С. Газиназарова. И. Ахмедов. Б. Мухамедгалиев. А. Хожиев



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/51
Sana23.05.2022
Hajmi2,06 Mb.
#607628
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
PKoCBscsSAb28dhJ3IFIcdqaMZ3YLh6jQUGkMSh9

 
Назорат саволлари 
1.
Биосферанинг луғавий маъноси нима?
2.
Биосферага нималар киради? 
3.
Биосфера ер куррасининг қайси қисмига жойлашган? 
4.
Биогеоценоз нима? 
5.
Абиотик омиллар нима? 
6.
Экологик омиллар нима? 
7.
Антропоген атамасини луғавий маъноси ва ҳаётдаги аҳамияти нима? 


18 
8.
Агроценозни қандай тушиниш керак, унда инсоннинг ўрни қандай? 
 
 
3.
 
АТМОСФЕРАНИНГ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРИ 
 
Калит сўзлар. Атмосфера, ҳаво, тирик организмлар, ҳарорат, ҳаёт, ер, сув, 
таркиб, таркиб ўзгариш, фаолият, ишлаб чиқариш, жараён, омиллар, инсон, 
технологиялар, қайта ишлаш, саноат, модда алмашинуви, фотосинтез, 
кислород, азот. 
Атмосфера

ерни ўраб турадиган ҳаво қобиғи. Атмосфера ер 
биосферасининг элементи ҳисобланади ва асосан азот ҳамда кислороддан 
иборат. Ҳарорат, босимнинг вертикал тақсимланиши ҳамда физик-кимёвий 
хусусиятлари билан фарқ қиладиган қатор (тропосфера, стратосфера, 
мезосфера, ионосфера, экзосфера) қатламларга бўлинади. Ер юзаси билан 
атмосфера ўртасида узлуксиз ўзаро таъсир юз беради. 
Атмосфера ер юзида яшовчи тирик организмларни кислород ва бошқа 
зарурий газлар билан таъминлайди, турли ультрабинафша нурлардан, самодаги 
метеорит заррачаларидан ва ҳароратнинг кескин ўзгаришидан ҳимоя қилади. 
Агар атмосфера қатлами бўлмаса, ер юзаси кечалари - 170°С совиб, кундуз 
кунлари +150°С гача исиб кетарди, яъни ой каби ҳаётсиз планета айланарди. 
Кислород ўсимликларнинг фотосинтези натижасида ҳосил бўлади. Ҳаётда барча 
тирик мавжудодлар кислород билан нафас олади. Унинг миқдорини камайиши 
инсон организми функциясини бузилишига сабаб бўлади, ҳатто ўлимгача олиб 
келиши мумкин. Инсон ва бошқа тирик мавжудодлар организми мавжуд ҳавога, 
мослашган ҳаёт учун зарур ҳисобланган ҳаво қатлами атмосферанинг пастки, 
яъни тропосфера қисмида жойлашгандир.
Тропосферанинг қалинлиги шимолий ва жанубий қутбда 8-10 км, экваторда 
эса 16-18 км гача боради. Ҳаво ҳарорати ҳар 100 метр баландликга кўтарилганда 
0,6°С га камаяди. 10 км баландлиқда ҳарорат ёзда -45°С ва қишда -60°С гача 


19 
боради. Тропосферанинг юқори қисмидаги азон қобиғи ердаги ҳаётни қуёшнинг 
ультра бинафша нурларидан асрайди. 
Энг тоза ҳаво океан сувлари устидадир. Қишлоқлар устида ҳаводаги чанг 
зарралари миқдори океан юзасига нисбатан 10 баробар, шаҳарлар устида 
ҳаводаги чанг 35 баровар, саноат корхоналари устида 150 бараваргача ортиқ 
бўлади. Ҳавонинг чанг билан ифлосланиши 1,5-2 км баландликни ташкил этади; 
қуёш нурларини ёзда 20% ва қишда 50% ни тутиб қолади. Ерда ҳаётнинг давом 
этиши, асосан, ҳавонинг тозалигига боғлиқ. Масалан, инсон овқатсиз ва сувсиз 
бир неча кун яшай олиши мумкин, аммо ҳавосиз фақат 5 минутгина яшайди. Бир 
киши кунига 1 кг овқат ва 2 л сув истеъмол килиб, 25 кг ҳавони нафас олиш учун 
сарфлайди. Шунинг учун ҳам ҳавонинг ифлосланишига йўл қўймаслик керак. 
Тоза ҳаво фақат инсон учунгина эмас, балки ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, 
антибиотиклар, яримўтказгичлар, аниқ ўлчагич асбобларини ишлаб чиқарадиган 
саноат тармоқлари учун ҳам зарурдир. 
Атмосфера газ ҳолидаги азот (78,9%), кислород (20,1%), аргон (0,93 %), 
карбонат ангидрид (0,07%) дан иборат бўлиб, водород, неон, гелий, криптон, 
метан ва бошқаларни йиғиндиси 0,01% ни ташкил этади. Бундан ташқари 
атмосферада сув буғлари, чанг заррачалари, саноат корхоналари чиқиндилари 
ёқилғи маҳсулотларининг чала ёнишидан ҳосил бўладиган қурумлар мавжуд. 
Саноатнинг жадал ривожланиши, турли ёқилғиларнинг ёндирилиши, 
ўрмонларнинг камайиши, океан сувларининг нефть маҳсулотлари билан 
ифлосланиши, ядро қуролларининг портлатилиши натижасида атмосферадаги 
кислород миқдорининг кескин камайиб, карбонат ангидриди ва азот оксидлари 
миқдорининг ошиши кузатилмоқда. Агар карбонат ангидриди миқдори ошиб 
бораверса, атмосферанинг ифлосланишини олди олинмаса яна 50 йилдан сўнг ер 
юзасининг ҳарорати 1,5-4,5° С га ошиши мумкин. Шу боисдан ҳам музликлар 
эриши, океан сувларининг сатҳи кўтарилиши, қуруқликнинг бир қисмини сув 
босиши географик муҳитнинг ўзгариши ҳақида ҳар хил тахминлар қилинмоқда. 
Қуёш Ер куррасини бир текис иситмаслиги натижасида атмосфера оқимлари 


20 
(шамол), иқлим минтақалари, намлик зоналари ҳосил бўлади. Ҳаво оқими ўзи 
билан бирга иссиқлик, намлик, табиий ва инсон фаолияти таъсирида ҳосил 
бўлган чанг ва кукунларни узоқ-узоқларга олиб боради. 
Ернинг сунъий йўлдошлари, ракеталар ва космонавтларнинг маълумотига 
кўра атмосферанинг 100 км гача баланд қисмида хам унинг таркиби( сув 
буғлари ва азотнинг ортиб боришини ҳисобга олмаганда) юқорида қайд
қилинган газлардан иборатдир.1000-1200 км баландликда атмосфера асосан 
кислород ва азотдан, ундан юқорида -2500 км гача бўлган қисмида гелий 
гази, 2500 км дан юқорида эса энг енгил газ – водороддан иборат. 
Атмосферада газсимон моддалардан ташқарида шакли, катталиги, 
кимёвий таркиби ва физик хоссаларига кўра бир-бирридан фарқ қилувчи 
майда заррачалар- аэрозоллар( тутун,чанг, тўзон ва бошқалар) мавжуд. 
Атмосферанинг ифлосланиши деганда биз унинг таркибидаги табиий 
ҳолда мавжуд бўлган газлар мувозанатининг табиий ва суъний омиллар 
натижасида вужудга келган ҳар хил газлар, қаттиқ заррачалар, чанглар 
радиоактив чанглар сув буғлари ва бошқалар таъсирида бузилишини ҳамда 
сифатининг ўзгаришини тушунамиз. 
Атмосферанинг табиий ифлосланишида космик
 
чанглар, вулканларнинг 
отилишидан вужудга келган моддалар, тог жинслари ва тупроқнинг 
нурашидан вужудга келган моддалар, ўсимлик ва ҳайвонларнинг қолдиқлари, 
ўрмон ва даштлардаги ёнғиндан, денгиз сувининг мавжланиши билан ҳавога 
чиққан туз заррачалари, аэропланктонн муҳим роль ўйнайди. Атмосферанинг 
табиий ифлосланиши Ер юзасидаги тирик организмларга сезиларли зарар 
етказмайди, аксинча, ҳаво таркибидаги чанг заррачалари қуёш радиациясини 
ютиб, тирик организмларни унинг зарарли таъсиридан сақлайди. 
 
Коинотдан ҳар йили 10
6
т чанг атмосферага тушади. Бир кучли вулқон 
отилганда атроф-муҳитга 75 млн. м
3
чанг чиқади. Шунингдек, денгиз суви 
мавжланганда ҳавога кўплаб туз заррачалари ажралиб чиқади. Булардан 
ташқари ҳавога нураш туфайли шамоллар ҳамда ёнғин натижасида чанг-қум 


21 
ва бошқа қаттиқ заррачалар, ўсимлик чанглари чиқиб қўшилади. 
Атмосфера таркибидаги табиий чанглар ер юзасида содир бўладиган 
жараёнлар учун катта аҳамиятга эга. Чунки чанглар сув буғлари учун 
конденсация ядроси ҳисобланиб, ёғинларни вужудга келтиради, қуёшнинг 
тўғри радиациясини ютиб, ер юзасидаги организмни ортиқча нурланишдан 
сақлайди. Шундан кўриниб турибдики, атмосферадаги табиий чанглар 
маълум даражада бўлса атмосфера таркибининг зарурий элементи 
ҳисобланиб, ундаги ҳодиса ва жараёнларнинг боришини тартибга солиб 
туради. Лекин айрим ҳолларда вулқонларнинг отилиши, кучли чанг 
тўзонларнинг кўтарилиши туфайли ҳаво нормадан ортиқ ифлосланиб, 
ҳалокатларга сабаб бўлиши мумкин. 
Атмосферанинг сунъий (антропоген ифлосланиши). XIX асрнинг 
иккинчи ярмидан бошлаб дунёда,
 
хусусан, капиталистик мамлакатларда 
ишлаб чиқаришнинг интенсив ривожланиши атмосферанинг сунъий 
ифлосланишини 
тезлатди. 
Атмосферанинг 
сунъий 
ифлосланишида 
автомобиль транспорти биринчи ўринни (40%), энергетика саноати (20%) 
иккинчи ўринни, корхона ва ташкилот ишлаб чиқариши учинчи ўринни 
(14%) эгаллайди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, маиший-коммунал 
хўжалиги ва бошқалар зиммасига эса атмосферани сунъий ифлосланишининг 
26 % тўғри келади. 
Ҳозир Ер куррасида кишиларнинг хўжалик фаолияти билан боғлиқ 
ҳолда атмосферага ҳар йили 500 млн. т атрофида олтингугурт гази, (СО), 
сульфид оксиди, азот оксиди, карбонат ангидриди ва пестицидлар 
чиқарилмоқда. Булардан ташқари, цемент, кўмир, металлургия ва 
бошқа саноат корхоналаридан кўплаб атмосферага кул, рух, қўрғошин, 
мис, чанг ва бошқа қаттиқ моддалар чи-қарилмоқда. Шунингдек, катта 
майдонлардаги ўрмонларни кесиб, ерларни ҳайдаш туфайли тупроқ эрозияси 
ва дефляцияси кучайди, ўрмон ўтлоқларда ёнғин кўпайди, қишлоқ 
хўжалигида пестицидларни кўплаб ишлатиш оқибатда амосфера таркибида 


22 
чанг, тутун, қурумлар, заҳарли моддалар тарқайди. Тоза ҳаво, шунингдек, 
ўсимлик, ҳайвонлар ва қишлоқ хўжалик экинлари учун ҳам зарур. Ҳатто 
антибиотиклар, яримўтказгичлар, аниқ ўлчагич асбоблари ишлаб 
чиқарадиган саноат тармоқлари учун ҳам тоза ҳаво керак.
Атмосферанинг 
ифлосланиши 
фақат 
сайёрамиздаги 
тирик 
мавжудотларнинг, хусусан инсоннинг саломатлигига салбий таъсир этиб 
қолмай, балки халқ хўжалигига ҳам жуда катта зарар етказади. Шу сабабли 
бугунги кундаги энг муҳим масалалардан бири атмосфера ҳавосини тоза 
сақлашдир. 
Авиация ва ракеталарнинг учирилиши натижасида атмосферанинг юқори 
қатламига 300 т алюминий оксидини, оқ порошок кўринишида чиқарган. Бу 
модда булутлар
 
таркибида муз кристаллар миқдорини икки марта 
оширган, оқибатда Қуёш нурининг қайтиши кўпайган ракеталар 
атмосферани ифлослаб қолмай, унинг таркибига ва ҳаракатига ҳам таъсир 
этади. Чунки ракеталар жуда кўп кислородни сарфлайди ва ҳатто озон 
қатлами ҳолатига ҳам таъсир зтади: АҚШнинг «Скайлеб» станциясининг 
орбитага чиқарган «Сатурн-5» ракетаси ионосферада кенглиги 1800 км 
«дераза» «тешик» ҳосил қилиб, у 1,5 соатдан сўнг тўлган. Олимларнинг 
ҳисобига кўра, агар қисқа вақт ичида «Сатурн-5»га ўхшаш 125 та ракета 
учирилса, Ернинг озон қатламини йўқ қилиб юбориши натижада сайёрамизда 
организм қирилиб кетиши мумкин. 
Атмосфера ҳавосининг ифлосланишида дунё саноат объектларининг ҳам 
салмоғи катта. Чунки саноат корхоналарида, айниқса иссиқлик 
электростанцияларида фойдаланиладиган ёқилғи ва ёнилғилар тўла ёниб 
тугамайди, натижада атрофга кўплаб газлар, чанг, қурум, қаттиқ заррачалар 
ва радиоактив моддалар чиқаради. Ҳозир дунё бўйича, ҳам энергиянинг кўп 
қисмини иссиқлик электростанциялари етказиб бермоқда. Шу сабабли
саноатдан атмосферага чиқаётган зарарли чиқиндиларнинг 20% иссиқлик 
электростанциялари зиммасига тўғри келади.


23 
Дунёда қазиб олинаётган ёқилғининг 30% дан ортиғини ИЭСлар 
ишлатади. Бу ёқилғиларнинг бир қисми заҳарли газлар, қурум, тутун каби 
кўринишида атмосферага қўшилиб уни ифлосламоқда. Франциядаги биргина 
«Электриситеде Франс» ИЭС ида бир ойда 51 минг т кўмир ёқилади; 
оқибатда ҳар куни станция мўриларидан 33 т сульфит ангидрид гази, 250 т 
кул ва қурум ҳавога чиқади. Шундан маълумки, энергоқурилмалар, 
айниқса, ИЭС лар атмосферани заҳарли газ ва қаттиқ заррачалар билан 
кучли ифлослайди. Бунинг устига баъзи саноат корхоналари, хусусан 
цемент заводлари, кимё, қора металлургия корхоналари ва бошқалар 
атмосферага кўплаб чанг, ҳар хил газлар чиқариб, ҳавони ифлослашдан 
ташқари кўплаб кислородни сарфлайди. Масалан, 1 т чўян рудасини ажратиб 
олиш учун 150 м
3
, 1 т пўлат олиш учун 35-70 м
3
, 1т ацетилен олиш учун 3600 
м
3
кислород сарфланади. 
Атмосферанинг ифлосланишида тоғ-кон саноати, маиший-коммунал 
хўжалиги (уй-жойлар) ҳам иштирок этади. Бунда ҳар хил ёқилғиларни ёқиш 
туфайли атмосферага кимёвий моддалар миқдорининг кўпайишига олиб 
келди. Маълумотларга кўра, атмосфера таркибидаги чанглар миқдори XIX 
аср охиридагига нисбатан ҳозир 20% кўпайган.
Сўнгги 
йилларда 
атмосферанинг 
ифлосланишида 
транспорт 
воситаларининг салмоғи ортиб бормоқда. Чунки автомашина, самолёт, 
тепловоз, қишлоқ хўжалик машиналари ва бошқалар жуда катта миқдорда 
кислородни сарфлаб, атмосферага (таркибида 200 га яқин яқин заҳарли 
моддалар учрайдиган) ҳар хил газларни (ис гази, азот оксиди, 
углеводородлар, қўрғошиннинг заҳарли бирикмалари, чанг, қурум ва 
бошқалар) чиқариб, уни ифлослайди. 
Ҳозир Ер шаридаги 400 млн. дан ортиқ автомобиль атмосферага йилига 
300 млн. т га яқин ҳар хил заҳарли газлар, чанг, қурум ва бошқа қаттиқ 
заррачалар чиқариб ифлосламоқда. Шундан 200 млн. т углерод оксидига, 50 
млн. т углеводородларга, 30 млн. т азот оксидига, қолгани бошқа газ, чанг, 


24 
қурум ва қаттиқ заррачаларга тўғри келади. Автомобиллар атмосфера 
ҳавосини ҳар хил заҳарли газлар билан ифлослашидан ташқари дунё 
аҳолисининг нафас олишига кетадиган кислороддан 3-4 марта кўп 
кислородни сарфлайди. Бир автомобил двигатели бир йилда 20-30 
кишининг йил давомида нафас оладиган кислородни сарфлайди. Шунингдек 
атмосферанинг ифлосланишида ва кўплаб кислородни сарфланишида 
самолётларнинг роли катта. Фақат АҚШ ва Европа орасида учадиган 
суперреактив лайнер 8 соат ичида 50-75 т кислород сарфлайди. Бу 
миқдордаги кислородни 25-30 минг га майдондаги ўрмон 8 соат мобайнида 
етказиб беради. Атмосферанинг ифлосланишида ракеталарнинг салмоғи 
ортиб бормоқда. 
 
Атмосферанинг ифлосланишида тамаки кашандаларининг роли ҳам кун 
сайин ортиб бормоқда. БМТнинг маълумотига кўра, ҳозир дунёда йилига 
фақат тамаки маҳсулотларининг чекилиши натижасида атмосферага
10,5 т кадмий, 14,8 т қўрғошин, 48,4 т мис, 203,5 т рух, 966 т марганец ва 
бошқа заҳарли моддалар чиқарилади. 
Атмосфера ҳавосининг ифлосланишида қишлоқ хўжалик ишлаб 
чиқаришининг 
роли 
катта. 
Қишлоқ 
районларида 
атмосферанинг 
ифлосланишида айниқса паррандачилик ва чорвачилик комплекслари, гўшт 
комбинатлари, қишлоқ хўжалик машиналари, кимёвий ўғитлар ва заҳарли 
кимёвий моддлар кўпроқ таъсир этади. Ҳаммага маълум химикатлар қишлоқ 
хўжалик экинлари ҳосилини оширишда, зарарли ҳашаротларга қарши 
курашишда жуда катта аҳамиятга эга. Лекин кимёвий ўғитлардан ва 
айриқса пестицидлардан нотўғри, меъёридан ортиқча фойдаланиш 
оқибатида у экологик тизимни салбий оқибатларга олиб келмоқда. 
Пестицидларнинг бир қисми ҳавога чанг, майда заррачалар кўринишида ёки 
эриб буғга айланган ҳолда атмосфера ҳавосини ифлосламоқда. Шу сабабли 
сўнгги йилларда ўта заҳарли ва парчаланиши қийин бўлган химикатлар кам 
ишлаб чиқарилмоқда ва ҳатто уларнинг баъзиларини. чунончи, ДДТ ишлаб 


25 
чиқариш бутунлай ман этилган.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish