С. Газиназарова. И. Ахмедов. Б. Мухамедгалиев. А. Хожиев


-расм. Муҳитни ифлослантирувчи асосий омиллар



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/51
Sana23.05.2022
Hajmi2,06 Mb.
#607628
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51
Bog'liq
PKoCBscsSAb28dhJ3IFIcdqaMZ3YLh6jQUGkMSh9

1-расм. Муҳитни ифлослантирувчи асосий омиллар 
Атмосферани сунъий ифлосланишининг глобал оқибатлари. 
 
Инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирида атмосфера ҳавоси 
ифлосланиб, унинг газ таркибида ўзгаришларлинг рўй бериши иқлимнинг 
глобал масштабда ўзгаришига олиб келмоқда. 
Атмосфера ҳавоси таркибида зарарли газларнинг, энг аввало карбонат 
ангидриди миқдорининг кўпайиши натижасида «парник эффект» вужудга 
келади. Бунда СО
2
гази қуёшнинг қисқа тўлқинли нурларини бемалол ер 
юзасига ўтказиб юборади, аксинча ер юзасидан коинотга тарқаладиган узун 
тўлқинли нурларнн ушлаб қолади, натижада сайёрамиз юзасидаги ҳавонинг 
ўртача ҳарорати ортиб боради. 
Атмосфера таркибида антропоген омиллар таъсирида СО
2
гази 
миқдорининг ортиб бориши натижасида ер юзаси ҳавосининг ўртача ҳарорати 
маълум даражада исийди. Агар атмосфера ифлосланишининг олди олинмаса 


26 
яна 50 йилдан сўнг америкалик олимларнинг башоратига кўра сайёрамиз 
ҳарорати 1,5—4,5
с
С га исиши мумкин. Натижада музликлар эриб, океан 
сувлари кўтарилиб қуруқликни бир қисмнни сув босади, айрим худудларнинг 
чегараси ва табиати ўзгаради. Ҳозир ҳавонинг ифлосланиши натижасида 
(ҳароратнинг кўтарилиши туфайли) музликларнинг эришини тезлашиши 
ҳисобига океанлар сув сатҳи йилига 1,4—1,5 мм кўтарилмоқда, ёки океанлар 
суви йилига 520-540 км
3
га кўпаймоқда. Буни устига кимёвий газларнинг 
нормадан ошиб кетиши оқибатида қуёшнинг ультрабинафша нурларини ушлаб 
қолувчи юпқа озон қатламини емириб, уни заифлаштиради. Натижада 
ультрабинафша нурлар ер юзасига кўпроқ тушиб, инсонларда ҳар хил 
касалликларни, хусусан, тери ракини кўпайтиради, океанларда планктон ва 
чиғаноқсимон, организмларнинг қирилиб кетишига, экинлар ҳосилининг 
кескин камайишига олиб келади. Булардан ташқари саноатлашган 
районларда атмосфера таркибида антропоген аэрозоллар (йилига 6 млн. 
тоннагача етади) кўпайиб, улар конденсация ядроси вазифасинн ўташи 
туфайли булутлар кўпроқ вужудга келади, ифлосланган ёғинлар 
миқдорининг кўпайиши мумкин.
Дунёдаги шаҳарларнинг умумий майдони 0,5 млн. км
2
. Бу Ер курраси 
территориясининг 0,3%ини ташкил этади. Дунё аҳолисининг 45 %и аҳолиси 
100 мингдан ортиқ бўлган шаҳарларда яшайди. Шаҳар аҳолиси АҚШ бутун 
аҳолининг 74%ни, Европада 69%ни, Буюк Британияда 80% ташкил этади. 
Шаҳар ҳавоси таркибидаги ҳар хил заҳарли газлар ва айниқса антропоген 
чанглар транспортлардан, саноатдан, иситиш иншоотларидан, қурилишдан 
чиқади. Шаҳарларда ҳаво айланишининг сустлиги туфайли диаметри 4-10 
микрон бўлган чанглар 1 км гача кўтарилиб, радиуси 10 км бўлган майдонга 
тарқалади. Диаметри каттароқ (10 микрондан катта) бўлган чанглар унча 
юқорига кўтарилмай атрофга ёйилиб, 300-500 м баландликларда учиб юради 
ва сўнгра шаҳарга чанг, қурум сифатида қайтиб тушади. Париж шаҳрининг 1 
км
2
юзасига 260 т, Нью-Йоркда 300 т, Токиода - 408 т, Москвада 120 т қурум, 


27 
чанг тушади. Германия территориясига автомобиллардан ва заводлардан 
чиққан чанг, қурум ҳисобига ҳар соатда 230 т қаттиқ заррачалар тушади. 
Германиянинг Мюнхен шаҳрида атмосферага автомобиль шиналаридан 
(тормоз бериш туфайли) йилига 1000 т чангсимон резиналар қўшилади. 
Катта шаҳарларда атмосферанинг чанг, қурум, газ ва тутунлар билан 
ифлосланиши туфайли қуёшнинг тўғри радиацияси 40% гача камаяди. Бу 
миқдор Москва шаҳрида 7-10% дир. Шаҳар ҳавосининг ифлосланиб чанг-тўзон 
миқдорининг кўпайиши ультрабинафша нурларнинг ўтишини камайтиради, бу 
эса ҳавода касал тарқатувчи бактерияларнинг кўпайишига шароит яратади. 
Шаҳарлар ҳавосининг чанг, қурум ва бошқа қаттиқ заррачалар билан 
ифлосланиши конденсация ядроси вазифасини ўтайди. Натижада, шаҳар 
устида туманли кунлар кўпайиб, ёғин миқдори ортади. Масалан, 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish