6
Кириш
Банк тизимида ислоҳотларни амалга
оширишда асосий эътибор
тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг
мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараѐнларидаги
иштирокини янада кенгайтириш борасидаги вазифалар ижросига қаратилади.
Мамлакатимизда
амалга
оширилаѐтган
ислоҳотларлар
натижасида
иқтисодиѐтимиз йилдан йилга ўсиб бормоқда.
2016 йилда жаҳонда ва асосий савдо ҳамкор давлатларда содир бўлган
иқтисодий
жараѐнларни
инобатга
олиб,
уларнинг
мамлакатимиз
иқтисодиѐтига салбий таъсирининг олдини олишга, ички талаб ва реал
сектордаги инвестицион фаолликни рағбатлантириш, тадбиркорлик
фаолияти
учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда барча соҳаларда ишлаб чиқариш
ҳажмларининг кенгайишини таъминлаш орқали мувозанатли иқтисодий
ўсиш суръатларига эришишга қаратилган давомли макроиқтисодий сиѐсат
юритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг
мамлакатимизни 2016-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг
асосий якунлари ва 2017-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек: ―2016 йил
якунлари бўйича ЯИМ 7,8 фоиз ўсганлиги қайд этиб ўтилди.
Саноат
маҳсулоти ҳажмлари – 6,6 фоиз, қурилиш-пудрат ишлари – 12,5 фоиз, чакана
савдо айланмаси – 14,4 фоиз, хизматлар – 12,5 фоиз ўсди. Давлат бюджети
ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро
этилди. Ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси таъминланди.
Инфляция даражаси прогноз параметрларидан ошмади ва 5,7 фоизни ташкил
этди. Иқтисодиѐтга 16,6 млрд АҚШ доллари миқдорида ѐки 2015 йилдагига
нисбатан 9,6 фоиз кўп инвестициялар йўналтирилди. Ўзлаштирилган
7
хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 11,3 фоиз ўсди ва 3,7 млрд
доллардан ошиб кетди.‖
1
.
Албатта бундай ишларни амалга
оширишда тижорат банкларида
мавжуд кредит ресурсларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу ресурсларнинг ҳаракатини бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларида ўз
вақтида тўғри ҳисобга олишни тақозо этади. Бу ўз навбатида, тижорат
банкларида бухгалтерия ҳисоби фанни ўқитишда фаннинг олдига қўйган
асосий мақсад ва
вазифаларини белгилаб олиш,
шунингдек, талабаларга
бугунги кундаги мавжуд муаммоли масалаларни қамраб олувчи
мавзуларни
ўқитиш талим тизимидаги долзарб масалалардан бирига айланди.
Ушбу эҳтиѐжларни инобатга олиб, талабаларнинг тижорат банкларида
амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш
бўйича тушунча ва кўникмалар ҳосил қилишлари учун ўқув адабиѐти
тайѐрланди.
Мазкур ўқув қўлланма банк тизимида бухгалтерия ҳисоби ва
ҳисоботларини юритишнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб, ўқув
дастурларида белгиланган мавзулар мазмун ва моҳияти жиҳатидан очиб
беришга ҳаракат қилинди. Бундан ташқари тижорат банк муассасалари
томонидан ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни
ҳисобини юритишнинг ўзига хос ҳусусиятлари, бюджет ва бюджетдан
ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби кенг тахлил қилинган.
Бунда, талабалар ушбу фанни ўқиш
давомида тижорат банкларида
бухгалтерия ҳисобини юритишнинг тартиб-қоидаларини, банкларда ҳисоб-
китоб-пул
ҳужжатларини
қабул
қилиш,
қайта
ишлов
бериш,
расмийлаштириш ҳамда ҳужжатлар айланиши ташкил қилишни, шунингдек,
1
―
Норма маслахатчи
”
газетаси 2017 йил, №3-сони. 2017 йил 14 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун
иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлиси..
8
уларнинг аналитик ва синтетик ҳисобни юритиш бўйича тушунчалар ҳосил
қилишлари мумкин.
Шу билан бирга, банкдаги мавжуд моддий қийматликлардан
фойдаланишни ва уларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш, шунингдек,
мижозларга нақд ва нақд пулсиз хизматлар кўрсатишдан, банкнинг бўш
турган маблағларини вақтинчалик даромад келтирувчи (кредит, лизинг,
факторинг, қимматли қоғозлар бозорига) манбаларга йўналтиришдан
кутиладиган даромадларини (шундай харажатларини) бухгалтерия ҳисобида
тўғри ҳисобга олиш, хусусан, банкларда амалга ошириладиган операциялар
бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини тузиш ҳамда молиявий
натижаларни аниқлаш бўйича билим олиш имкониятига эга бўладилар.
Шундай қилиб, мазкур ўқув қўлланма Давлат
таълим стандартларига
мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув дастури асосида тайѐрланган бўлиб, уни
5230900-«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналиши бўйича таълим
олаѐтган талабаларнинг ўқиш жараѐнида фойдаланишлари учун тавсия
этилади.
Ушбу ўқув қўлланмани таѐрлаш жараѐнида Ўзбекистон
Республикаси
Марказий банки томонидан ишлаб чиқарилган меъѐрий ҳужжатларидан кенг
фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: