С.Қ. Махмудов



Download 6 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/172
Sana08.04.2022
Hajmi6 Mb.
#536845
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   172
Bog'liq
tizhorat banklarda buxgalteriya hisobi. oquv-qollanma (1)

 Markaziy bankning 
Hisob markazi
 Bosh bank A
Bosh bank B
Markaziy bank axborotlarini qayta 
ishlash bo‘limi
 Markaziy bankning 
Hisob-kitob-kassa 
markazi
A bank filiali


195 
27-расм 
Электрон тўловлар банклардан фақатгина вакиллик ҳисобварақларидаги 
маблағлар қолдиғи доирасида амалга оширилади, агарда МБ ҲКМ ва банк 
ўртасидаги шартномада бошқа ҳолат келишилмаган бўлса. 
Соат 9-00 дан 16-00 гача — банклараро ҳисоб-китоблар бўйича электрон 
тўлов ҳужжатлар (кейинги ўринларда — ЭТҲ)ни узатиш - қабул қилиш - 
назорат қилиш вақти. 
1)
Банклар мазкур даврнинг ҳар қандай вақтида МБ ҲКМга ЭТҲларни 
узатишлари мумкин. 
2)
Жўнатишга мўлжалланган ЭТҲ назоратдан ўтади, банкнинг электрон 
рақамли 
имзоси 
билан 
тасдиқланади, 
шифрланади 
ва 
банк 
телекоммуникация тармоғи бўйича МБ ҲКМга бундан кейинги қайта 
ишлашлар учун узатилади. 
Соат 17-00 гача Республика бюджети ҳамда жамғариб бориладиган 
пенсия тизимининг тегишли ҳисобварақларига маблағларни ўтказиш бўйича 


196 
ЭТҲларни узатиш амалга оширилади. Бунда соат 16-30 гача тижорат 
банклари ўртасидаги, соат 17-00 гача эса — тижорат банкларидан Марказий 
банк ҳамда Халқ банкига, шунингдек Марказий банкдан юборилган 
ЭТҲларни қайта ишланилиши якунланади. 
Соат 17-00 дан АБМ банкларга куннинг якунланиши ва яроқсиз (брак) 
деб топилган ЭТҲлар тўғрисида (ташаббускор банк ва бенефициар банк 
бўйича) хабарнома жўнатади. 
Шундан кейин АБМда ―Куннинг якунланиши‖ босқичи амалга 
оширилади. МБ ҲКМда қуйидагилар ―Куннинг якунланиши‖ босқичини 
бажарилишининг шартлари ҳисобланади: 
1.
банклардан ЭТҲни қабул қилиш вақтининг тугаши; 
2.
МБ ҲКМга узатилган барча ЭТҲ қайта ишланган ва банкларнинг 
тегишли вакиллик ҳисобварақларида акс эттирилган бўлиши керак. 
Банкларда ―Куннинг якунланиши‖ босқичининг вақти банкнинг ички 
тўлов тизими қоидаларига мувофиқ мустақил равишда белгиланади. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредитни бошқариш 
хусусият (параметр)ларидан келиб чиққан ҳолда, банклараро ЭТҲларининг 
ўтказиш вақтини тўлов тизими масалаларини назорат қилувчи раис 
ўринбосарининг ѐзма фармойишига асосан узайтириши мумкин. Бу ҳақда 
тизим қатнашчилари ва фойдаланувчилари ЭТҲга ишлов бериш вақтининг 
тугашига бир соат қолгунига қадар кечиктирилмасдан хабардор қилинади. 
Ҳозирги кунда республикамизда жуда кўплаб филиал ва мини 
банкларга эга бўлган кенг тармоқли 27 та тижорат банклари Марказий банк 
бошчилигида фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу тижорат банкларининг ҳар 
бири турли мулкчилик шаклларига тегишли бўлган корхона, ташкилот, 


197 
муассасалар ҳамда юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркорлар ва барча 
жисмоний шахсларга хизмат кўрсатади.
Демак, 
бир-бирлари 
билан 
ҳисоб-китобларни 
юритувчи 
корхоналарнинг ҳисобварақлари турли банкларда очилганлиги иккита банк 
ўртасидаги ҳисоб-китобларни юзага келтиради. Агар ўзаро алоқада бўлган 
корхоналарнинг ҳар иккиси битта банк хизматидан фойдалансалар, у ҳолда 
банклараро айланмалар вужудга келмайди. Унда пул ўтказиш операциялари 
бир банкнинг ўзида амалга оширилади.
Операцияларни бошлаган банкдаги айланмалар бошланғич банк 
айланмалари дейилади. Операцияларни тугалланган банкдаги айланмалар 
якуний айланмалар дейилади. Ҳар бир бошланғич айланмага якуний айланма 
мос келиши шарт.
Республикамиз банклари ўртасидаги банклараро ҳисоб-китобларни 
ўтказиш тартиби бир неча марта ўзгартирилган. 
1995 йилда марказий банк томонидан иктисодиѐтда ҳисоб-китобларни 
тезлаштириш мақсадида барча худудий марказий банк бошқармалари қошида 
ҳисоб-марказлари ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Клиринг 
марказлари тугатилди. Почта орқали жўнатиладитган огохномалар ҳам бекор 
қилинди. янги ҳисоб-китоб тизими «электрон почта» тўлов тизими жорий 
этилди. Шу билан биргаликда электрон тўлов тизимига ўтилинди ва у 
Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1-3-сонли қарори 
билан тасдиқланган «Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали 
электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом» га 
асосланади. 
Банклараро ҳисоб китобларни ташкил қилиш асослари Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 27 сентябрда 1863-сон билан 
рўйхатга олинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 
Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сон қарори билан тасдиқланган 
―Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар 


198 
базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари 
рўйхатини юритиш тартиби тўғрисида низом‖ га кўра ташкил этилади. 
Банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси (кейинги ўринларда 
- БДМАБ) Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан юридик шахсларга, 
шунингдек юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаѐтган деҳқон 
хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларга биринчи маротаба банк 
ҳисобварақлари очишда уларга хос рақам бериш, уларнинг ҳисобварақлари 
рўйхатини юритиш ҳамда мижозлар ҳисобварақлари тўғрисида маълумотлар 
олишни таъминловчи ахборотлар базаси бўлиб ҳисобланади. 
БДМАБга Ахборотлаштириш Бош Маркази (кейинги ўринларда - АБМ) 
томонидан хизмат кўрсатилади ҳамда унинг фаолияти устидан назорат 
Марказий банк томонидан олиб борилади. БДМАБ банк мижозлари ва 
уларнинг банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни, қолдиқ 
суммаларини қайд этмаган ҳолда сақлайди.
БДМАБда юридик шахслар бўлган мижозларга берилган хос рақамлар, 
уларнинг хўжалик фаолияти тугатилган вақтдан бошлаб 3 йил мобайнида 
сақланади ва бу давр ичида мазкур хос рақам бошқа шахсларга берилмайди. 
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган, якка тартибдаги тадбиркорлар ва 
деҳқон хўжаликларига хос рақам бир марта берилади ва фақат уларга 
берилган солиқ тўловчининг идентификастия рақами бекор қилингандагина, 
ушбу хос рақам бекор қилиниши мумкин. Шундан кейин ушбу хос рақам 
бошқа якка тартибдаги тадбиркор ѐки деҳқон хўжалигига берилади. 
Мижозга асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақ очиш 
жараѐнида банк БДМАБдан мижозга хос рақам берилганлиги тўғрисидаги 
хабарни олгандан кейин, бу тўғрисида ўз мижозига хабар беради ва шундан 
кейингина мижоз ушбу ҳисобварақ бўйича банк операцияларини амалга 
ошириш ҳуқуқига эга бўлади. 


199 
БДМАБда ҳисобварақларни очиш, бошқа банкка ўтказиш, ѐпиш, 
маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ва 
уларни қайта тиклаш саналари шакллантирилади ва банкларга узатилади. 
Улар банкнинг маълумотлар базасига дастурий равишда киритилади ва банк 
томонидан ўзгартиришга рухсат этилмайди. 
2002-йилдан бошлаб республика банк тизимида яна катта ўзгаришлар 
бўлиб, банклараро ҳисоб-китоблар ягона вакиллик ҳисобварағи асосида 
ташкил этила бошланди. Ҳудудий ҳисоб-китоб Марказларининг фаолияти 
тугатилиб, фақат Тошкент шаҳар Ҳисоб-китоб Маркази фаолияти сақлаб 
қолинди. 

Download 6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish