С. Р. Мажидов қурилиш материаллари ва буюмларидан амалий машғулотларини ўтказиш учун масалалар тўплами



Download 1,53 Mb.
bet1/24
Sana01.06.2022
Hajmi1,53 Mb.
#624238
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
ҚМБ Амалий машғулот-2020




С.Р.МАЖИДОВ


ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА БУЮМЛАРИДАН АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УЧУН МАСАЛАЛАР ТЎПЛАМИ
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

ТОШКЕНТ - 2020 й




Қурилиш материаллари ва буюмларидан амалий машғулотларни


ўтказиш учун масалалар тўплами/ Услубий қўлланма: С.Р.Мажидов – Т.:


2020 йил. – 52 бет.

Мазкур услубий қўлланма “Қурилиш” сиртқи таълим йўналиши талабалари учун “Қурилиш материаллари ва буюмлари” фанидан амалий машғулотларини ўтказиш учун мўлжалланган.


Мазкур услубий қўлланмада қурилишда ишлатиладиган минерал ва полимер боғловчилар ва улар асосида тайёрланадиган бетонлар, қурилиш қоришмалар, композицион материалларни ишллатиш ва ҳисоблаш тўғрисида батафсил маълумотлар берилган. Ушбу услубий қўлланмадан қурилиш соҳасининг барча сиртқи бакалавриат таълим йўналишлари учун мўлжалланган бўлиб, ундан ушбу соҳа мухандис-техник ходимлари ҳам фойдаланишлари мумкин.


Ушбу услубий қўлланма Тошкент архитектура-қурилиш институти

Илмий-услубий кенгашининг 2020 йил ___ февралдаги ____-сонли мажлис


баённомаси қарорига асосан нашрга тавсия этилган.


Тақризчилар:


Тошкент архитектура-қурилиш институти, “Қурилиш материаллари ва кимё” кафедраси мудири, техника фанлари номзоди, профессор


З.М.Сатторов


Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти директор ўринбосари, техника фанлари доктори, катта илмий ходим


М.У.Каримов

© С.Р.Мажидов, 2020


© “Тошкент архитектура-қурилиш институти”, 2020


2
Кириш

Қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш саноатининг энг муҳим вазифалари маҳаллий хом ашёлардан кенг фойдаланиш ва буюм ишлаб чиқаришни ривожлантириш, уларнинг сифатини ошириш ва қурилишнинг таннархини камайтириш, шунингдек, ҳар томонлама эскириб қолган машина-ускуналарни замонавий технологияларга алмаштиришдир. Қурилиш ишларида техниканинг келажакдаги тараққиёти қурилиш усулларини тобора индустрлаштиришни ва эскидан ишлатиб келинаётган айрим қурилиш ашёларилари ўрнига янгисини ишлатиш ва уларни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришда стандартлаштириш тизими катта аҳамиятга эга. Қурилишда ишлатиладиган барча қурилиш материаллари ва буюмлари учун стандартлар ишлаб чиқилган бўлиши керак.


Стандартда материалнинг таркиби, хоссалари, ўлчами, шакли, синаш усуллари, қабул қилиш шартлари, сақлаш ва ташиш, шу билан бирга улар тўғрисида фан ва техниканинг ютуқлари каби маълумотлар ёритилган бўлади.


Қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашё ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш технологиясида атроф-мухитни ифлосланишини олдини олади, зарарли чиқиндилар камаяди ва улардан самарали қурилиш материаллари олиш имкони туғилади. Ҳозирги кунда қурилиш индустрияси йирик одимлар билан ривожлана бошлади. Маҳсулотнинг сифати яхшиланди, унинг турлари кўпайди ва янги жорий этилган тўла механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган технологик тизимлар ишга туширилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 4335-сонли қарор имзоланди. Республикамизда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича барқарор ўсиш суратларини таъминлаш, шунингдек, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган қурилиш материаллари саноатидаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш юзасидан



3


тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Қурилиш материаллари тарихида портландцемент ва у асосида яратилган оғир ва енгил бетонлар алоҳида ўрин тутади. Бу материалларни қурилиш индустриясининг асосий маҳсулотлари деб аташ мумкин. Маҳаллий ҳом ашёдан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қурилиш индустриясининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бунда маҳсулот таннархи кескин пасаяди. Қурилишни мукаммаллаштириш ва тезлатиш, замонавий қурилиш материалларини кўплаб ишлаб чиқаришни тақазо этади. Полимерлар асосидаги материаллар, шиша буюмлар, лок-бўёқлар, композицион материаллар шулар жумласидандир.


Энерия самарадорликда асосий мезон сифатида қурилиш материаллари ва буюмларини бинолар қурилишида ишлатилишини белгилаш мумкин. Ушбу муаммонинг асосий ечимларидан бири иссиқлик изоляцияси материалларини мукаммаллаштириш, физик-механик, иссиқлик-физик ва экспутация хоссаларини кескин яхшилар, янги турларини ишлаб чиқариш талаб этилади. Қурилиш материаллари ишлаб чиқишда кам энергия сарфлаш муаммоси ечими ҳам энергияни тежашнинг асосий омили ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Бирлашган миллатлар ташкилотининг ривожланиш Дастури ва Глобал экологик фонднинг “Социал объектларининг энергия самарадорлигини ошириш” мавзусидаги қўшма лойиҳаси асосида КМК 2.08.05-97, КМК 2.01.04-97, ШНК 2.08.02-09, КМК 2.01.18-2000, КМК 2.04.05-97, КМК 2.03.10-95 ва КМК 2.08.04-04 каби меёрий хужжатларга энергияни тежаш бўйича мажбурий талаблар қўйилди.



4


1-БЎЛИМ. ТАБИИЙ ТОШ МАТЕРИАЛЛАРИ.



Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish