229
бошқармаси (бўлими) тўғрисидаги низомга асосан фаолият юритади.
Бошқарма (бўлим) зиммасига низомда кўзда тутилмаган вазифаларни юклаш
рухсат этилмайди.
КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳар бир банк ва унинг филиаллари мижозларга касса хизматини
кўрсатиш учун ўз таркибида таркибий бўлинма - Касса операциялари бўлими
(касса)га эга бўлиши шарт.
Мижозларга касса хизматини кўрсатиш учун банклар Марказий
банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига касса хизматини кўрсатиш бўйича
рухсатнома бериш ҳақида пул сақлаш омборининг тўлдирилган паспорти ва
тегишли ҳужжатларни Марказий банкнинг меъѐрий ҳужжатларида
ўрнатилган тартибда тақдим этадилар.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий Бош
бошқармаси тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, уларни Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг меъѐрий ҳужжатларига мослигини
аниқлайди ҳамда жойларда касса тармоғини текширишни амалга оширади ва
ўз хулосасини тайѐрлаб, ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банкининг
Эмиссия-касса
операциялари
департаментига юборади.
Пул сақлаш омборининг паспорти тўрт нусхада тайѐрланиб, "Хизматда
фойдаланиш учун" грифи қўйилади.
Эмиссия-касса операциялари
департаменти томонидан рўйхатдан ўтказилганидан сўнг, унинг бир нусхаси
ѐнмайдиган сейфда сақланади. Қолган уч нусхаси жойлардаги Марказий
банкнинг ҳудудий Бош бошқармаларига жўнатилади. Пул сақлаш омбори
паспортининг биринчи нусхаси Эмиссия-касса операциялари бўлими
ходимлари томонидан янги очилаѐтган банк филиалига,
иккинчи нусхаси
очилаѐтган банкнинг Бош банкига жўнатилади ва учинчи нусхаси
230
жойлардаги Эмиссия-касса операциялари бўлимининг ѐнмайдиган сейфида
сақланишига рухсат этилади.
Банк ва унинг филиал манзили ѐки унинг номи ўзгарган тақдирда, Бош
банк ва унинг филиал раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкига пул сақлаш омборининг паспортини қайта рўйхатдан ўтказиш учун
лозим бўлган ҳужжатлар тўпламини тақдим этиш чораларини кўришлари
шарт.
Паспортни рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда,
Марказий банк
унинг рад этиш сабабларини ѐзма равишда маълум қилади.
Катта ҳажмда нақд пул тушумига эга бўлган банк филиалларида Касса
операциялари бўлимини (ходимлар сони 15 кишидан ортиқ бўлганда)
қимматликлар билан ишлашдан озод этилган бошлиқ бошқариши мумкин. У
касса операциялари бўлимига раҳбарлик қилади ҳамда назорат ўрнатади.
Касса ишининг тўғри ташкил этилиши ва банкда мавжуд бўлган барча
қимматликларни тўлиқ сақлашда ҳамда мижозларга аниқ касса хизматини
кўрсатиш бўйича банк раҳбари билан тенг жавобгар ҳисобланади.
Касса мудири
томонидан банкнинг кирим, чиқим ҳамда чет эл
валюталари билан боғлиқ бўлган операцияларининг бажарилиши қатъиян
тақиқланади.
Бошқарма (бўлим) бошлиғи лавозимига банк тизимида камида 3 йил
ишлаган ва олий иқтисодий маълумотга эга бўлган, касса мудири лавозимига
эса банк кассасида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиб, олий ѐки ўрта
махсус маълумотга эга бўлган шахслар тайинланади.
Банк томонидан ходимнинг илгари судланмаганлиги ҳақида туман Ички
ишлар бўлимларидан, яшаш жойидан ва соғлиғи ҳақидаги маълумотномалар
ҳамда фотосуратлар талаб этилади. Касса ходимларини ишга қабул қилиш
банк бўйича чиқариладиган буйруқ билан расмийлаштирилади. Буйруқ
231
чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлиб
ҳисобланади.
Кассирлик лавозимига 18 ѐшга тўлган ва ундан ошган шахслар қабул
қилинади. Ҳар бир кассир билан якка тартибдаги тўлиқ шахсий моддий
жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади.
Кирим ва чиқим кассаси кассирлари кирим ва чиқим касса
ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга бўлган
бухгалтерия ходимларининг
имзо намуналари билан, кирим ва чиқим касса операцияларини
расмийлаштириш билан шуғулланувчи бухгалтерия ходимлари эса-
кассирларнинг имзо намуналари билан таъминланган бўлишлари шарт.
Имзо намуналарини тегишли ходимларга ўз вақтида
бериш ва улар
ишдан бўшаган вақтларида янгисига алмаштириб, эскисини қайтариб олиш,
шунингдек ушбу масала бўйича назорат ўрнатиш - банкнинг бош бухгалтери
томонидан амалга оширилиб, имзо намуналари банк филиали раҳбари
томонидан тасдиқланиши лозим.
Имзо намуналари ҳар йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, янгиланиб
турилиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: