Сақлашга қабул қилинадиган доннинг ҳолати



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/34
Sana24.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#239767
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34
Bog'liq
don va don maxsulotlarini kajta ishlash korxonalarida texnik zhixatdan tartibga solish foliyati yangi tizimini zhorij etishni urganish

Биринчи гуруҳига озиқавий қийматга эга бўлмаган аралашмалар 
(қум, тош заррачалари, заҳарли уруғлар, ўсимлик барглари, поялари, 
бузилган яроқсиз донлар ва бошқалар) киради. 
Иккинчи гуруҳга эса озиқавий қийматга эга бўлган бошқа 
аралашмалар киради.
Буғдойда биринчи гуруҳга кирувчи аралашмалар 5 % дан, иккинчи 
гуруҳга кирувчи аралашмалар эса 15 % дан кўп бўлмаслиги талаб этилади. 
Донларнинг 
сифатини 
баҳолашда 
қўлланиладиган 
асосий 
кўрсаткичлардан яна бири доннинг натураси ҳисобланади. 
Натура деганда 1 литр дон массасининг граммларда ифодаланган 
миқдори тушунилади. Натура доннинг етилиб пишганлигидан далолат 
берувчи кўрсаткичдир. 


- 43 - 
Доннинг натураси қанча катта бўлса, бу донда эндосперма ҳиссаси 
шунча кўп бўлади. Доннинг натурасига унинг ифлосланганлик даражаси, 
шакли, дон сиртининг ҳолати ва бошқалар ҳам катта таъсир кўрсатади. 
Ўртача олганда буғдой дони натураси 750граммни ташкил этса, 
сулиники эса 450граммни ташкил этади. 
Дон учун асосий кўрсаткичлардан яна бири омбор зараркунандалари 
билан зарарланганлигидир. Омбор зараркунандалари билан зарарланиш 
натижасида доннинг сифати жуда пасайиб кетади ва ҳатто овқатга 
ишлатишга яроқсиз ҳолатга ҳам келиши мумкин. 
Омбор зараркунандалари – қўнгиз, капалак, кана, мита ва бошқа 
зараркунандалар биринчидан, маълум бир қисм донни еб зарар келтирса, 
иккинчидан ўзларининг личинкалари, ҳашарот ўликлари ҳисобига доннинг 
сифатини бутунлай бузиб катта зиѐн келтиради. 
Шу сабабли бу зараркунандаларга қарши доимий кураш чораларини 
қўллаш зарур бўлади. Юқорида келтирилган кўрсаткичлардан ташқари 
асосий донларда аниқланадиган кўрсаткичларга дон ўлчамларининг бир 
хиллиги, донларнинг катта-кичиклиги, 1000та дон массаси, зичлиги, 
шишасимонлиги, оқсил миқдори, клейковина миқдори ва бошқа 
кўрсаткичлар киради. 
Дон ўлчамларининг бир хиллиги уларнинг сифатини баҳолашда 
қўлланиладиган асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Донлар 
ўлчамлари бўйича қанчалик даражада бир хил бўлса, улардан 
тайѐрланадиган ѐрма, ун маҳсулотларининг сифати шунча юқори бўлади 
ва қайта ишлаш натижасида чиқадиган чиқимлар ҳам кам бўлади. 
Бу кўрсаткични аниқлаш учун дон маълум ўлчамларга эга бўлган 
элакларда эланади. 
1000 дона дон массаси, қуруқ модда ҳисобига граммларда 
аниқланади ва у донларнинг катта-кичиклигини ва тўла пишиб 
етилганлигини кўрсатувчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. 


- 44 - 
Ўлчамлари катта ва тўла етилган донлар катта массага эга бўлади. Бу 
кўрсаткич бир хил дон экинларида уларнинг қайси ҳудудда 
етиштирилиши, пишиб етилганлиги даражаси ва бошқа омилларга қараб 
ўзгарувчан бўлади. Масалан, 1000 дона дон массаси 
Буғдойда 15г-88г
сулида 15г-45г гуручда 15г-43г гречихада 15г-40 г 
жавдарда 13г-60г 
арпада 20г-55г тариқда 3г-8г 
ни ташкил этади. 
Зичлик (кг/м
3
) доннинг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади 
ва бу кўсаткич доннинг структураси, тўлиқлиги, пишиб етилганлик 
даражаси ва бошқа кўсаткичларига боғлиқ бўлади. Пуч донда эндосперма 
миқдори кам бўлганлиги учун ҳам уларнинг зичлиги нисбатан кичик 
бўлади. 
Эндоспермаси шишасимон бўлган донларнинг зичлиги, унсимон 
эндоспермага эга бўлган донларнинг зичлигига нисбатан бирмунча катта 
бўлади. Тўлиқ пишиб етилган донларнинг зичлиги пишиб етилмаган 
донларнинг зичлигига нисбатан бирмунча юқоридир. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish