С.Қ. Махмудов



Download 6 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/172
Sana08.04.2022
Hajmi6 Mb.
#536845
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   172
Bog'liq
tizhorat banklarda buxgalteriya hisobi. oquv-qollanma (1)

 
 
 
 
 
 


340 
11.2.Банк операцияларини чет эл валютасида ҳисобга олинишининг 
ўзига хос хусусиятлари. 
Банкларда чет эл валютасида операцияларини ҳисоби Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 24 июлда 1839-сон билан 
рўйхатга олинган ―Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий 
своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида» низомга асосан 
амалга оширилади. 
валюталаш санаси
- своп битими шартларини бажариш санаси; 
валютавий своп операцияси
- битимда белгиланган муддат ва валюта 
курси бўйича ҳисоблашиш (қайта алмашув) шарти асосида валюталарни бир 
вақтда сотиб олиш ва сотиш (алмашув) бўйича икки томонлама битимдир. 
Валютавий своп операцияси икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмини 
амалга оширишда валюталарнинг дастлабки алмашинуви (спот битим), 
иккинчи қисмини бажаришда эса, қайта алмашинуви (форвард битими) ва 
своп шартномасининг ѐпилиши содир бўлади; 
своп битимининг базавий курси
- своп битими тузиладиган санадаги 
спот-курс. Сўм ва чет эл валютаси ўртасидаги своп битимини тузишда своп 
битимининг базавий курси (спот-курс) шу битимни тузиш пайтида Марказий 
банк томонидан тегишли валютанинг сўмга нисбатан ўрнатилган курсига 
тенг бўлади. Икки чет эл валютаси ўртасидаги своп битимини тузишда своп 
битимининг базавий курси шу битимни тузиш пайтидаги Марказий банк 
томонидан белгиланган чет эл валюталари кросс-курси асосида ҳисобланади; 
своп битимининг якуний курси
- своп битимини тузиш санасидаги 
форвард-курс. Своп битимининг якуний курси своп битими иштирокчилари 
томонидан ихтиѐрий ўрнатилиши ѐки қуйидаги формула бўйича аниқланиши 
мумкин: 
Мазкур Низомга мувофиқ валютавий своп операцияси: 
-Марказий банк ва ваколатли банклар ўртасида; 


341 
-ваколатли банклар ўртасида ўзаро; 
-своп битими жорий халқаро операциялар билан боғлиқ бўлган 
тақдирда, банк мижозлари ва ваколатли банклар билан амалга оширилиши 
мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп 
операцияларини амалга оширишда чет эл валютаси сифатида АҚШ доллари, 
евро, Англия фунт стерлинги, Швейцария франки ва Япония иенасидан 
фойдаланилади. 
Валютавий своп операцияси сўм ва чет эл валютаси билан, шунингдек 
икки чет эл валютаси ўртасида ҳам амалга оширилиши мумкин. 
Марказий банк ва ваколатли банклар ўртасидаги, шунингдек ваколатли 
банкларнинг ўзаро валютавий своп операциялари Савдо тизимида тузилади 
ва бажарилади. 
Валютавий своп операциясини ўтказиш мақсадида миллий валютадаги 
ҳисоб-китоб фоиз ставкалари ва чет эл валютасидаги ҳисоб-китоб фоиз 
ставкалари ўрнатилади. 
Сўм бўйича фоиз ставкалари Марказий банкнинг қайта молиялаш 
ставкаси миқдорида ѐки Ўзбекистон банклари ассоциациясининг банклараро 
кредит ставкаси бўйича ҳам ўрнатилиши мумкин. 
Чет эл валюталари бўйича фоиз ставкалари валюта турига боғлиқ 
равишда қуйидаги миқдорларда ўрнатилиши мумкин: 
АҚШ доллари учун - АҚШ Федерал захира тизими фоиз ставкалари 
(Федерал фундс таргет рате); 
Евро учун - Европа Марказий банки қайта молиялаш ставкаси 
(Минимум бид рате ат рефинансинг тендер); 
Англия фунт стерлинги учун - Англия банкининг банк ставкаси (банк 
рате);


342 
Япония иенаси учун - Япония банкининг "овернайт" (овернигҳт фундинг 
рате) қайта молиялаш ставкаси;
Швейцария франки учун - Швейцария Миллий банкининг швейцария 
франкида 3 ойлик Либор ставкаси (3 монтҳ Сwисс Либор).
Шунингдек, чет эл валюталари бўйича фоиз ставкалари ЛИБОР ѐки 
ИСДАФИХ ставкалари миқдорида ѐки чет эл марказий (миллий) 
банкларининг ҳисоб ставкалари миқдорида ҳам ўрнатилиши мумкин. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган чет эл валютасидаги фоиз ставкаларига доир 
маълумотларни РЕУТЕРС тизимидан ва Халқаро своплар ва деривативлар 
ассоциацияси (Интернатионал Сwапс анд Деривативес Ассосиатион - 
исда.орг), Британия банклари ассоциацияси (Бритиш Банкерс Ассосиатион - 
бба.орг.ук), шунингдек тегишли чет эл марказий (миллий) банклари веб-
сайтларидан ва бошқа манбалардан ҳам олиш мумкин. 

Download 6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish