С. Газиназарова. И. Ахмедов. Б. Мухамедгалиев. А. Хожиев


ЕР РЕСУРСЛАРИ. БИОЛОГИЯ РЕСУРСЛАРИ



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/51
Sana23.05.2022
Hajmi2,06 Mb.
#607628
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   51
Bog'liq
PKoCBscsSAb28dhJ3IFIcdqaMZ3YLh6jQUGkMSh9

14. ЕР РЕСУРСЛАРИ. БИОЛОГИЯ РЕСУРСЛАРИ. 
 
Калит сўзлар. Ер, сув, ресурс, биология, биологик ресурс, фойдаланиш, 
ишлаб чиқариш, фаолият, захира, имконият, ҳайвонот, ўсимлик, 
жараёнлар, инсон, таъсир, тупроқ, микроорганизм, экология, хавф, 
хавфсизлик. 


123 
Ер ресурслари жумладан тупроқ табиатнинг энг муҳим бойлиги бўлиб, 
ер пўстининг энг усти ғовак, унумдор қисмидир. У литосфера, гидросфера, 
атмосфера ва биосферада узоқ вақт бир-бири билан боғлиқ ҳолда содир 
бўлган физик, кимёвий ва биологик жараёнлар натижасида вжудга келган.
Тупроқ орқали моддаларнинг литосфера билан атмосфера орасида ўзаро 
алоқаси ҳам рўй беради. Шамол натижасида тупроқ устидан кўтарилагн 
чанг тўзонлар атмосферага етиб, унда ҳавонинг тиниқлигига таъсир этади. 
Ер юзасига келаётган ёруғлик энергияси таъсирини сусайтиради, 
ёғинларнинг вжудга келишига ҳам таъсир этади. Атмосферадан тупроқ 
устига ҳар хил заррачалар тушиб, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига 
турлича таъсир қилади.
Инсон ўзининг хўжалик фаолиятида тупроққа салбий таъсир этиб, 
унинг 
унумдорлигини 
пасайтири, 
ҳосилдор 
ерлар 
майдонининг 
қисқаришига сабабчи бўлади. Шунингдек тупроқдан нотўғри фойдаланиб, 
илғор агротехника қоидаларига риоя қилмаслиги туфайли тупроқ эрозияси 
кучаяди. 
Ер ресурслари жумладан тупроқ ўсимлик, ҳайвонлар ва микроблар 
билан бирга мураккаб экологик системани вжудга келтиради ва сайёрамиз 
биосферасида ҳаётнинг яшашини таъминлашдек муҳим вазифани 
бажаради.
Ер ресурсини кишилик жамиятидаги муҳим аҳамияти шундаки, у
ўз-ўзини тозалаш хусусияти мавжудлиги туфайли табиатдаги ифлос 
моддларни биологик йўл билан ўзига сингдирувчанлик, тозаловчанлик 
нетраллаштирувчанлик хусусиятига эга. Ер ресурси жумладан тупроқ 
қуруқликдаги 
ҳар 
қандай 
органик 
моддалар 
қолдиқларини 
минераллаштирувчи муҳим восита ҳамдир.
Ерларни муҳандислик коммуникация таъсирида ифлослашдан сақалшда 
қуйидагиларга амал қилиш керак: ер ости муҳандислик коммуникация 
қурилишларида қувурлар ва кабеллар ётқизиш қоидаларига тўла риоя 


124 
қилиш керак, ҳар хил қувур ва кабеллар ётқизилаётганда экологик зонанинг 
кенглигига риоя қилиш зарур; ҳар хил кабел махсус туннель қазилиб, ўша 
туннель орқали ўтказилиши керак. Бу тадбирлар амалга оширилса, биринчи 
тупроқ захарланиб ифлосланмайди, иккинчидан ўша коммуникация қувур 
ва кабелларнинг ишлаши устидан назорат қилиш осонлашади.
Дунё бўйича тупроқ қопламини кимёвий моддалар айниқса пестицидлар 
билан ифлосланишдан сақлашда уларни қоидасига, нормасига, вақтига 
қараб ишлатишга эришиш муҳим аҳамиятга эга. Бироқ баъзан юқори ҳосил 
олиш ва зараркунанда ҳашоротларга, бегона ўтларга қарши курашиш 
мақсадида ўғитларни ҳамда захарли химикатларни ҳаддан ташқари кўп
ишлатилади. Натижада қишлоқ хўжалик экинлари уларни ўзлаштира 
олмайди ва оқибатда уларнинг бир қисми тупроқда тўпланиб қолиб, уни 
ифлослайди.
Биологик ресурслар - ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда 
ландшатфтлардан 
ташкил 
топган. 
Инсоннинг 
кундалик 
ҳаётида 
ўсимликларнинг аҳамияти жуда катта. Чунки ўсимликлар муҳим географик 
омил сифатида ер юзасида сув оқимига бўғланишига, тупроқда нам 
сақалашга, атмосферанинг қуйи қисмидаги ҳаво оқимига, шамол кучи ва 
йўналишига, ҳайвонларнинг ҳаётига ҳам таъсир этади.
Ўсимликлар шаҳар, қишлоқ микроиқлимига таъсир этиб, ҳавосини 
тозалаб, уни кислород билан бойитиб турувчи санитарлик вазифасини ҳам 
бажаради.
Ўсимликлар жамият учун беҳисоб озиқ овқат манбаи, техника хом ашёси, 
медиценада дори-дармон тайёрлаш, қурилиши ва бошқа соҳалар учун ашё 
ресурсидир. 
Ўсимликдаги айниқса, сув ости ўсимликларидаги оқсил моддаларининг 
ҳайвон гўшти ва сутидаги оқсил моддларнинг ўрнини ҳам беҳисоб 
ўсимликлардан ҳар хил кийим-бош, ичимликлар тайёрлашда ҳам кенг 
фойдаланилади. Ўсимликлар чорва моллари учун асосий озуқа манбаи, 


125 
инсонларга эстетик завқ берувчи табиат элементи ҳамдир. 
Ўсимлик – бу қайта тиклаш мумкин бўлган табиий ресурс ҳисобланиб, Ер 
шари географик қобиғида муҳим рол ўйнайди. Чунки ўсимликлар сайёрамиз 
юзасининг гўёки бир «кимхоб» сифатида қоплаб олиб, тупроқ 
ҳосилдорлигини оширишда, атмосферани тоза сақлашда, дарёларнинг 
гидрологик режимини тартибга солиб туришда, инсон ва ҳайвонот дунёси 
учун озуқа моддлар етказиб беришда ва инсон ҳаёти учун нормал гигиеник 
шароит яратишда муҳим вазифани бажаради.
Инсон хўжалик фаолиятида янги ўрмонзорлар ташкил этиш, маданий 
ўсимликларни кўпайтириш, яйлов ва ўтлоқлар сифатини яхшилаш ва 
ҳудудларини кенгайтириш ҳисобига ўсимликлар майдонини кўпайтириб 
борадилар. Бунинг устига илғор агротехникани қўллаб экилган экинларда 
яшил массалар миқдори табиий ўсимликларга нисбатан юқори бўлади, яшил 
ўсимлик массаларининг миқдори ботқоқлик ва захкаш ерларни қуритиш, 
тупроқ шўрини ювиш, ерларни суғориш, ўсимликларга менирал ва органик 
ўғитлар солиш, ўсимлик касалликларига ва зараркунандаларига қарши 
курашиш, маданий ўсимликларни янги навларини яратиш орқали кўпайтириб 
борилади. 
Биологик ресурсларнинг яна бир ажиралмас қисми бу ҳайвонот 
дунёсидир. Ҳайвонлар ўсимликлар билан узвий алоқаси бўлиб географик 
қобиқда кимёвий элементларининг миграциясида қатнашади. Ҳайвонлар 
ўсимликлар томонидан қуёш нури таъсирида ҳосил қилган органик моддлар 
ва бир-бирлари билан озиқланиб, биологик ҳамда табиатда моддларнинг 
алмашинувида иштирок этади. Йирик мавжудотларнинг бир-бири билан 
бўлган озуқа алоқаси–бу энергиянинг бир организмдан иккинчи организмга 
ўтказувчи механизмдир. Ўсимликларнинг қуёшдан олаётган энаргиясини 
100% десак, шунинг 50% ни ўсимликлар нафас олиш жараёнида, қолган 
энаргияни ўзлаштириб,органик модда сифатида организмда тўплайди бу 
тўпланган органик модда ўтхўр ва бир-бири билан овқатланувчи ҳайвонларга 


126 
ўтади. Ўтхўр ва этхўр ҳайвонларда энергия баланси қуйидагича бўлади. 
Ютилган озуқа энергияси тўла ўзлаштирилмайди, унинг бир қисми ташқи 
муҳитга нажас сифатида чиқарилади, сўнгра уни бошқа организм 
ўзлаштиради. Ҳайвонлар организм ўзлаштириб олган ва захира энергиянинг 
асосий қисмини организмнинг иш фаолиятнини нормал сақлашга, оз 
қисмини эса нафас олиши учун ва ривожланиб ўсиши учун сарфлайди. 
Натижада ўтхўр ва этхўр ҳайвонларнинг ўлиши ва чириши туфайли органик 
қолдиқлар вжудга келади, уларни бактериялар парчалаб, анорганик 
моддаларга айлантиради.
Тупроқ таркибини яхшилишда ва унинг ҳосилдорлигини оширишда 
ҳайвонларнинг, хусусан, ёмғир чувалчангини, чумолини, термитларни, 
умиртқали ер қазувчиларни ва бошқаларнинг аҳамияти жуда ҳам катта. Бу 
ҳайвонлар тупроқни юмшатади, аралиштиради, нажас ва ўсимлик 
қолдиқлари билан ўғитлайди. 
Ўсимликларни чанглашда, уруғ ва меваларини бошқа жойларга олиб 
бориб тарқатишда хайвонларни иштироки бор. Агар ҳайвонлар бўлмаганда 
эди, жуда кўп ўсимликлар чангланмаган ва оқибатда мева бермаган бўлар 
эди. Ҳашаротлар, хусусан, арилар, капалаклар ва қушлар туфайли 
ўсимликлар чангланади. 
Жуда кўп ўсимликларнинг ҳудудий тарқалишида ҳайвонлар фаол 
иштирок этади, улар ўсимлик уруғларини узоқ жойларга олиб боради. 
Баъзи ҳайвонлар, чунончи йиртқич қушлар зараркунанда кемирувчиларни 
қириб, ўсимлик ҳосилдорлигини ошишига кўмаклашади ёки баъзи фойдали 
ҳашаротлар ўсимликларни зараркунанда ҳашаротлардан ва касалликлардан 
сақлайди. Масалан, бойқуш бир йилда 1000 та сичқонни йўқ қилиб, 0,5 т 
донни сақлаб қолса, чумолилар ўрмонларни касалликдан сақлайди. 
Ер шарида ҳайвонларнинг турини, миқдорини ва ареалини ўзгариши 
табиий ҳолда ва инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирида рўй беради. 
Табиий географик омиллар (вулканларнинг отилиши, сув ва муз босиши, 


127 
бўрон, жала, сел бўлиши, территориянинг қаттиқ совиб ёки исиб кетиши, 
кучли ёнғин ёки қурғоқчиликнинг бўлиши ва бошқа.) таъсирида 
ҳайвонларнинг ўлиши ва ареалларнинг қисқариши мумкин. Лекин табиий 
омиллар таъсирида ҳайвонларнинг турини, миқдорни ва ареалини ўзгариши 
жуда секин бўлади. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish