Хусусан, техник регламентларнинг тузилиши қуйидагича:
- хавфсизлик тавсифларида, техник жиҳатдан тартибга солиш
объектига қўйиладиган хавфсизлик кўрсаткичлари тушунтирилади;
- хавфсизлик талабларида белгиланаѐтган маҳсулотлар, ишлар ва
хизматларнинг тўлиқ рўйхати келтирилади, ишлаб чиқилган техник
регламент фақат ушбу рўйхатда келтирилган объектларга нисбатан
қўлланилади;
- атамаларга, ўровидишга, тамғаларга ѐки ѐрлиқларга ҳамда уларни акс
- 26 -
эттириш қоидаларига ва маҳсулотни идентификация қилишга доир талаблар
белгиланаб, техник регламентда қўлланиладиган атамалар тўлиқ
кўрсатилади, маҳсулотни идентификациялаш жараѐни ҳамда хавфсизлик
нуқтаи назаридан маҳсулотни ўровига, жойлашишига аниқ талаблар
ўрнатилади, амалда бўлган қонунчиликга мувофиқ маҳсулотларнинг
ѐрлиқланишига ҳам талаблар белгиланади;
- маҳсулотлар намуналарини олиш ва уларни синовдан ўтказиш
қоидалари ишлаб чиқиладиган техник регламентда акс этирилиши шарт,
тасдиқланган техник регламент талабларига мувофиқлигини назорат қилиш
мақсадида меъѐрий хужжатларда белгиланган тартибда намуналар ажратиб
олиш ва уларни синовдан ўтказиш шароитлари кўрсатилади, ушбу
процедура амалда бўлган стандартлардан олинади.
- давлат назоратини амалга ошириш тартиби белгиланиб, техник
регламентда мужассамлаштирилган талабларга риоя қилиш устидан
назоратни кайси ваколатли идора ўтказиши ва назорат ўтказиш
процедуралари кўрсатилади.
8. Дон маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида ишлаб
чиқилган техник регламентларни ўрганиш.
Ўзбекистон республикаси мустақилликка эришган дастлабки
кунларданоқ, дон мустакиллиги муаммоларининг ечимларини ишлаб
чиқиш, хамда мамлакат иқтиcодиѐтини ривожлантиш мақсадида сифат
инфратузилмасини яратиш ва уни халқаро талабларга мувофиқлаштириш
асосий устивор йўналиш эканлиги равшан бўлди ва бу сохада изчил
изланишлар олиб борилмокда. Давлатимиз миллий иқтисодиѐтини қўллаб
қувватлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифатини ошириш ва
рақобатбардошлигини таъминлаш ҳамда ички бозорни сифатсиз импорт
- 27 -
маҳсулотлардан
муҳофаза
қилишда
республикамизда
мавжуд
меъѐрлаштирилган давлат назорати тизимини халқаро савдо сотиқ тизими
билан уйғунлаштирилиши жуда долзарб аҳамият касб этади, Ушбу
амалларни бажарилишини осонлаштириш учун амалдаги миллий
қонунчиликни тегишли келишувларда белгиланган халқаро талабларга
мувофиқлаштириш лозим бўлади.
Меъѐрий ҳужжат ишлаб чиқилиши зарур бўлган ҳар бир соҳада, аввал
ўрганиш ҳамда таҳлиллар олиб бориш лозим. Уларнинг натижалари
юзасидан соҳани ривожлантириш бўйича ваколатли идораларга аниқ
таклифлар киритиш мумкин. Ҳозирги кундаги техник регламентларни
ишлаб чиқиш халқаро амалиѐтига назар солсак, Россия Федерациясининг
"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги (2002 йил декабр ойида
қабул қилинган). Қонунига мувофиқ яратилган техник регламентлар техник
жиҳатдан тартибга солиш объектларига шу жумладан бино, иншоотлар,
ишлаб чиқариш процесси, эксплуатация, сақлаш, ташиш, реализация ва
утилизация жараѐнларига тегишли бўлган мажбурий талабларни белгилайди
ва ишлаб чикариш техналогияларини қайта шакллантиради. Биргина дон ва
дон махсулотларини қайта ишлаш ва истемолга чиқариш жараѐнига
тўхталадиган бўлсак корхонанинг шаклланишидан бошлаб корхона ичидаги
транспортларнинг харакатланишигача бўлган жараѐн мажбурий талаблар
билан белгиланган. Бу эса техналогик жараѐнни қайта ислох килишга
ундайди, бу жараѐн ўз навбатида катта сарф харажатларни талаб этади. Шу
боис техник регламентларга асосан хавфсизлик талаблари киритилиши
мумкин. Стандартлар эса ихтиѐрий равишда фойдаланиладиган ҳужжатлар
тоифасига киритилган бўлиб бу ўз навбатида маҳсулотнинг сифатини
доимий равишда яхшилаш ва рақобатни жадаллаштиришга қаратилган.
Қозоғистон Республикасининг 2004 йил 9 ноябрьдаги "Техник
жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунида техник регламент - техник
норматив ҳуқуқий хужжат деб белгиланган. Техник регламент маҳсулот,
- 28 -
хизматлар ва ишларга оид мажбурий бўлган хавфсизлик талабларини
бевосита ѐки амалдаги қонунчилик ва стандартларга ҳавола этган ҳолда
белгилайди. Яъни қабул қилинган техник регламентда стандартларга ҳавола
килинса, албатта бу стандартлар талаблари ҳам мажбурий тусга эга бўлади.
Қозоғистон Республикасининг дон ва дон махсулотларининг
хавфсизлиги туғрисидаги техник регламентига тўхталадиган бўлсак, Ушбу
техник регламентламентда фақатгина ишлаб чиқариш жараѐнига ва
маҳсулот сифатига тасир этувчи кўрсаткичларга мажбурий талаблар
белгиланган. Бу жараѐнни Республикамизда қайта ишлаб ундан
фойдаланиш мумкинлиги йуқори сарф харажатни талаб етмайди. Лекин
иқлим шароитлари номувофиқ эканлигини такидлаб ўтиш жоиз.
Ҳалқаро амалиѐтдан келиб чиққан ҳолда, маҳсулотлар, ишлар ва
хизматлар хавфсизлиги - маҳсулотнинг, уни ишлаб чиқариш, ишлатиш
(ундан фойдаланиш), сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва утилизация
қилиш
жараѐнларининг,
бажариладиган
ишлар,
кўрсатиладиган
хизматларнинг ҳолати бўлиб, бунда инсоннинг ҳаѐтига, соғлиғига, атроф-
муҳитга, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулкига зарар
етказилишининг олди олинади. Бу эса ўз навбатида техник регламентларда
мажбурий талаблар сифатида белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг
"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ,
техник регламент - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги,
маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий
талабларни белгиловчи норматив ҳужжатдир. Яъни давлат томонидан
хавфсизлик талаблари белгиланади ва уларга риоя қилиш устидан назорат
олиб борилади. Ушбу принцип Ўзбекистон Республикаси қабул қилинган
"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуннинг 17-
моддасида ҳам акс эттирилган.
Ўзбекистон Республикаси қабул қилинган "Техник жиҳатдан
тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунга мувофик Республикамизда
- 29 -
яратилаѐтган Техник регламентларни ишлаб чиқишда асосий омиллардан
бири қонунда белгиланган низомларга, ҳалқаро шартнома ва келишувларга
мувофиқ техник регламент ишлаб чиқилишида иқтисодий таъсир ҳам
баҳоланиши зарур. Сабаби, ишлаб чиқиладиган техник регламентда амалда
бўлган меъѐрлардан юқори меъѐр ва талаблар белгиланса, ишлаб
чиқарувчилар томонидан техник регламентда белгиланадиган даражага
келтириш мақсадида маблағлар сарф қилиниишга олиб келиши мумкин бу
эса иқтисодимизга салбий таъсир кўрсатиши эхтимолидан холи эмас.
Маълумки, ҳозирда Республикамиз иқтисодиѐтини халқаро амалиѐтга
интеграциялаш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда. Ушбу жараѐнда
асосий вазифа савдода мавжуд бўлган техник тўсиқларнинг ечилишидир. Бу
борада техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича олиб борилаѐтган фаолият
ўта муҳим аҳамият касб этади. Чунки, техник талабларнинг оқилона
қўлланилиши, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар рақобатбардошлигига
кўмаклашишга олиб келади. Шу боис ҳукуматимиз томонидан Бутунжаҳон
савдо ташкилотига кириш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга
оширилмоқдаки бу ишлар ўз натижасини берганда мамлакатимиз
иқтисодиѐти янада ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |