С. Газиназарова. И. Ахмедов. Б. Мухамедгалиев. А. Хожиев



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/51
Sana23.05.2022
Hajmi2,06 Mb.
#607628
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51
Bog'liq
PKoCBscsSAb28dhJ3IFIcdqaMZ3YLh6jQUGkMSh9

Маргумуш
У мис, рух ва қўрғошин эритишда, чарм, бўёқ, ҳашаротларга 
қарши заҳарлар тайёрлашда қўлланилади. У билан заҳарланган одамларда асаб 
капилляр томирлар ва бошқа аъзолар касалланади. 
Пестицидлар. 
Уларнинг 500 хили бўлиб, энг хавфлилари хлорорганик 
ва фосфорорганик бирикмалар, шунингдек таркибида қўрғошин, маргумуш 
ва симоб бўлганларидир. Улар организмдан чиқиб кетмай буйракда, 
тухумдонда, 
талоқда 
тўпланиб, 
жигар 
ва 
бўйрак 
фаолиятини 
ёмонлаштиради, 
орқа 
мияда 
йиғилгани 
камқонликка 
ва 
қон 
касалликларига олиб келади. Пестицид ва гербицидлар таркибида ўта 
заҳарли диоксик моддаси бор. У ичимлик сувини 100 миллиарддан бир 
қисмини ташкил қилса ҳам инсон организмини касалга қарши курашиш 
қобилиятини пасайтиради, наслни бузади, ақлий заифликка сабаб бўлади. 
Марказий Осиё, айниқса Ўзбекистон деҳқонлари бундай заҳарли 


109 
моддаларни кўп ва қоидага риоя этмай ишлатишлари сабабли ўн йил 
ичида буйрак тоши йиғилиши. касаллиги 10, ошқозон касаллиги 3, юқумли 
касалликлар сони 2 марта ошган. Саноат корхоналаридан чиққан қаттиқ 
ҳолдаги чиқиндилар ҳам муҳитни ифлослантиради. Бу чиқиндилар ичида энг 
зарарлилари кимё саноатидан чиқади. АҚШ да 70 минг хил кимёвий 
бирикмалар олиш вақтида йилига 42 млн т қаттақ ҳолдаги чиқинди 
ажралади. Улар махсус қурилган 32 минг чиқинди хоналарида йиғилади. 
Қаттиқ ҳолдаги чиқиндилар билан муҳитнинг ифлосланиши, суюқ 
ҳолдагига қараганда зарарлироқдир. Бу чиқиндилар ёмғир, қор, дарё, ариқ 
ва ер ости сувлари таъсирида эриган заҳарли моддалари билан атрофдаги 
тупроқларни, ичимлик сувларини ифлослантириш хавфини доимий 
туғдириб туради. Атом энергиясидан фойдаланиш имконияти ошган сари 
радиоактив чиқиндиларни сақлаш ҳам муҳим муоммага айяанмоқда. 
Ўзбекистонда саноат чиқиндиларининг ҳажми 1 млрд т га яқин бўлиб, 10 
минг гектардан ортиқ ҳосилдор ерни эгаллаб ётибди.
Радиоактив чиқинди чиқарадиган корхоналар ва уларнинг чиқиндиларни 
кўмадиган ерларнинг танланишида инженер-геологик текширишларни ва 
қурилишларнинг сифатларига алоҳида аҳамият бериш зарур. Буни айниқса 
Марказий Осиё каби сейсмик жиҳатдан серҳаракат бўлган ҳудудларда 
инобатга олиш керак. Миллионлаб йиллар давомида ер қобиғининг нотекис 
кўтарилиб, пасайиб туриши натижасвда тоғ жинслари қабатларида узилишлар 
бўлиб, ер сатхининг бир қисмини иккинчи қйсмига нисбатан тепага, пастга, ёнга 
сурилиб кетган жойлари кўп. Баъзан сурилма ўзгаришларнинг эни бир неча 
ўнлаб, ҳатго юзлаб метргача боради. Уларнинг ичи сурилиш вақтида ҳосил бўлган 
тоғ жинси бўлакларидан иборат бўлиб суюқлик ва газ ўтказувчанлиги катта 
бўлади. Атрофидаги ёриқлари кўпайган тоғ жинсларидан унга оқиб келган 
суюклик ва газлар бошқа қатламларга ўтиб уни ифлослантиради. Бу ҳолатни 
заҳарли ва радиоактив чиқиндиларни кўмишда, маъданларни эритиб олиш 
мақсадида ёриқлар тарқалган қабатларга кислота юбориш жараёнида ҳисобга 


110 
олиш зарур. 
Кейинги йилларда жамиятини демократлашиши ва ошкоралик туфайли 
халқнинг талабига кўра ичимлик сувини ифлослантирувчи Тошкентдаги "Мотор" 
ва Бўстонлиқдаги "Асбобсозлик" заводларининг қурилиши тўхтатиб қўйилади, 
"Қўқон кимё заводи" ёпилиб, уни янга йўналишда ихтисослаштирилди. Агарда бу 
соҳа манфаатдор ташкилотлари ўз манфаатларини кўзлаб, фақат қурилиш 
харажатларини камайтиришни ўйлабгина қолмай, балки уни табиатга, инсон 
саломатлигига етказиши мумкин бўлган зарарларни, бу зарарларни тиклаш учун 
кетадиган харажатларни инобатга олишса, халқ маблағи бекор исроф бўлмасди. 
Япония, Германия ва АҚШ каби саноати тараққий этган давлатларда муҳитни 
муҳофаза этиш мақсадида энергия, сув ва хом ашёдан омилкорлик билан 
фойдаланиб, чиқиндини кам чиқарадиган усулларга алоҳида эътибор берилади. 
Шаҳар саноатчилари ҳар бир корхонада чиқариладиган чиқиндилар микдорини 
белгилаб, уни камайтириш усулига ўтган корхоналар харажатларининг бир 
қисмини табиий муҳитни кўпроқ ифлослантирган ташкилотлар зиммасига 
юклайдилар. 
Чиқиндиларни ўз вақтида йиғиш ва ташишни ташкил қилиш ташқи 
табиий муҳитнинг (ТТМ) соғломлашишига катта ҳисса қўшиши мумкин. 
Чиқиндиларнинг миқдори 2 – 3 марта кўп бўлган АҚШ да уларни йўқ қилиш 
ва зарарсизлантириш учун хҳар йили 10 млрд доллар сарф қилинди. Бу 
пулларнинг ярмидан кўпроғи чиқиндиларни йиғиш ва ташишга сарф 
этилади. 
Саноат чиқиндилари кўпинча корхоналарнинг ўзлари томонидан махсус 
кўмилиш жойларига ёки шаҳар ва қишлоқлардан чиққан ҚМЧ лар 
ташланадиган умумий ахлатхоналарга ташланади. 
Аҳоли турар жойларини санитар равишда тозалаш ишлари системаси 
маиший чиқиндиларни (хўжалик-маиший, шу жумладан озиқ-овқат 
чиқиндилари, яшаш жойлари ва ижтимоий бинолардан чиқувчи чиқиндилар, 
савдо корхоналари, маиший овқатланиш жойлари ва маданий-маиший 


111 
чиқиндилар; ахоли турар жойларида йиғилиб қолган кўча ва бошқа маиший 
чиқиндилар) рационал равишда йиғиш, тез тозалаш, ишонарли тарзда 
зарарсизлантириш ва иқтисодий жихатдан самарали йўкқотишни кўзда 
тутади. Бу ишлар махаллий ўз-ўзини бошқариш органлари томонидан 
тасдиқланиб, аҳоли турар жойларини тозалашнинг асосий лойиҳаси асосида 
олиб борилади ва махсус коммунал транспорт ташкилотлари томонидан 
амалга оширилади. 
КМЧлар биноларнинг чиқинди кувурлари оркали махсус камераларга 
йиғилади ва кейинчалик ахлат ташувчи машиналарга ортилади. Қувурлар 
бўлмаган жойларда чиқиндилар махсус қутиларга солинади. Кўпгина 
шаҳарларда чиқиндилар тўғридан-тўғри аҳолидан машиналарга йиғилади. 
Бундай усулларнинг камчиликлари кўп, керакли гигиена ва санитария 
нормаларига мувофик келмайди, чунки кути ва контейнерлар турли 
хашоратлар ва кемирувчилар уясига айланади, ёқимсиз ҳид таратади. 
Қатор мамлакатларда, хусусан Швецияда, бир неча бинога хизмат 
кўрсатувчи, чиқиндиларни қайта ишловчи станцияларга ер ости каналлари 
бўйича элтувчи пневматик транспорт ишлатилади. Бу ерда чиқиндиларни 
ҳажмини камайтириш учун пресслаб ахлат ташувчи машиналарга 
юклайдилар. Москвада бундай станция биринчи бор Чертаново районида 
ишлай бошлади. 
Баъзи мамлакатларда (АКШ, Буюк Британия, Италия ва бошқалар) уйлар, 
квартиралар, 
меҳмонхоналардан 
чиққан 
чиқиндилар 
майдаланиб, 
канализация қувурларига тушириб юборилади. Бунинг учун раквиналар 
ёнида механик майдалагичлар ўрнатилиб, улар чиқиндиларни майдалаб сув 
билан канализацияга оқизилади ва у ердаги махсус тозалагич мосламаларида 
зарарсизлантирилади. Юкоридаги усул олиб чиқиш усулидан анча самарали, 
чунки тез айнийдиган чиқиндиларни тезда йўқотишга имкон беради. Бундан 
ташқари, юқоридаги икки усул (пневматик қурилма билан майдалаб 
канализацияга тушириш) биргаликда ишлатилиши мумкин. 


112 
Шунга карамай, кўп холларда ҚМЧ лар шахар ташқарисидаги махсус 
ажратилган ерларга–назорат қилинмайдиган ахлатхоналарга чиқарилади. 
Табиатни мухофаза қилиш нуқтаи назаридан, бундай ахлатхоналар ҳеч 
қандай тадқидга дош беролмайди. Масалан озиқ-овқат чиқиндиларидан 
чиққан захарли моддалар ювилиб кетиб сув ҳавзаларини захарлайди. Ундан 
ташқари чиқиндилар чирийди ва кўпинча ёниб кетади ва ҳаво муҳитини 
ифлослаштиради. 
Хавфли чиқиндиларни ташиш учун қўйидаги шартларга амал килиш 
лозим: хавфли чиқиндиларнинг паспорти бўлиши, махсус жихозланган ва 
махсус белгилари бор бўлган транспорт воситалари бўлиши, транспорт 
воситаларида хавфли чиқиндиларни ташиганда хавфсизлик чораларини 
кўриш, хавфли чиқиндиларнинг микдори, бориш жойи ва мақсади қайд 
этилган хужжатларнинг бўлиши. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish