С 90 Франк, Майло



Download 423,79 Kb.
bet7/33
Sana12.06.2022
Hajmi423,79 Kb.
#659722
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
30 soniya

Ким билан гаплашиш керак
Мен ким билан гаплашаётганимни доим била- ман. Мана бир мисол: рафиқам Салли Форрест, - ак- триса, ҳозиргина бош ролда ўйнаш учун шартнома тузди. Студиянинг илтимосй билан Салли катта гол- ливуд премьерасида иштирок этди.
Бу унинг дебюти эди. Камералар унга қаратилган, микрофонлар тутилган, репортёрлар савол берган, мухлислар, қарсаклар, олқишлар... Саллини мик- рофон ёнига олиб келишди, саҳнада кинофильмлар ишлаб чиқарувчи катта компаниянинг бўлим бо- шлиғи Дор Шери турган эди.
Дор Шери Саллини қутлади ва бир неча оғиз унинг ёрқин келажаги ҳақида илиқ гаплар айтди. Рафиқам тўпланган шунча одам олдида ўзининг қанчалар бахтиёр эканини айтди ва Дор Шерга қа- раб: «Раҳмат сизга, жаноб Веллман», - деди. Салли уни машҳур режиссёр Билл Веллман деб ўйлабди.
Бу менга ғалати ва қизиқ туйилди, лекин унинг агенти даҳшатга тушгани аниқ. Ахир мен Салли- га, агар энг катта ва машҳур киностудияда муваф- фақиятларга эришмоқчи бўлсанг, зинҳор-базинҳор ишлаб чиқариш бошлиғининг номи билан унинг раҳбарига мзгрожаат қилма, деб айтганман.
Рафиқамнинг обрўси студияда барбод бўлди ва у ўзининг ёруғ келажагини хиралаштирди. Мен ўзим мурожаат қилаётган кишиларнинг исмларини яхши билардим, у ҳам шундай қилиши керак эди.
Тахминан бир ойдан сўнг мен ва Салли Санта-Мо- ника қирғоғидаги кичкинагина ресторанга кирдик. Тасодифни қарангки, бир бурчакда ўша машҳур ре- жиссёр - Билл Веллман ва мен фаолият юритадиган агентлик мижози ўтиришган экан.
Мен аёлим билан бўлиб ўтган воқеани кулгили ҳодиса сифатида қабул қилган эдим. Улар ўтирган столга яқинлашдим ва «жаноб Веллман, тахминан бир ой олдин...» деб саҳнадаги кулгили воқеани га- пириб бердим.
У ҳам кулиб:
- Ҳа, жуда ҳам қизиқ бўлган эди, чзгнки Билл Велл- ман эмасман, мен Пол Хессиман.
«Пол, машҳур фотограф, лекин бари бир Билл Веллманга ўхшайди», дилимдан ўтказдим мен.
Кўряпсизми, мен доим ким билан гаплашаётга- нимни аниқ биламан.
30 сония ёки ундан камроқ вақт ичида ўз пози- циянгизни ифодалай олиш з^чун биринчидан, сиз истаётган нарсани бера оладиган одамни ёки ки- шилар гуруҳини аниқланг. Сўнг ўша одам ҳақида иложи борича кўпроқ маълумотга эга бўлинг. Ва ниҳоят, энг мзоц^ми, шу одам ёки кишилар гурз^ҳи сиздан нима исташини аниқланг.
Бу қандай бўлишига бир мисол келтираман. Ри- чард Рэндалл, банк бошқарувчисининг ёрдамчиси - банкнинг бошқа бчр ҳудудцаги филиалида бошқарзш- чи лавозими ваканцияси очилаётганини билиб қолди. У мавқеи юксалишини хоҳларди [бу унинг мак^сади), шунинг з^гун бу борада ёрдам бера оладиган раҳ- бар билан учрашиш ҳақида келишиб олади (керакли одам). Сўнг у ҳакда ҳамма маълумотларни тўплади.
Бу одам:

  • меҳнаткаш;

  • бутун ҳаёти давомида банк соҳасида ишлаб келмокда;

  • ўз фаолиятини кассирликдан бошлаган;

  • мижозлар билан хушмуолама бўлиш кераклиги- ни шиор қилиб олган;

  • қўл остидагилар ҳақида қайғуради, ростгўй одамларни ҳурмат қилади;

  • ўзига ишонади ва ўзига ишонган одамларни қадрлайди;

  • банк ишини пухта билади ва ҳар бир хизматчи банк ишини ўзидек билиши керак, деб ҳисоблайди;

  • фақат пулни қадрламайди.

Ричард ишончга кириш ва мансаби юксалиши учун у ўзининг эмас, балки раҳбарнинг қизиқишлари ва эҳгиёжларини эътиборга олиш кераклигини билади.
У ўзига «Бу раҳбар мендан нимани талаб қила- ди?» деган саволни берди. Саволга жавоб бериш учун ўзини раҳбарнинг ўрнига қўйди ва раҳбарга қуйидагилар зарурлигини тушунди:

  • раҳбарга шу лавозимга Ричардни қўйиш учун жиддий асос керак;

  • раҳбар Ричарднинг бу лавозимда иш юрита олишини кўриши керак;

  • раҳбар Ричарднинг бошқа номзодлардан яхши- роқ эканлигини билиши керак;

  • раҳбар Ричарднинг нима учун ўзини шу лаво- зимга лойиқ қўраётганини билиши керак;

  • раҳбар Ричарднинг қанчалар ўзига ишониши- ни билиши керак;

  • раҳбар Ричардга бу иш қанчалар аҳамиятга эга эканлигини билиши керак;

  • раҳбар Ричарднинг бошқа ҳамкасблар ва ми- жозлар билан қандай муомала қилишини билиши керак;

  • раҳбар Ричарднинг суҳбат давомида ўзини қандай тутишини кўришни хоҳлайди;

  • раҳбар Ричарднинг саволларга қандай жавоб беришини қўришни хоҳлайди;

  • раҳбар Ричарднинг мақсадлари ҳақида билиш- ни хоҳлайди;

  • раҳбар Ричарднинг қандай одамлигини билиш- ни хоҳлайди;

  • раҳбар Ричарднинг қанчалар ақлли эканини билишни хоҳлайди;

  • раҳбар Ричарднинг бу вазифанинг уддасидан чиқишини исботлашини хоҳлайди.

Ана энди Ричард нафақат ўзининг, балки раҳбар- нинг ҳам, шунингдек, раҳбар ундан нималар хоҳла- шини билиб олди. Бу билимлар исталган 30 сония- лик мулоқотнинг асоси бўла олади. Сизга мураккаб туйиляптими? Й}йқ, бу у қадар қийин эмас. Ричард ўзини раҳбарнинг ўрнига қўйиб, энг муҳим нарса - ўзидаги қайси жиҳатлар таассурот қолдиришини аниқлаб олди: раҳбарга ишнинг уддасидан чиқиши қизиқроқ экан.
Демак, Ричард ўзи уни ҳақиқатан банк филиали бошқарувчиси лавозимида ишлай олишига ишон- тириши (30 сония ёки ундан кам вақт ичида) керак. Белгиланган учрашув куни етиб келганда Ричард ўзининг билим, тажриба, ташаббуси, ўзига бўлган ишончини, қисқаси, шу иш учун керак бўлган ҳам- ма зарур жиҳатларни намоён этди.
Мазкур хаёлий кўринишда биз ниманидир четда қолдирдик. Ричард раҳбар иш бажарилиши билан қизиқиб қолишини билади. Бундан ташқари, у софт- болда ўйнайди. Ричард буни ҳам билади. Яна раҳ-
бар шу спорт тури бўйича банк жамоасининг етакчиларидан бири, Ричард бундан фойдала- нишни назардан четда қолдир- мади. Суҳбатда Ричард унинг шахсий имкониятлари ҳақида эслатиб ўтди, қарабсизки, ма- сала - ҳал. Ричард банк фили- али бошқарувчиси лавозимини эгаллади. Буларнинг барига 30 сонияда эришди.


Тингловчини билиш, унинг сиздан нималарни истаётганини тасаввур қилиш - бу 30 сониялик мулоқотнинг иккинчи асосий тамойилидир.
Ўзингизнинг 30 сониялик маъ- лумотларингизни келтиришдан
аввал нималарга эришишингиз- дан қатъи назар юқори лавозим, таътил, қўшимча ҳақ, имоният, миннатдорлик ва ҳ.к. - кимга муро- жаат қилаётганингизни ва айнан нималар ижобий натижа беришини билишингиз керак.
Иккинчи қисмга хулоса
Сиз истаётган нарсани беришга имкони бор одамни тўғри танлаб, сўнг унга мурожаат қилинг. Сиз гаплашмоқчи бўлган одам ҳақида иложи бори- ча кўпроқ маълумотларни билишга ҳаракат қилинг.
Ўзингизни тингловчининг ўрнига қўйиб кўринг. У сиздан нималарни кутяпти? Бундан ташқари, унга нималар ҳаммадан ҳам ёқимли бўлиши мумкин?

Download 423,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish