Матндан к^андай фойдаланилади. Матн ёзган- да ундан ўз нуқтингизни машқ қилаётганда фойда- ланинг. Қанча талаб қилинса, шунча марта машқ қилинг.
Матн асосида бир неча марта нуқт қилишни машқ қилгандан сўнг, ҳар сафар нутқнинг қанча- лар яхши чиқаётганини ўзингиз ҳам сезасиз.
Маъруза пайтида матндан фойдаланиш жуда но- зик иш. Мен бир сиёсатчи ўз отасини оммага та- ништириш учун матндан фойдаланганини кўрган- ман. Бу унинг обрўсига қанчалар таъсир қилганини ўзингиз тасаввур қилаверинг!
Нуқт бошланишида ҳеч қачон қоғозга қараманг, боз устига бошидаги икки-учта гапни }гқиманг. Бу машқ қилинмаган ва ўзингизни эркин, бемалол ҳис қилмаган вақтда рўй беради. Ахир ўзингизни биров билан танишаётганда қўл бериш ёки суҳбат бошлашдан аввал қоғозга қарашингизни тасаввур қилолмайсиз-ку!
Маъруза вақтида фақат зарурат туғилганда қоғоздаги матндан фойдаланинг. Матндан қўз уз- масдан нуқт сўзлаш мумкин эмас. Бошни қўтариб, қисқа тин олинг. Фикрни тугатганда бир муддат ин- дамай аудиторияга қараб қўйинг.
Шу тариқа сизнинг фикрларингиз тингловчининг онгига етиб боради. Қоғоздан ўқиш тингловчи билан алоқани бузади, овозингиз тонини пасайтиради ва айтилган гапларни бир маромга солади. Нутқ сўзла- ганда қоғозга эмас, аудиторияга мурожаат қилинг.
Ва ниҳоят, сўзингизни тугатаётиб ёзув ҳамда қайдларни бир четга суринг ва уларга қарамаган ҳолатда нутқингизга яқун ясанг. Ёзув, қайдларнинг сиз ва аудитория ўртасида тушишига ҳеч қачон йўл қўйманг.
Сиз ёки автомат?
Бирон марта маърузачининг чиқиш қилиши ол- дидан у билан бир неча дақиқа суҳбатлашганми- сиз? Мана у сиз билан чақчақлашяпти, куляпти, у жонли ва самимий, сиз билан дўстона муносабатда бўляпти. Аммо нуқт сўзлашни бошлаши билан унинг ҳамма инсоний ҳис-туйғулари йўқолади, у автомат- га ўхшаб қолади.
Нега шундай бўлди? Чунки кўпчилик маъру- за ўқилишини расмиятга оид иш деб билади. Сиз минбарга маъруза ўқиш учун чиқмайсиз. Минбарда туриб сиз аудитория билан мулоқот қиласиз. Агар аудиторияни - у қанчалик катта ва кенг бўлма- син - тингловчиларни уйингизда доим эркин суҳ- бат қиладиган одамлар деб тасаввур қилсангиз, сиз самимий ва табиийлигингизча қоласиз. Албатта, ҳаяжонланасиз, ҳатто энг тажрибали нуктадонлар ҳам ҳаяжонланади. Аммо сиз гапиришни бошлаган заҳотингиз ҳаяжон, ёқимли қўрқув ўз-ўзидан чет- лашади. Чунки сиз яхши тайёрланган, нуқт сўзлаш жараёнини ташкиллаштиргансиз ва ҳаммасини бошидан охиригача репетиция қилгансиз. Шунинг учун ҳаяжонланишингиз тўғрисида ҳаяжонланма- сангиз ҳам бўлади.
Образ ва услуб
Сиз унун имиж 30 сониялик маълумот қол- дирадиган таассурот каби муҳим эканлиги янгилик эмас. Аудиториянинг сизни кузатиш- га ва сиз ҳаг^ингизда хулоса чиқаришга вацти етарли.
Аммо сиз ўз навбатида тингловчиларнинг фикри ижобий бўлиши ҳақида ўйлашингиз ва шунга ҳара- кат қилишингиз керак. Одатда нутқ 30 сониялик
м.п.лумот айтилишига қараганда қўпроқ расмий шароитда сўзланади. Қаршингизда бир тингловчи ўрнига бир нечта тингловчидан иборат аудитория бўлади. Умуман, ҳар қандай нутқ бу катта бўлмаган томошадир.
Гапиришни бошлашдан олдин оммага қараб та- бассум қилинг. Тингловчиларнинг бошига эмас, қў- зига қаранг. Ҳар бир тингловчи бевосита унга қара- ётганингизни ҳис қилсин.
Аудиториянинг реакциясига жавоб қайтаринг. Агар сизни диққат билан тингламаётганини сезсан- гиз, уларни қизиқтириб олиш учун бирон нима қи- линг.
Агар новербал воситалар ҳамма айтаётганларин- гизни етарлича таъкидласа, таъсирини кучайтирса, улардан фойдаланинг. Мендан биров «Қўлимни қа- ерга қўяй?» деб сўраса, унга қирқоёқ ҳақидаги қи- зиқ бир эртакни гапириб берган бўлардим.
Бир куни к<ирк<оёк1дан:
Do'stlaringiz bilan baham: |