Сақлашга қабул қилинадиган доннинг ҳолати



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/34
Sana24.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#239767
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
don va don maxsulotlarini kajta ishlash korxonalarida texnik zhixatdan tartibga solish foliyati yangi tizimini zhorij etishni urganish

 


- 13 - 
I. БОБ. 
ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ 
ФАОЛИЯТИ ВА ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТЛАР 
ТУЗИЛИШИНИ ЎРГАНИШ. 
 
5. Техник жихатдан тартибга солиш қонунини қабул 
қилишнинг зарурияти. 
 
Давлатимиз рахбарининг ташаббуси билан маҳсулотлар, иш ва 
хизматлар хавфсизлигини ошириш борасида амалга оширилаѐтган кенг 
куламли ишлар мамлакатимиз иктисодий барқарорлигининг мухим 
мезонларидан бири хисобланади. 
Техник 
жихатдан 
тартибга 
солиш 
махсулотлар 
рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш, 
махсулотлар хамда уларни ишлаб чиқариш жараѐнлари хавфсизлигини 
таъминлаш ва мамлакат ташқи иқтисодий манфаатларини химоя қилишда 
мухим, устувор ахамиятга молик юналиш сифатида хисобланади. 
2009 йилда кабул килинган “Техник жихатдан тартибга солиш 
туғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мақсади махсулотлар, 
иш ва хизматлар хавфсизлигига қуйиладиган мажбурий талабларни 
белгилаш, қуллаш ва ижросини таъминлаш сохасидаги муносабатларни 
тартибга солишдан иборат. 
Мазкур талаблар инсон хаѐти ва саломатлиги, атроф-мухит, юридик, 
жисмоний шахслар ва давлат мулкига зарар етказилиши эхтимоли билан 
боғлиқ хавфга йул қуймасликни кузда тутади. Техник регламентларнинг 
миллий ва халқаро меъѐрий хужжатларга мувофиқлиги, техник тартибга 
солишнинг асосий принсиплари сирасига киради, бу эса ўз навбатида 
мажбурий стандартлаштириш тизимидан ихтиѐрий стандартлаштириш 
тизимига юл очади, мажбурий қоидалар ва курсатмалар техник 
регламентларда берилган бўлиб бу регламентлар халкаро ахамятга эгадир. 


- 14 - 
Ҳозирда мавжуд давлат стандатрлаштириш тизими айрим жиддий 
масалалар буйича жаҳон савдо ташкилотининг ва республиканинг икки 
томонлама ва кўп томонлама олган мажбурятлари, қоида ва талабларга 
жавоб бермайди ва маҳсулотларни бозорга киритилишида айрим асоссиз 
маъмурий тусиқларни белгилайди ва натижада, бошқа мамлакатларга 
юртимизда ишлаб чикарилаѐтган махсулотлар учун айрим чоралар 
кўришга имконият яратади. 
Бу ўз навбатида мамлакатнинг экспорт салохиятини чегараланишига 
олиб келади. Бу эса мамлакатимизда техник жихатдан тартибга солиш 
қонунининг қабул қилиниши ва техник регламентларнинг жорий этиш 
кераклигига этарлича асос бўла олади. 
Савдодаги техник тусиқларни бартараф этиш ва махсулотларни 
бозорга кириш жараѐнини, уларни айирбошлашни соддалаштириш, ҳамда 
республика иқтисодиѐтининг аниқ тармоқлари самарадорлигини ошириш 
мақсадида, хозирда Ўзбекистон республикасининг “Техник жихатдан 
тартибга солиш тугрисидаги” қонуни ишлаб чиқилди. Умуман, ушбу 
қонун техник регламент талабларини бажарилиши юзасидан давлат 
назорати ва текширувини, хамда техник жихатдан тартибга солишнинг 
хуқукий ва ташкилий асосларини белгилайди ва ушбу борада ягона техник 
сиѐсат олиб боришга юналтирилган. 
Қонун аввало халқаро талабларга жавоб берадиган техник жихатдан 
тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш сохаларида 
ягона сиѐсий негизни барпо этишга юналтирилган бўлиб, ушбу қонун 
қабул қилинганлиги муносабати билан янги хуқуқий хужжатлар 
яратилмоқда, қолаверса мамлакатимиз иқтисодий хаѐтида жиддий 
ўзгаришлар олиб келиши лозим бўлган техник регламентлар ишлаб 
чиқилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 10 
майда қабул қилинган “Техник жихатдан тартибга солиш тугрисида”ги 
“Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишни давом эттириш 


- 15 - 
чора-тадбирлари хақида”ги қарорига асосан 2010-2013 йиллар учун техник 
регламентларни ишлаб чиқиш дастури тасдикланди. Ушбу дастур 
сиқилган табий газ ва суюлтирилган нефт газида харакатланадиган 
автотранспорт воситалари, ўқув муассасалари учун нашриѐт махсулотлари, 
спорт ускуна ва анжомлари, ғалла ва уни кайта ишлаш асосида олинадиган 
махсулотлар, гўшт ва гўшт махсулотлари, сут ва сут махсулотлари 
хавфсизлиги буйича умумий техник регламентлар хамда бошқа катор 
техник регламентлар ишлаб чиқишни ўз ичига олган. 
Мамлакатимизда техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини ислох 
қилишдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорликни ривожлантириш учун 
қулай шароитлар яратиш хамда бевосита инвеститсияларни жалб этиш, 
ишлаб чиқаришни ва мамлакатимизнинг экспорт салохиятини ошириш, 
хорижий бозорларга чиқиш, инноватсияларни рағбатлантириш юли билан 
мамлакатимизни барқарор иқтисодий ривожлантириш борасида самарали 
сиѐсат олиб боришдан иборат. 
Қолаверса бошқа сохаларда хам халқаро миқѐсдаги техник 
тўсиқларни олиб ташланиши ана шундай юксалиш ва ривожланишлар 
калити хисобланади, бу эса ўз навбатида техник жихатдан тартибга 
солишни кенг миқиѐсда тарғиб этишни провардидаги биринчи вазифа этиб 
белгилайди. Бу вазифани бажарилиши мамлакатимизни иқтисодий 
ривожланишига этарлича хисса қўша олади. 



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish