Сақлашга қабул қилинадиган доннинг ҳолати


Ташқи савдога стандартлар воситасида таъсир кўрсатадиган



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/34
Sana24.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#239767
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34
Bog'liq
don va don maxsulotlarini kajta ishlash korxonalarida texnik zhixatdan tartibga solish foliyati yangi tizimini zhorij etishni urganish

Ташқи савдога стандартлар воситасида таъсир кўрсатадиган 
асосий омилларни келтирамиз: 
 
1. Стандартлар техник тўсиқ сифатида тушунилиши билан бирга 
маҳсулот ва хизматларнинг хорижий бозорларга киришида рухсат 
берилган халқаро қонун-қоидалардан бири ҳисобланади. Ҳар бир ҳукумат 
миллий қонунчилик доирасида маҳсулотларни ишлаб чиқариш, импорт ва 
экспорт қилишда уларнинг сифати ва хавфсизлиги учун талабларни 
белгилайди. Маҳсулотларнинг бозорда тутган ўрни, уларнинг белгиланган 
талабларга канчалик мослигига боғлик. 
2. Стандартлар маҳсулотларнинг сифатини оширишда муҳим рол 
ўйнайди ва қулай шароитларда савдо-сотиқнинг ривожига, ишлаб чиқариш 
ва техник тараққиѐтнинг ўсишига катта ҳисса қўшади. Германияда 1960-
1996 йиллар бўйича стандартларнинг макроиқтисодий таҳлиллари шуни 
кўрсатадики, стандартлар техник инновациялар учун энг камида 
патентлардек муҳим рол ўйнаган ва улар ўсишга кўмаклашиш 
масалаларига йиғиладиган капиталдан сўнг иккинчи ўринда турган. 1960-
1990 йиллар таҳлиллари давомида шулар аниқланганки, ўсишнинг умумий 
ўрта қўрсаткичида (3,3%). стандартларнинг ҳиссаси 0,9 % ни ташкил этган. 


- 19 - 
Стандартлар ишлаб чиқариш масштабларининг ўсиши натижасида 
тежамкорликни таъминлайди ва ишлаб чиқарувчиларга бир турдаги 
маҳсулотдан кўп микдорда ишлаб чиқариш хисобига маҳсулот таннархини 
камайтиришга имконият яратади. Яна улар ривожланишга ундайди ва янги 
технологиялар ва усуллар ҳақидаги маълумотларни етказиш йўли билан 
инновацияларни кенгайтиришга ѐрдам беради. 
3. Халқаро стандартларга мувофиқлик савдо-сотик ривожига ѐрдам 
беради ва экспорт тармоқларида қўшимча қиймат ва фойдани ўстиради. 
Бугун деярли 90% глобал савдо-сотиқ ушбу ҳужжатлар асосида тартибга 
солиб турилади. Комплекс моделлардан фойдаланиб, олиб борилган 
изланишлар давомида, умумий стандартларга эга мамлакатларда савдо-сотиқ 
ҳажми баландроқ эканлиги аниқланди. 12 мамлакатнинг 1985 ва 1995 
йиллардаги икки тарафлама савдо-сотиқлари бўйича маълумотларидан 
фойдаланиб ўтказилган тадқиқотлардан бирида, умумий стандартлар 
сонининг ўртача 1% ўсиши икки тарафлама савдо-сотиқ ҳажмини 0,3 
фоизга ошириши аниқланди. Стандартлар савдо-сотиқга кўмаклашади, 
чунки ушбу ҳужжатларда, маҳсулотларнинг ўзаро алмашинувчанлиги учун 
қандай жараѐнлар қўлланилиши зарур эканлиги аниқланади. Шу сабабли 
стандартлар мамлакат миллий сифат инфраструктурасининг халқаро 
талаблар билан уйғунликда фаолият юритиши ва ривожланиши йўлида ва 
маҳсулотларнинг глобал бозорда киришини таъминлашда муҳим рол 
ўйнаши шубҳасиз. Мувофиқлик сертификатининг мамлакат ташқарисида 
эътироф этилиши маҳсулот ва хизматларни экспорт қилувчи корхоналарни 
қайта синов ва сертификатлаштириш ишларидан озод қилади. Бу эса, ўз 
навбатида ортиқча ишлаб чиқариш харажатларининг олдини олади. Миллий 
аккредитатлаш тизими халқаро миқѐсда тан олинмаслиги, мамлакат 
экспортига салбий таъсир кўрсатади. 
4. Тўғри белгиланган талабларни ўз ичига олган стандартлар 
савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш ва технологик тараққиѐт доирасида катта 


- 20 - 
самара беради. Стандартларни қўллаш натижасида ишлаб чиқариш ва 
инновациялар самарадорлиги ўсиши орқали олинадиган иқтисодий фойда 
кўпаяди. 
Стандартлардан 
фойдаланилганда 
ишлаб 
чиқариш 
масштабларининг ўсиши натижасида тежамкорлик таъминланади ва бир 
турдаги маҳсулотдан кўп миқдорда ишлаб чиқариш ҳисобига маҳсулот 
таннархини камайтиришга эришилади, ва бу ривожланишга ундайди ва янги 
технологиялар ва методлар ҳақидаги маълумотлар етказиш йўли билан 
инновацияларни кенгайтиришга ѐрдам беради. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish