С.Қ. Махмудов



Download 6 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/172
Sana08.04.2022
Hajmi6 Mb.
#536845
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   172
Bog'liq
tizhorat banklarda buxgalteriya hisobi. oquv-qollanma (1)

 
 


349 
ХII-БОБ. «БАНКЛАРИДА АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИ» 
12.1 Асосий воситаларни бирламчи акс эттириш ва ҳисобга олиш 
Тижорат банкларида асосий воситаларни бухгалтерия ҳисоби 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 17 декабрда 1434-сон 
билан рўйхатга олинган ―Ўзбекистон Республикаси банкларида 
асосий 
воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби
тўғрисида‖ги йўриқномага асосан олиб 
борилади. 
асосий воситалар
- бу: 
а) банк фаолиятида банк хизматларини кўрсатиш жараѐнида, ижарага 
бериш учун ѐки маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган; 
б) бир йилдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланиш кўзда тутилган 
моддий активлар. 
Асосий воситалар
га бинолар, иншооотлар, асбоб-ускуна ва приборлар, 
компьютерлар, мебель, ҳисоблаш техникаси, транспорт воситалари, 
фойдаланиш ҳуқуқларида харид қилинган ер, кутубхона фонди, қуришда 
бино қийматига киритилмаган сигнализация ва телефонизация объектлари - 
қийматидан қатъи назар ва ҳаказолар киритилади; 
бошланғич (ҳақиқий) қиймат 
- тўланган солиқлар, божхона божлари 
ва йиғимларини, шунингдек активни ундан мўлжал бўйича фойдаланиш учун 
ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган етказиб бериш ва 
монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва исталган бошқа харажатларни 
ҳисобга олган ҳолда, асосий воситаларни тиклаш (қуриш ва қуриб битказиш) 
ѐки харид қилиш бўйича ҳақиқатда қилинган харажатларнинг ҳақиқий 
суммаси. Бошланғич қиймат шунингдек, банк активни харид қилиш чоғида 
ѐки ушбу активдан асосий бўлмаган фаолият мақсадларида муайян давр 
мобайнида фойдаланиш натижасида унга нисбатан мажбуриятни ўз 
зиммасига олган дастлабки тахмин қилинган активни демонтаж қилиш ва 
йўқотиш ѐки активни тиклаш харажатлари баҳосини ўз ичига олади. 


350 
Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати уларнинг ҳаққоний 
қийматини қайта баҳолаш санасида акс эттириш учун вақти-вақти билан 
қайта баҳоланади; 
баланс қиймати

актив бухгалтерия балансида жамланган 
амортизацияси ҳамда қийматининг тушишидан йиғилган зарарлар 
чегирилгандан сўнг тан олинадиган сумма;
тугатиш қиймати
- банк мазкур пайтда активнинг чиқиб кетишидан 
чиқиб кетиш бўйича кутилаѐтган харажатлар чегирилгандан сўнг оладиган, 
агар актив эскирган ва кутилаѐтгандек ҳолатда бўлса, унинг фойдали хизмат 
муддати охирида олиниши кутилаѐтган сумма; 

Download 6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish