С. У. Меҳмонов, Д. Й. Убайдуллаев бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби


Камомад ёки ёқотишнинг аниқланиши натижасида балансдан чиқариш



Download 2,63 Mb.
bet56/135
Sana19.04.2022
Hajmi2,63 Mb.
#562532
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   135
Bog'liq
бюджет таш.бух-конвертирован (2)

Камомад ёки ёқотишнинг аниқланиши натижасида балансдан чиқариш
Инвентаризация натижасида асосий воситалар бўйича камомад ёки йўқотишнинг аниқланиши ва ундирилишини ҳисобда акс эттириш “Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги Низом” (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2004 йил 10 мартдаги 37, 2004-26, 20/1-сонли қарори билан тасдиқланган) га асосан тартибга солинади.
Ушбу низомга асосан иш берувчининг мулкига етказилган зарар ҳажми, зарар учун ходимнинг моддий жавобгарлик чегаралари ва тартибини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси билан тартибга солиниши кўрсатилган.
Бир ойлик ўртача иш хақидан ошмайдиган етказилган зарар суммасини айбдор ходимдан ундириш иш берувчининг фармойишига мувофиқ амалга оширилади. Фармойиш етказилган зарар аниқланган кундан бошлаб бир ойдан кечикмасдан чиқарилиши мумкин. Бунда зарар ҳажми инвентаризация ўтказиш даврида мазкур жойда амал қилаётган бозор баҳолари бўйича ҳисобланади.
Агар ходимдан ундирилиши лозим бўлган етказилган зарар суммаси унинг ўртача ойлик иш хақидан юқори ёки зарар аниқланган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтган бўлса, ундириш суд орқали амалга оширилади.
Иш берувчининг мулки ўғирланганда, кам чиққанда, қасддан йўқотиш ёки қасддан бузиш натижасида ҳамда бошқа ҳолларда етказилган зарар ҳажми бозор қиймати бўйича ҳисобланади.
Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:
а) ишлаб чиқарувчи ташкилотлардан ва уларнинг расмий дилерларидан, товар хом ашё биржаларидан, кўчмас мулк биржаларидан
ёзма шаклда олинган худди шундай маҳсулотга доир нархлар тўѓрисидаги маълумотлар;
б) Марказий банкнинг камомад (ортиқча) аниқланган санадаги ва тегишли мулкни сотиб олиш санасидаги курсларнинг нисбати шаклида аниқланган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда сотиб олиш санасидаги (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) мол-мулкларнинг эркин конвертацияланадиган валюта (ЭКВ) даги қиймати тўғрисидаги маълумотлар;
в) тегишли давлат идораларида мавжуд бўлган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
г) инвентаризация ўтказилаётган даврда оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётларда эълон қилинган нарх даражалари тўғрисидаги маълумотлар;
д) тегишли мол-мулкнинг қиймати тўғрисида баҳоловчининг эксперт хулосаси.
Инвентаризация натижасида аниқланган камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий-жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда, кам чиққан асосий воситаларни ҳисобдан чиқарилишидан кўрилган зарар ташкилот ҳисобига олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида унинг дастлабки (тикланиш) қийматини ҳисобдан чиқарилиши 01 счётнинг тегишли субсчётлари кредитида, қолдиқ қийматини ҳисобдан чиқарилиши кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда хақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271 субсчётларнинг дебетида, ҳисобланган эскириш суммасини ҳисобдан чиқарилиши эса, 02-счётнинг тегишли субсчётлари дебетида акс эттирилади.
Шартли мисол. Бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан сотиб олинган ва дастлабки (тикланиш) қиймати 1500.0 минг.сўм бўлган (013-субсчёт бўйича), мазкур давга қадар ҳисобланган эскириш суммаси 1300.0 минг.сўм (023-субсчёт бўйича) ва қолдиқ қиймати 200.0 минг.сўм бўлган компьютери бўйича ташкилотда ўтказилган инвентаризация натижасида камомади аниқланди.
Инвентаризация натижасида аниқланган ушбу камомадни моддий- жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаганлиги сабали кам
чиққан асосий воситани ҳисобдан чиқарилишидан кўрилган зарар ташкилот ҳисобига олиб борилди.
Мазкур операция бухгалтерия ҳисобида қуйидагича проводка билан акс эттирилади:
Дебет 261 субсчёт 200.0 минг.сўм;
Дебет 023 субсчёт 1300.0 минг.сўм;

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish