209
6.4.Банклараро ҳисоб-китобларнинг электрон тўлов тизими орқали
ташкил этилиши ва ҳисобга олиниши.
Юқорида эслатиб ўтганимиздек, Ҳисоб-китоб маркази Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоб-китоблар
бошқармасининг бўлими бўлиб, унинг функсияцига
банкларнинг вакиллик
ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш ва банклараро ҳисоб-китобларнинг
узлуксизлигини таъминлаш киради.
Ҳисоб-китоб маркази электрон тўлов тизимига уланган тижорат
банклари билан белгиланган вақт давомида алоҳида тармоқ орқали
ахборот
алмашиш тартибида иш олиб боради. Электрон тўлов тизими бўйича иш
куни
бошланишидан
банкларнинг
ички
ва
ташқи
вакиллик
ҳисобварақларининг қолдиқлари ва айланмалари қийматининг мослиги
қилингандан сўнг банкларга тизимда ишлашга рухсат этилади.
Файлларни
қабул қилиш, қайта ишлаш ва назорат қилиш, жўнатиш автоматик режимда
сеанслар бўйича амалга оширилади.
Илгари Ҳисоб-китоб марказида банклараро айланмаларни ўтказиш
учун бир қатор ҳисобварақлар юритилар эди. 2003-йил сентабр ойидан
бошлаб турли типдаги бош банклар ўртасидаги банклараро ҳисоб-китоблар
Тошкент шаҳар ҳисоб-китоб маркази орқали ўтказила бошлади, бошқа
вилоятлардаги ҳисоб-китоб марказларининг фаолияти тўхтатилди. Бир
банкка қарашли филиаллар ўртасидаги ҳисоб-китоблар бош банк томонидан
ташкил этила бошлади. Биз турли типдаги банклар ўртасидаги
банклараро
ҳисоб-китобларни ўтказиш тартиби билан танишиб чиқамиз.
Банклараро тўлов тизимига уланишнинг учта варианти мавжуд:
1) банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказини уланиши;
2) филиалга эга бўлмаган банкларни уланиши (бунда электрон тўловлар
банкнинг амалиѐт бошқармаси орқали амалга оширилади);
3) банк филиалини уланиши.
210
Банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказини банклараро тўлов
тизимига
уланиши учун банк Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказининг номи ва манзилини
кўрсатган ҳолда хат билан Марказий банкнинг Тўлов
тизими ва
ахборотлаштириш департаментига (кейинги ўринларда - МБ ТТАД)
мурожаат қилади.
Хатга асосан МБ ТТАД банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказини улаш
ҳамда унинг филиалларининг вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқларини
ўтказиш тартибини тайѐрлайди.
Филиалга эга бўлмаган банкни ѐки банк филиалини банклараро тўлов
тизимига улаш учун, улар қонунчиликда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкида рўйхатга олинган, Банк Депозиторларининг
Миллий Ахборот базаси (кейинги ўринларда - БДМАБ)да хос рақам (уникал
код)га ҳамда банклараро тўлов тизимига чиқиш
имкониятини берадиган
тегишли дастурий мажмуага эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: