С. Газиназарова. И. Ахмедов. Б. Мухамедгалиев. А. Хожиев



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/51
Sana23.05.2022
Hajmi2,06 Mb.
#607628
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51
Bog'liq
PKoCBscsSAb28dhJ3IFIcdqaMZ3YLh6jQUGkMSh9

зарарлилик кўрсатгичи 
асосида

Фенол (карбон кислота) 
0,001 

2
1

Анилин 
0,1 
Хлорбензол 
0,02 
Бензол 
0,5 
Хлорофос 
0,05 
Бериллий 
0,0002 
Актив хлор 

Гексоген 
Рух 

Гексаметияендиамин 
0,01 
Хром: 
Гексахлорбензол 
0,05 
уч валентл» 
0,5 
Маргумунг 
0,03 
олти валентли 
0,1 
Нитрит, нитратлар (азот бўйича) 
10 
тўрт валентли углерод 
0,3 
Нитрохлорбензол 
0,05 
В. Органик зарарлилии 
кўрсатгичи асосида

Симоб 
0,0005 
Бензин 
0,1 
Қўрғопшн 
0,03 
Гексахлоран 
0,02 
Формальдегид 
0,01 
Динитробензол 
0,5 
Б. Умумсанитар зарарлшшги 
асосида: 
Дихпорбензол 
0,002 
Аммиак (азот бўйича) 
2
Дихлорфенол 
0,002 
Диметилформамид 
10 
Дихлорэтан 

Кадмий 
0,001 
ДДТ 
0,1 
Капролактам 

Керосин 
0,1 
Кобальт 
0,1 
Нефт: 
Никель 
0,1 
Олтингугурт кўдлари 
0,1 
Мисс 

бошқа турлари 
0,3 
Темир 
0,5 
Углеродсульфид 

Тринитротолуол 
0,5 
Скипидар 
0,2 
Толуол 
0,5 
Пропилен 
0,5 
Сувнинг сифатини ГОСТ билан белгилашда улардаги зарарли 
моддалардан ташқари кислород концентрациясининг меъёрий миқдори ҳам 
инобатга олинади. Кислороднинг концентрацияси 1 мг органик моддани 2, 
5, 8, 10, 20 сутка давомида биокимёвий оксидланишига кетадиган кислород 
миқдори, биокимёвий жараёнларни тўлиқ таъминлайдиган кислород миқдори 
ва сувни кислородга бўлган умумий кимёвий зарурият миқдорлари билан 
аниқланади. 


101 
Назорат саволлари: 
1.
Табий муҳит деганда нимани тушунасиз? 
2.
Геологик муҳит деганда нималарни айта оласиз? 
3.
Экология стандартлари нима? 
4.
Зарарли моддаларнинг рухсат этилган чегаравий меъёрлари (РЭЧМ)
деганда нимани тушунасиз.
5.
Табиий муҳитни таркиби тўғрисида нимани биласиз? 
6.
Геология атамасига тушунча беринг? 
7.
Геологик муҳит ўзгаришлари ҳақида нималарни айтиш мумкин? 
8.
Табиий ва гоелогик муҳитдаги инсон учун зарарли моддалар ҳақида
нималарни тушиниш мумкин? 
9.
Стандарт атамасига тушунча беринг? 
 
11. АТРОФ МУҲИТНИ ТУРЛИ ЧИҚИНДИЛАР БИЛАН 
ИФЛОСЛАНИШИ. 
 
Калит сўзлар. Табиат, атроф–муҳит, чиқинди, ифлосланиш, ҳудуд, 
ишлаб чиқариш, саноат, маданий оқартув, аҳоли, қайта ишлаш, 
технологиялар, инсон, уйлар, посёлка, шаҳар, қишлоқ, чорва, деҳқончилик, 
пестицид, ер, сув. 
Ишлаб чиқариш ва исътемол килиш чикиндилари – ишлаб чиқариш ва 
исътемол қилиш жараёнида ҳосил бўлган хом ашё, материаллар, ярим 
фабрикатлар, бошқа маҳсулот қолдиқлари ва ўзнинг исътемол қилиш 
сифатини 
йўқотган 
маҳсулотлардир. 
Бунда 
зарарли 
чиқиндилар 
нейтралланиши лозим, ишлатилмайдиганлари эса ташланди ҳисобланади. 
Чиқиндилар турли хил бўлиши мумкин.
Ҳар йили бир одамга тўғри келадиган маиший чиқиндилар тахминан
1-4%га кўпайиб, ҳозирги замонавий бино иншоотларда 160–190 кг, 


102 
замонавий бўлмаган бинолардан чиқадиган чиқиндилар эса 600–700 кг ни 
ташкил этади. Ҳозирги замонда дунёнинг кўпгина давлатларида юқоридаги 
чиқиндилар кескин муаммо бўлиб турибди. Хусусан, АҚШ нинг 
шаҳарларида 90-йилларда йилига тахминан 150 млн тонна ҳосил бўлса, 
ундан анча кичик бўлган Япония шаҳарларида 72 млн тонна ҳосил бўлар 
экан.
Юз миллионлаб тонна саноат чиқиндиларнинг асосий қисми кўмир 
саноатида, қора ва рангли металлургия корхоналарида, иссиқлик 
электростанцияларида, қурилиш материаллари саноатида ҳосил бўлади. 
Тирик организмларни заҳарловчи ёки уларга тахдид қилувчи хавфли 
(захарли) чиқиндиларнинг миқдори тинмай ортиб бормоқда. Улар сирасига, 
биринчи қаторда қишлоқ хўжалигида ишлатилмай қолинган заҳарли 
химикатлар, таркибида захарловчи ва мутация чақирувчи моддалар бўлган 
саноат корхоналаридаги чиқиндилар ва бошқалар киради. АҚШ да қаттиқ 
маиший чиқиндиларнинг 41% «ўта хавфли» саналса, Венгрияда бу кўрсаткич 
33,5%, Францияда 6%, Буюк Британияда 3%, Италия ва Японияда эса 0,3% 
ни ташкил этади. 
Россияда 2000 йилларнинг бошларида 80 млрд тонна турли чиқиндилар 
тўпланган бўлиб уларнинг миқдори йилига 1 млрд тоннага кўпаймокда. 
Фақатгина Москванинг ўзида йилига тахминан 2,5 млн тонна қаттиқ маиший 
ва 6 млн тонна саноат чиқиндилари ҳосил бўлади. Қайта ишлашга қаттиқ 
майиший чиқиндиларнинг фақатгина 10% ва саноат чиқиндиларининг 50% 
гина юборилади. Чиқиндиларнинг тахминан 6% шаҳар ҳудудида қолиб кетар 
экан. Москва шаҳри ҳудудида ер ости сувлари, тупроқ ва ҳавони 
ифлослантирувчи 108 та чиқинди ташланадиган ахлатхоналар мавжуд. 
Экологлар, ҳозирги кунда йиғилиб қолган улкан миқдордаги маиший ва 
саноат чиқиндилари дунёдаги кислород ва углерод диоксиди балансига 
таъсир этиши мумкинлигини, тоза сув захираларини камайтириб, тупрокни 
қаттиқ ифлослантириб унинг таркибини ўзгартириши мумкин эканлигини 


103 
таъкидламоқдалар. Шаҳар ахлатхоналари яқинидаги ер ости сувлари 
таркибида мышяк, кадмий, хром, кўрғошин, симоб, никель ва бошқа заҳарли 
моддалар бирикмалари аниқланган. 
Ифлосланган сувларни сурункали исътемол қилиш натижасида одам ва 
уй ҳайвонларининг иммунитети тушиб кетиб, улар турли касалликларга 
чалинадилар. Атмосфера ёғинлари ва қаттиқ жисм кўриншидаги 
чиқиндиларнинг ўзаро таъсири остида ҳосил бўладиган фильтрат айниқса 
хавфли ҳисобланади. Кўмилган ушбу моддаларнинг ташқарига чиқиш вақти - 
қумли ерлар учун 1 йилдан, лойли ерлар учун 25 йилгача бўлиши мумкин. 
Ахлатхоналар атрофидаги тупрок 1,5 км радиусда ифлосланади, у ердаги 
кемирувчилар ва пашшалар туфайли эпидемиологик хавф туғилади. 
Ахлатхоналар қишлоқ хўжалигида ишлатилиши мумкин бўлган улкан 
ҳудудларни забт этади. Мамлакатнинг 20 минг га ҳудудини эгаллаган 
ахлатхоналарга 90% қаттиқ майиший чиқиндилар ташланади (ҳар бир 
ахлатхона 6 дан 50 гектаргача ҳудудни эгаллайди). 
Таркибида пластмасса ва сунъий моддалар бўлган саноат ва маиший 
чиқиндиларни ва таркибида қўрғошин бўлган бензинни ёқишда, сувларни 
хлорлаш ёрдамида тозалашда, пестицидларни ишлаб чиқаришда ҳосил 
бўладиган таркибида диоксинлар бўлган чиқиндилар тўғрисида ҳам эслаш 
керак. Маълумки, диоксинлар углеводородлар синфига киради ва одамзод 
кашф этган моддалар ичидаги энг захарлиси хисобланади. 
Диоксинлар муаммоси биринчи бўлиб 30-40-йилларда АКШда пайдо 
бўлган. Россияда табиий муҳитнинг диоксинлар билан йирик миқёсда 
ифлосланиши 1991 йили Уфа шаҳри якинида юз берди. Маълум бўлишича, 
Уфа дарёси сувидаги диоксин миқдори табиий мумкин бўлган микдордан 50 
минг марта ортиб кетган экан. Бунга сабаб, Уфа шаҳри ахлатхоналаридан 
саноат ва маиший чиқиндилари фильтратининг сувга ўтиб кетиши бўлган. 
Натижада, Уфа ва Стерлитамак шаҳарларида яшовчиларнинг қони, ёғ 
тўқималари ва она сути таркибада диоксинлар миқдори мумкин бўлган 


104 
даражадан 4 - 10 баравар ортиб кетган.
Саноат корхоналари чиқиндилари табиатни ифлослантиради. Бу борада 
айниқса, металлургия, кимё ва биотехнология саноатларининг салбий 
таъсири каттадир. Саноат корхоналарининг зарарли чиқиндиларини маиший 
чиқиндиларга аралаштириб ташлаш, ортмоқда. Ичишга мўлжалланган 
сувларнинг учдан икки қисми талабга жавоб бермайди. 
АҚШ да йилига 200 млн т заҳарли моддалар ҳавога чиқарилади. 
Мамалакитмизнинг саноат ривожланган ҳудудларида жумладан, Самарқанд, 
Фарғона, Андижон, Қўқон, Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқ, Навоий ва бошқа бир 
неча шаҳарларида ҳавонинг ифлосланиши даражаси меъёридан 1,5-2, айрим 
жойларда 3-6 марта ортиқ. газ ва қорамой (мазут) ёқиладиган 2114 та 
қозондан фақат бир нечтасигина тозаловчи қурилмалар билан 
таъминланган. Тошкент шаҳридаги 117 корхоналар йилига атмосферага 51 
минг тоннадан ортиқ заҳарли модда чиқармоқда, бу эса шаҳар 
аҳолисининг ҳар бирига 23 килограммдан тўғри келади. 
Саноат ривожланган сари шаҳарларда ҳавонинг бузилиш даражаси 
аксарият ошади. Масалан, Россиянинг Нижний Тагиль шаҳридаги 
металлургия комбината ҳавога бир йилда 700 минг тонна чиқинди чиқаради. 
Бунга ўхшаш корхоналар кўпроқ Уралда, Сибирнинг Кемерова вилоятида, 
Украинанинг Донецк, Ворошиловград, Днепропетровск, Запорожье 
вилоятларида жойлашган. 
Марказий Осиёда ҳавони энг кўп ифлослантирувчи корхона 
Тожикистоннинг Турсунзода шаҳридаги алюминий заводи 1987 йилда 
ҳавога 403 тонна миқдорида фторли водород чиқарди. Бу белгиланган 
миқдордан (193,9т,) икки баробар ортиқ бўлди, Сурхондарё вилояти 
Сариосиё ноҳиясида у мумкин бўлган миқдордан 2-4 баробар кўпайди. 
Шамолнинг йўналишига кўра фтор бирикмасининг 80% Сурхондарё 
вилоятининг Сариосиё, Денов, Олтинсой ноҳияларига тушади. У ерлардаги 
ҳавонинг ифлосланишига Шарғундаги брикет фабрикаси ва ғишт 


105 
заводининг ҳам таъсири бор, чунки бу ерда йилига таркибида 0,0023% 
фтор бўлган 35 минг тонна тошкўмир ёқилади. Фторнинг меъёридан 2-3 
баробар кўпайиши инсон ва уй ҳайвонларига салбий таъсир қилади. 
Сариосиёда 1987 йилда 1980 йилга нисбатан туғма мажруҳлар сони 1,79 
баробар, муддатидан олдин туғилган болалар сони 70% га, ниҳоятда кичик 
вазнда туғилишлар 4, туғма касачликлари бўлган чақалоқларнинг умумий 
сони 2,5, тери ости юқумли хасталиклар 11 баробар ортган. Илмий 
изланишларнинг кўрсатишича катта ёшли чорва молларнинг қон ва 
суякларида фтор тўпланиб, уларни касалланишига, тиш тўкилишига, 
охирида қовурғалари ва дум умуртқасининг юмшаб қолишига сабаб бўлади. 
Рангли металлар ишлаб чиқарадиган заводлар яқинидага ҳавода 
олтингугурт ангидриди ва бошқа зарарли моддалар миқдорининг ошиши 
натижасида буғдойнинг ҳосилдорлиги 15-70%, ундаги оқсиллар 20-30% 
пасаяди. Шунингдек, ўсимликларнинг касалланиши ортиб сабзавотларда С 
витамини, қанд ва крахмал 1,5-2 баробар камайиши кузатилган.. 
Шарқий Қозоғистон Усть-Каменогорск шаҳрида металлургия саноати 
ривожланган бўлиб, у ернинг ҳавосида 8-10 турдаги кимёвий чиқиндилар 
мавжуд. Шаҳарнинг айрим қисмларидаги ҳаво таркибида қўрғошин 
миқдори меъёрига нисбатан 100 мартагача, углерод оксиди 10-15 баробар 
ортиқ бўлган вақтлари ҳам бўлган. Ҳавоси ифлосланган қўрғошин, рух 
моддаси шаҳар иссиқлик энергостанцияси (ТЭЦ) Ульбинск металлургия 
заводи яқинида ишловчилар орасида рак касаллиги етмишинчи йилларга 
нисбатан 2 баробар кўпайган. 
Марказий Осиёда металлургия саноати корхоналарига нисбатан кимё 
саноати корхоналари кўп. Булар жумласига, масалан, Чирчикдаги 
"Электрокимё", Фарғонадаги "Азот" ва "Фарғонанефтесинтез", Навоийдаги 
"Электрокимёмаш", 
"Азот" 
саноат 
бирлашмалари 
ҳам 
киради. 
Қозоғистоннинг Жамбулдаги "Химпром" бирлашмаси бир йилда ҳавога 13 
минг тоннадан ортиқ фтор бирикмалари ва бошқа чиқиндиларни чиқаради. 


106 
Ҳавонинг ифлосланиши 100 километргача тарқалади. Кимё саноати 
ускуналарининг тез емирилиши атроф-муҳитнинг ифлосланиши хавфини 
оширади. Зараркунандаларга қарши ишлаб чиқариладиган пестицид ва 
гербицид каби заҳарли моддаларни ишлаб чиқаришга нисбатан, уларни 
зарарсизлантирилишига 2-3 баробар ортиқ маблағ сарфланади. 
Саноат корхоналари ҳавога юзлаб турдаги чиқиндиларни чиқаради. 
Дунё миқёсида йилига ҳавога углерод оксиди - 250 млн т, ёқилғи кукуни - 
100 млн т, углеводород - 88 млн т, азот (II) оксиди - 53 млн т, аммиак - 4 млн 
т, олтингугурт водороди - 3 млн т, қўрғошин бирикмалари - 1 млн т, фтор - 
0,4 млн т чиқарилади. Саноати ривожпанган Европа, Америка ва Осйё 
шаҳарларида бу каби чиқиндиларнинг узлуксиз чиқиб туриши натижасида 
улар устидаги ифлосланган ҳаво қатламининг калинлиги бир неча 
километрга етган. 
Ҳавони энг кўп ифлослантирувчи газлардан бири олингугурт II 
оксидининг тахминан 70% кўмирнинг ёнишидан, 10% металлургия 
корхоналаридан, 4% нефтни қайта ишланишидан чиқади. Олтингугурт азот 
кислоталарини 
ҳосил 
қилади. 
Кислотали 
ёмғирлар 
ўрмон 
ва 
дарахтзорларни 
касаллантириб 
уларнинг 
қуришига, 
тупроқ 
микроорганизмига салбий таъсир этиб, тупроқ структурасининг 
бузилишига, уни азот билан таъминлаб туришига ва ҳосилдорлигини 
камайтиришига сабаб бўлади. Кислотали ёмғирлар дарё ва кўл 
сувларининг ҳам кислотали муҳитини ошириб, улардаги балиқ, ҳар хил 
жонивор ва ўсимликларнинг ўлимига сабаб бўлади. Масалан, кислотали 
ёмғирлар темир, темир-бетон ва мармартошдан ишланган иншоотларни, 
ёдгорликларнинг емирилишини тезлатади. Кислотали ёмғирлар тоғ 
жинсларидан шимилиб ўтаётганда, улардаги саломатликка зарарли мис ва рух 
каби металларни эритиб, ичимлик ер ости сувларини ифлослантириши мумкин. 
Олтингугурт (П) оксидининг ўзи ҳам саломатлик учун зарарли модда 
ҳисобланади. Саноати ривожланган шаҳарларда кейинги 50 йил ичида ўпка раки 


107 
эркаклар ичида 10-30 марта, аёллар ичида 3-9 марта кўпайишини мутахассислар 
ҳавонинг ифлосланишидан деб билишмоқда. Швецияда кўл сувларини 
кислотали муҳитдан халос этиш учун 1980 йилдан бошлаб дар 6 минг км
2
сув 
сатҳига 120 минг тоннагача оҳак сепилмоқда. Табиатни соғломлаштириш учун 
бу усулдан кўра знергиядан тежамкорлик, қуёш ва шамол энергиясидан 
омилкорлик билан фойдаланиш, чиқиндиларнинг асосий қисмини махсус 
қурилмалар ёрдамида ёқиб, ундан қайта фойдаланиш усулларига ўтиш ҳар 
томонлама фойдалидир. Москванинг Чертаново мавзесидаги учинчи сонли ахлат 
ёндирувчи заводнинг ҳавога чиқараётган 1 кг кукунида 14 г рух, 1,. 5 г қўрғошин, 
бир граммдан ортиқроқ хром, мис, марганец, 58 мг қалай, 35 мг кадмий, 20 мг 
кобальт, 4 мг берилий, 1 мг маргумуш борлиги аниқланган.
Ҳавога кўплаб халқ хўжалигида ишлатиш мумкин бўлган кимёвий 
моддаларни чиқариш, табиатдаги мувозанатни бузиб, оғир фалокатларга сабаб 
бўлиши мумкин. Марказий Осиё ҳавосидаги чанг, кукун, туз ва ҳар хил кимёвий 
моддалар тоғлардаги абадий музликлар устига ёғилиб, уларнинг эришини
1965-1985 йиллар ичида 10 баробаргача тезлаштирган. Илгари Зарафшон 
тоғидаги музликларнинг чегараси йилига бир метрдан чекинаётган бўлса, 
кейинги йилларда 10 метргача етди. Бир неча юз минг йиллар аввал ҳосил 
бўлган бу музликлар эриб, ёғингарчилик бўлмаган ёз фаслида дарёларни сув 
билан таъминлаб туради. Музликларнинг эриши тезлашиб, улар йўқолиб кетса 
дарёларимиз ёзда қуриб қолиши мумкин. Дарёларнинг қуриши деҳқончиликни, 
ичимлик ва сизот сувларини кескин камайишига сабаб бўлади. Ичимлик сувини 
ва дехқончилик маҳсулотларининг камайиб кетиши эса авлодлар келажагига 
хавф туғдиради. 
Саноат корхоналари ҳавони ифлослантиришдан ташқари, суюқ ва қаттиқ 
ҳолдаги чиқиндиларни ҳам чиқаради. Маълумотларга кўра 1 тонна тайёр 
маҳсулот олиш учун прокатга 1,5-10, кокосга 1,5-30, чармга 82-110, сульфат 
кислотага 60-140, сунъий каучукка 250, капронга2500 м
3
сув сарфланади. Бу 
сувлар тозаланиб қайта ишлатилади. Баъзан уларнинг тозаланиш даражасини 


108 
меъёрига етказмай дарё сувларига оқизиб юбориш ҳоллари ҳам бўлади. 
Дунё бўйича чиқинди сувларнинг 80%га яқинини саноат чиқинди сувлари 
ташкил қилади. Уларнинг таркибида ҳар хил зарарли моддалар бўлиб, кимё 
саноатининг ўзидан 100 дан ортиқ зарарли моддалар чиқади. Зарарли моддалар 
ичида энг хавфлиси қуйидагилардир:
Симоб. 
Симоб асбобсозлик, металлургия, фармацевтика каби 3 мингга яқин 
саноат тармоғида ишлатилади. Унинг сувга тушган қисми майда сув ўтлари ва 
жониворидан бошлаб, улар билан озиқланган йирик балиқларга ўтган сари 
уларни миқдори янада ошиб боради. Таркибида симоб кўп бўлган балиқларни 
истеъмол қилиниши инсоннинг асаб томирларини, ҳаракат аъзоларини 
касаллантиради, кўриш қобилятини пасайтиради, наслий касалликларни келтириб 
чиқаради. Кадмий. Кадмийнинг ўзи эмас, балки унинг бирикмалари заҳарлидир. 
У металлургия, шиша, бўёқ, ёғ саноатида, аккумулятор ва фотоматериаллар ишлаб 
чиқаришда қўлланилади. Узоқ муддат таркибида кадмий бўлган сувга озиқа 
истеъмол қилинганда, у инсон организмида йиғилиб ҳар хил суяк касалликларига 
олиб келади, жисмоний ва ақлий фаолиятини сусайтиради. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish