Атмосфера хавосини ифлосланишлан мухофаза килишга қаратилган
тадбирлар.
Агар атмосферада ўз-ўзини табиий тозалаш жараёни бўлмаганда
эди, Ер куррасида ҳаво жуда ифлосланиб ҳаёт учун вужудга келган булар эди.
Табиий тозаланиш жараёни шундан иборатки, ёғинлар ифлос моддаларни
ҳаводан ювади, шамоллар хаводаги ифлословчи моддаларни учириб, бир жойда
тўпланишига йўл қўймайди, тупроққа ёки сув юзасига тушган ифлос моддалар
эса реакцияга киради ва оқибатда нейтраллашиб қолади. Лекин саноат айниқса
ёқилғи саноати тараққий этган, транспорт ривожланган, аҳолини кўпайиб,
урбанизация жараёни кучаяётган бизнинг асримизда атмосфероанинг сунъий
ифлосланиши табиий тозаланишга нисбатан устун келмокда. Шу сабабли
атмосфера ўз-ўзини табиий холда тозалайди деб хоторжам бўлиш жуда катта
салбий окибатларни келтириб чикариши мумкин. Шу туфайли атмосферанинг
сунъий ифлосланишдан тозалаш йўлларини жорий этиш, унинг олдини олиш
бугунги куннинг энг долзарб масаласидир.
Атмосферанинг сунъий ифлосланишини олдини олишга қаратилган бир
32
неча чора-тадбирлар мавжуд бўлиб, уларнинг энг муҳимларига қўйидагилар
киради:
1.
Завод ва фабрикалари, коммунал хўжаликлар ва уйлардаги печларда
кўмир, торф, қорамой ёқишни ўрнига электр энергиядан, электр энергия
етишмаган тақдирда газлардан фойдаланишга ўтиш. Бу ҳолатларда атмосферага
чанг, қурум, захарли моддлалар газлар камроқ чиқади
2.
Саноат корхоналарда ва коммунал хўжаликларда ишлаб чиқариш
технологиясини ўзгартириш, яъни чикиндиз технологияларни жорий этишдир.
3.
Автотранспорт газларини, дудларини камайтириш жуда муҳимдир.
Автомобильдан чиқадиган захарли газ миқдорини камайтириш учун уларнинг
техник ҳолатига ва двигателига ёқилғининг бир меъёрда боришига қаътий риоя
қилиш керак.
4.
Яшил ўсимликлар майдонини кенгайтириш. Яшил ўсимликлар
ифлос ҳавони фильтрлайди, баргларида чангни ушлаб қолади, карбонат
ангидридни ютади ва кислородни ишлаб беради.
5.
Шаҳарлар ҳавосини тоза сақлашда шаҳарлар ва саноат марказларида
ҳавонинг тозалигини мунтазам назорат қилиб туриш катта ахамиятга эга.
Тошкент шахри ҳавосининг тозалигини 1966 йилдан бошлаб назорат қилиш
амалга оширилади.
6.
Ҳар хил ахлатларни ва ёғоч ишлаш корхоналаридан чиққан
чиқиндиларни ёқиш атмосферанинг ифлосланишида ҳам катта роль ўйнайди,
шунинг учун атмосферани тоза сақклаш учун ахлатларни утилизациялаш
лозим ва ёғоч ишлаш корхоналарида чиқиндиларни ёқмасдан қайта ишлашга
ўтиш керак.
7.
Саноат корхоналарида атмосферага чиқаётган зарарли моддаларни
тозаловчи иншоотлар қуриш.
8.
Саноат корхоналарида тутун чиқарувчи қувураларни баландроқ
қуришдир. Шунда ифлос чанг ва газлар кенг майдонга ёйилади ва уларнинг
миқдори камаяди.
33
Do'stlaringiz bilan baham: |