Сақлашга қабул қилинадиган доннинг ҳолати


  11. Мувофиқликни тасдиқлаш талаблари



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/34
Sana24.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#239767
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
don va don maxsulotlarini kajta ishlash korxonalarida texnik zhixatdan tartibga solish foliyati yangi tizimini zhorij etishni urganish

64 
11. Мувофиқликни тасдиқлаш талаблари. 
Донни идентификациялаш тамғалаш, доннинг ушбу тури учун 
характерли бўлган аломатларни визуал кўздан кечириш бўйича дон 
партиясини характерловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Дон албатта ариза берувчи томонидан қабул қилинган кўринишдаги 
мувофиқликлик декларациясига асосан мувофиқликни тасдиқлашга 
тортилиши лозим. 
Бутун жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлат ҳудудида етиштирилган 
дон билан Бутун жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлат ҳудудига олиб 
кириладиган доннинг мувофиқлигини тасдиқлаш ушбу техник регламент 
билан белгиланган ягона қоидалар ва схема бўйича амалга оширилади.
Доннинг ушбу техник регламент талабларига мувофиқлигини
мажбурий тартибда тасдиқлашда Бутун жаҳон савдо ташкилотига аъзо 
давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ унинг ҳудудида рўйхатдан 
ўтган юридик ѐки жисмоний шахс (етиштирувчи, сотувчи, хусусий 
тадбиркор ѐки хорижий етиштирувчининг ваколатхонаси) ариза берувчи 
бўлиши мумкин.
Ариза берувчи мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни ўзининг 
далиллари асосида ѐки учинчи томоннинг иштироки билан қабул қилишга 
ҳақлидир. Мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни қабул қилиш схемаси 
қуйдаги 3 - жадвалда келтирилган.
Доннинг мувофиқлиги тўғрисидаги декларацияни қабул қилиш 
схемалари 
5-жадвал 
№ 
Схема тасвири 
Исботловчи материаллар 
Декларация
нинг амал 
қилиш 
муддати 


65 

Доннинг мувофиқлиги 
тўғрисидаги 
декларациянинг ишлаб 
чиқарувчи (сотувчи) нинг 
мувофиқлик бўйича ўз 
далил-исботлари асосида 
қабул қилиниши 
Ариза берувчи томонидан 
қуйидаги ҳужжатлар 
шакллантирилади: 
техник ҳужжатлар; 
намунани шахсан тадқиқ 
қилиш (синовдан ўтказиш) 
ва ўлчашлар натижалари
Бир йил 

Доннинг мувофиқлиги 
тўғрисидаги 
декларациянинг ишлаб 
чиқарувчи (сотувчи) 
томонидан 
сертификатлаш 
органининг ва (ѐки) 
аккредитацияланган синов 
лабораториясининг 
(марказининг)
(кейинчалик - учинчи 
томон деб юритилади ) 
иштироки билан олинган 
далил-исботлар асосида 
қабул қилиниши 
Ариза берувчи томонидан 
қуйидаги ҳужжатлар 
шакллантирилади: 
техник ҳужжатлар; 
Учинчи томон тақдим 
қилади: 
Намунани 
аккредитацияланган синов 
лабораториясида 
(марказида) тадқиқ қилиш 
(синовдан ўтказиш) ва 
ўлчашларнинг 
баѐнномалари; 
Унга нисбатан 
сертификатлаш органининг 
назорати кўзда тутилган 
сертификатлаш объекти 
учун сертификатлаш органи
томонидан берилган сифат 
тизими сертификати. 
Инспекциявий назорат 
қилиш сифат тизимини 
назорат қилиш ва донни 
тайѐрловчидан (сотувчидан ) 
декларациянинг амал қилиш 
муддати давомида бир 
йилда бир мартадан кам 
бўлмаган тарзда олинган 
намуналарни синовдан 
ўтказиш йўли билан амалга 
оширилади.
Уч йил 


66 

Доннинг мувофиқлиги 
тўғрисидаги 
декларациянинг доннинг 
эгаси ) томонидан 
чекланган миқдордаги ва 
муддатдаги жўнатишларда 
(бир партия, қисқа 
муддатли шартномалар) 
сертификатлаш 
органининг ва (ѐки) 
аккредитацияланган синов 
лабораториясининг 
(марказининг)
(кейинчалик - учинчи 
томон деб юритилади ) 
иштироки билан олинган 
далил-исботлар асосида 
қабул қилиниши 
Учинчи томон тақдим 
қилади: 
Намунани 
аккредитацияланган синов 
лабораториясида 
(марказида) тадқиқ қилиш 
(синовдан ўтказиш) ва 
ўлчашларнинг 
баѐнномалари ва 
мувофиқлик тўғрисидаги 
хулоса 
Амал 
қилиш 
муддати 
белгиланма
йди 
Мувофиқлик тўғрисидаги декларация белгиланган тартибда 
шаклланган ягона кўринишда (формада) расмийлаштирилади.
Мувофиқлик тўғрисидаги декларация Бутун жаҳон савдо ташкилотига аъзо 
давлатнинг миллий қонунчилигида белгиланган тартибда рўйхатдан 
ўтказилиши лозим.
Техник регламентнинг талаблари ўзгарганда, шунингдек юридик 
шахснинг тузилмаси қайта шаклллантирилганда, маҳсулот таркиби 
ўзгарганда, маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигига таъсир 
кўрсатган ѐки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган технологик ҳужжатлар 
ѐки технологик жараѐн ўзгарганда мувофиқлик тўғрисидаги декларация 
қайта расмийлаштирилади.
Мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни қайта расмийлаштириш уни қабул 
қилиш тартибида амалга оширилади.
Ушбу техник регламент талабларига мувофиқликни тасдиқлаш 
мақсадлари учун халқаро, ҳудудий стандартлар, улар бўлмаган тақдирда 


67 
(ҳудудий стандартлар қабул қилингунга қадар) – миллий (давлат) 
стандартлари қўлланилиши мумкин.
Евро Осиѐ Иқтисодий Хамжамияти Интеграция Қўмитаси ҳузуридаги 
савдода техник жиқатдан тартибга солиш, санитария, ветеринария, 
фитосанитария чоралари бўйича Комиссия уларни қўллаш натижасида 
ушбу техник регламентнинг талабларига ихтиѐрий равишда амал қилишни 
таъминловчи халқаро ва ҳудудий стандартларнинг рўйхатини, улар 
бўлмаган тақдирда Бутун жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатларнинг 
миллий давлат стандартлари рўйхатини тасдиқлайди.
Маҳсулотнинг ушбу техник регламент талабларига мувофиқлигини 
тасдиқлашда тадқиқотлар, синовлар ва текширишлар ўтказиш мақсадлари 
учун Евро Осиѐ Иқтисодий Хамжамияти Комиссияси тадқиқотлар, 
синовлар ва текширишлар ўтказиш қоидалари ва услубларини, жумладан 
ушбу техник регламент талабларини қўллаш ва бажариш ва маҳсулотнинг 
мувофиқлигини тасдиқлашни амалга ошириш учун зарур бўладиган 
намуналар олиш қоидаларини ўз ичига олган халқаро ва ҳудудий 
стандартлар рўйхатини, улар бўлмаган тақдирда Бутун жаҳон савдо 
ташкилотига аъзо давлатларнинг миллий давлат стандартлари рўйхатини 
тасдиқлайди.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish