизис - комплемент иштирокида ва антителалар таъсирида
ҳужайраларнинг эриши;
цитотоксинлик-антителалар цитотоксинлар таъсирида ҳужайраларнинг
ҳалок бўлиши;
нейтралланиш-оқсил табиатидаги токсинларнинг зарарсизланиши;
опсонланиш -антителалар ѐки комплемент таъсирида нейтрофиллар ва
макрофаглар фагоцитар фаоллигининг кучайиши.
Одатда иммун жавоб антигеннинг В-лимфоцитлар билан бириккан
пайтидан бир неча кун кейин аниқланади. Иммунжавоб организмнинг
антигенга нисбатан интеграл реакцияси ҳисобланади ва бу реакция турли
40
типга мансуб бўлган ҳужайралар ўртасида амалга ошадиган мураккаб
муносабатлар натижасида пайдо бўлади.
Иммун жавобнинг айнан келиб тушган антиген типига мос келишига
келинадиган бўлса, бу шундай изоҳланадики, бу функция бош
гистомувофиқлик комплекси «ГКГ» гликопротеидлари томонидан амалга
оширилади. Аксарият Т-лимфоцитлар фақатгина юзасига ўзлари ГКГ
гликопротеидлари билан бириккан антигенларни «ташийди». ГКГ
гликопротеидлари ўта полиморф бирикмалар ҳисобланади ва Т-
ҳужайраларнинг маълум субполяцияларини ўзларига комплементлар
ҳисобланган антигенларга тезлайди. Бошқача қилиб айтганда, ГКГ
гликопротеидлари антигенларнинг турли синфларини аниқлавчи дастлабки
малекулалар вазифасини бажаради. Ушбу гипотеза ҳозирча экспериментал
тадқиқотларга асосланган исботга муҳтож.
Do'stlaringiz bilan baham: |