38
Калит сўзлар. Табиат мухофазаси, ташкил қилиш, хўжалик, ишлаб чиқариш,
дастур, тадбир вазифалар, инсон, саломатлик, қонун, меъёр, хужжат, ресурслар,
моддалар.
Асрлар давомида буюк алломалар инсон ва табиат нима? деган саволга
жавоб кидириб келганлар. Инсон тирик организм
сифатида бошка табиий
объектлардан тубдан фарк. килиши хамда унинг буюк куч-кудрати, уни алоҳида
бир мавжудот сифатида қарашга даъват этиб келди. Айникса, бундай дунёқараш
XX-XXI асрлар, яъни илмий-техника ютуқлари даврига келиб авжига чиқди.
«Табиат устидан ғалаба»га эришган инсон ҳамма илму фан тармоқларида
алоҳида бир омил сифатида қараладиган бўлди. Лекин инсон аслида алоҳида бир
«индивид» ёки хеч кимга буйсунмайдиган «ҳоким» эмас, у табиатнинг бир
бўлаги, «табиат ошхонасининг бир анжомидир». Инсонни ҳеч қачон табиатдан
ва уни ураб турувчи атроф-муҳитдан ажратиб бўлмайди.
Фалсафада
табиат
деб объектив борлиқ, яъни бизни ўраб турувчи олам ва
унинг хилма-хил шакллари тушунилади. Амалиётда ёки табиий фанларда уни
кишиларни моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаи бўлган атроф
табиий муҳит деб қаралади. Фалсафий ёки астрономик нуқтаи
назардан
қараганда, биринчи кенг маъно туғридир. Чунки юлдузлар, сайёралар, осмон ва
унинг чексиз кенгликлари, албатта, инсон иштирокисиз келиб чиққан ва
табиийдир. Лекин инсон кундалик ҳаётий фаолиятларида улардан
фойдаланмайдилар ва улардаги жараёнларга ўз таъсирини ўтказа олмайдилар.
Балки ўзини ўраб турувчи атмосфера ҳавоси, сув, ер, ер
ости бойликлари,
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси каби табиат неъматларидан «олди-орқаси»га
қарамасдан фойдаланадилар ва уларга таъсир этадилар. Нафақат инсон, балки
бутун жонзодлар ҳам бундан истисно эмас.
Инсон
Ер куррасининг жонли қобиғи
- биосферада яшовчи тирик
организмлар туркумига кирувчи, лекин у мураккаб ҳаётий фаолият юргазувчи
индивиддир. У онгининг юқорилиги, нутқининг ривожланганлиги,
ижодий
39
фаоллиги, такомиллашган меҳнат қуролларини ярата олиши, ахлоқий,
маънавий ҳамда руҳий ўз-ўзини англай олиши билан бошқа тирик
организмлардан тубдан ажралиб туради. Уларнинг муайян бир ҳудудларда
тарихан қарор топган гурухи ёки мажмуи - жамиятдир.
Ҳудди ана шу инсонлар
жамоаси табиат билан жуда узвий муносабатда бўладилар.
Инсоннинг якка ўзи
унча катта куч эмас, лекин унинг онгли равишда,
бирон-бир мақсадни кўзлаб, такомиллаштирилган меҳнат қуролларидан
фойдаланган тарзда табиатга бўлган муносабати кўп нарсани белгилаб беради.
Агарда ушбу мақсад туфайли уз эҳтиёжларини қондиришни табиатдан қидирса,
атроф-муҳитда жуда сезиларли даражада салбий ўзгаришлар юз беради.
Аксинча, ушбу жамоат кучи табиатни яхшилашга қаратилган бўлса, ижобий
кўрсаткичларга олиб келиши ҳам мумкин.
Инсонларнинг муайян худудда уюшган қисми - давлат орқали салбий ёки
ижобий жараёнларга
таъсир этиши эса табиатни, хусусан, атроф табиий
муҳитни кескин ўзгартириб юбориши муқаррардир. Лекин табиатнинг муайян
ҳудудда, салбий ёки ижобий ўзгариши, албатта, ўзга маъмурий бирлик ва
улардаги инсон, жамият ва давлатга салбий ёки
ижобий таъсир этиши исбот
талаб этмайди. Хуллас, инсон, жамият ва давлат ўзаро узвий боғланган, бири
иккинчисидан, иккинчиси учинчисидан келиб чиқадиган ижтимоий
муносабатларнинг турли шаклларидир. Улар доимо атроф табиий муҳит
билан узвий боғланишдадирлар.
Хар кандай экологик-хукукий тизимда,
авваламбор, муайян давлатнинг ёки
уюшган жамиятнинг табиатга нисбатан кандай муносабат шаклида булиши, сунгра
халк иродасини акс эттирувчи дунё-карашлар тизими (экологии концепциялар) ва
унга монанд равишда экологик сиёсат шакллантирилади
Do'stlaringiz bilan baham: