С 90 Франк, Майло



Download 423,79 Kb.
bet6/33
Sana12.06.2022
Hajmi423,79 Kb.
#659722
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
30 soniya

тингловчи
Сизнинг тингдовчингиз
Сиз денгиз десантчиларига буйрук, бераётганин- гизни тасаввур қилинг. Уруш кетяпти. Ой, юлдуз кўринмайдиган қоронғи кеча, ҳеч нарсани кўриб бўлмайди. Тинмай ёғаётган ёмғир ҳавони ҳаддан ор- тиқ даражада намлантирган, совуқ. Қирғоққа чиқа- диган пайт келган, лекин сиз бу орол ҳақида ҳеч нар- са билмайсиз, балки у ерни душманлар қўлга кирит- гандир. Агар оролда душман бўлса, жангчиларнинг қанчалигини билмайсиз. Уларнинг қай даражада қуроллангани, умуман, оролнинг мустаҳкамлиги маъл^тм эмас. Аандшафт ҳам сизга таниш эмас. У ерга бир гуруҳ десантчиларни юборишни ёки ҳамма қуролланган жангчиларни бараварига олиб ўтиш- ни ҳам билмаяпсиз. Балки тайёргарликни бошлаш керакдир? Оловпуркагичлар ва танкка қарши қу- роллар керак бўлармикин? Агар у ерда сизни нима кутаётганини ва нималар бўлишини билмасангиз - қандай ҳаракат қиласиз? Разведка хизматига му- рожаат қилишдан ўзга чорангиз қолмайди: эҳтимол улар маълумотларга эгадир. Бундай бўлиши мумкин эмасми, деярли шундай!
Бизнес оламида сизни нималар қутаётгани ҳақи- да тушунчага эга бўлмаган ҳолда «очилмаган қўриқ ер»га тўқнаш келган вазиятлар жуда кўп бўлгандир эҳтимол! Кўпинча муҳим йиғилишларга борасиз, муҳим қўнғироқлар қиласиз, ишбилармон ҳамкор- лар билан улар ҳақида ҳеч нима билмай туриб ўта
муҳим мажлислар ўтказасиз. Мақсадингиз аник, белгиланган бўлганда ҳам бари бир керакли натижага эришиш учун одамни тўғри танлай билиш керак.


Ёдингизда
бўясин!
Суҳбатдо- шингизнинг би- лими ва унинг феъл-атвори 30 сониялик маълумотнинг иккинчи асосий тамойили ҳисобланади.
Керакли одам
Байрам арафасида ҳайрат- лантириш мақсадида мен ра- фиқам учун ғаройиб бир нарса - ҳаммомда сочик, куритгичга буюртма бердим.
Каталогда иккита вариант тавсия қилинган эди: биринчиси - агрегат болт- лар билан полга, иккинчиси - шунчаки болтларсиз маҳкамланади. Уйимиз эски, деворлари мармар- дан, ҳаммом полига ҳам мармар ётқизилган. Албат- та, мен болтларсиз қотириладиган сочиқ қуритгич- ни танлаб, унга буюртма бердим. Агрегатни айни байрам кунида келтириб беришди. Бундай «совға»- дан нафақат рафиқам, мен ҳам ҳайратга тушдим. Аёлимнинг ҳайратлангани мен учун ёқимли эди, ле- кин мен хафа бўлдим. Негаки етказилган буюртма полга маҳкамланар эди. Мен ҳаммомдаги мармарни тешишларини тасаввуримга сиғдиролмас эдим.
Шунда «Аберкромби ва Фич» каталогини қўлимга олдим-да, кўрсатилган манзил бўйича хат ёзиб, пул- ларимни қайтаришларини сўрадим. Жавоб бўлма- ди... Сўнг ўзимнинг «керакли одамни танлаш» услу- бимни қўлладим.
Ким мен учун фойдали инсон бўлиши мумкин? Албатта, фирма президенти. Мен унга мурожаат қилдим, аммо жавоб олмадим. Мен ўз ҳуқуқларим- ни эслатиб яна хат ёздим. У мазкур масала кўриб чиқилаётгани ҳақида маълумотлар ёзилган мак- туб жўнатди. Бошқа ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Мен
унга фикримни аввалгиданда қатъийроқ, жиддий- роқ сўзлар билан ифода қилган ҳолда яна хат ёзиб жўнатдим. Лекин бу мактубим етиб боргунга қадар фирма президенти иккинчи мактубини юборган экан. Унда шундай ёзилган эди:
«Ҳурматли жаноб Франк! Бизнинг «Аберкромби ва фич» фирмамиз сиздан сочиқ қуритгични қай- тариб олишдан мамнун бўлар эди, аммо сиз уни биздан олмагансиз. Сочиқ қуритгични «Хаммахер Шлеммер» фирмасидан сотиб олгансиз.
Менинг мақсадим пулимни қайтариб олиш эди, мен бунга эришдим. Ҳатто одамини ҳам тўғри тан- ладим - фирманинг президентига мурожаат қил- дим. Лекин бу мен агрегат сотиб олган фирма эмас эди. Ниҳоят, мен «Хаммахер Шлеммер» фирмаси президентига мактуб ёздим. У эса бўлиб ўтган воқеа- дан роса қулибди, пулимни қайтарди.
Шундай қилиб, ўз мақсадингизни аниқлаб олган- дан сўнг доим сиз истаётган нарсани бера оладиган одамни изланг. Агар сизга харид қилган нарсангиз учун пулни қайтаришларини хоҳласангиз, у ҳолда фирманинг бош раҳбарига мурожаат қилинг. Даро- мадингизга яна қўшимча маблағ кўшишларини ис- тасангиз, у ҳолда ўз бошлиғингизга юзланинг. Агар алоқа менежери сизга ёрдам беролмаса, унинг бўлим бошлиғидан сўранг. Агар суғурта компанияси хизмат- чиси сизнинг суғурта пулини олиш ҳақидаги аризан- гиз билан шуғулланмаса, унинг бошлиғига чиқинг.
Доим сиз учун бирон нима қила оладиган одамга мурожаат қилинг.
Албатта, аввал унинг лавозими ҳамда мажбури- ятлари нимадан иборатлигини аниқланг. У қайси вазифалар учун масъул, хизматлари доирасига ни- малар киради, нималарга қизиқади, балки у билан қизиқишларингиз, қарашларингиз мос келиб қолар? Мен теннисчиман, агар теннисга бефарқ бўлмаган
одам билан мулоқот қилсам, биринчи навбатда суҳ- батни шу мавзудан бошлайман, шунда ҳаяжон, ха- вотирлар нари кетади, суҳбат бошиданоқ ижобий тус олади.
Уни ҳамкасблари қадрлашадими? Унинг сўзи, ҳукми қўл остидагиларга ўтадими? Расмиятпараст одам эмасми? Балки ўз фаолиятининг айрим соҳа- ларига эҳтиёткорона муносабатдадир? Унда ҳа- зил-мутойибага мойиллик борми?
Агар ким билан мулоқот ўрнатаётганингизни билсангиз, бу билим сизга эришмоқчи бўлаётган на- тижаларни қўлга киритишингизга ёрдам беради.

Download 423,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish