1. Асословчи босқичда (2015-2016 ўқув йили) тажриба-синов майдонлари сифатида белгиланган олий таълим муассасаларида талабаларнинг инглиз тилидаги ижтимоий-маданий компетенцияларини ривожлантириш ҳолати ўрганилди, сўровномалар ўтказиш орқали мавжуд муаммолар аниқланди.
2. Шакллантирувчи босқич (2016-2017 ўқув йили) тажриба-синов ишларини ўтказиш босқичи бўлиб, унинг мазмуни, мақсади ва вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланди:
- олий таълим муассасаларида педагогик таълим йўналишида талабаларнинг инглиз тилидаги ижтимоий-маданий компетенцияларини ривожлантиришга оид оид тушунчаларини синаб кўриш;
- олий таълим муассасларида педагогик таълим йўналишида талабаларнинг инглиз тилидаги ижтимоий-маданий компетенцияларини ривожлантиришга оид қизиқишларини ўрганиш ва унинг педагогик асосларини ишлаб чиқиш;
-тажриба-синов гуруҳларини ташкил қилиш, улар билан ишлаш.
Ушбу босқичда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, даставвал, тажриба майдонларида тажриба ва назорат гуруҳлари ажратиб олинди (3.1.1-жадвалга қаранг).
Шакллантирувчи тажриба-синов ишларини фаразига кўра, агар олий таълим муассасларида педагогик таълим йўналишида инглиз тили таълими жараёнида ижтимоий-маданий компетенцияларини ривожлантириш замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил қилинса, талабаларда ижтимоий-маданий компетенциясини ДТС талаблари даражасида ривожлантириш имконияти пайдо бўлади, деган фикрга келинди.
Тадқиқот ишининг ушбу фарази, келинган илмий-назарий хулосалардан келиб чиқиб, бўлғуси чет тили ўқитувчиларининг ижтимоий-маданий компетенциясининг ривожланиш даражасини аниқлаш учун қуйидаги мезонлар белгиланди: тили ўрганилаётган мамлакат тарихи, халқнинг турмуш тарзи, миллий урф-одатлари. Шу асосда ишлаб чиқилган машқлар ва топшириқлар тизими тажриба майдонларида ажратиб олинган гуруҳларда синовдан ўтказилди. Олинган натижалар назорат гуруҳлари билан қиёсланиб, натижаларнинг қиёсий-солиштирма кўрсаткичлари аниқланди.
3. Тасдиқловчи босқич 2017-2018 ўқув йили 1-ярмида ўтказилди. Ушбу босқичда тажриба-синов ишларининг якуний натижалари аниқланди ва умумлаштирилган хулосалар сифатида қуйидагилар ёритилди:
- асословчи ва шакллантирувчи тажриба-синов ишлари натижаларидан олинган миқдорий маълумотларни математик-статистик таҳлил қилиш орқали натижаларнинг тўғрилигини асосланди;
-ўтказилган тажриба-синов ишлари натижаларида олий таълим муассасларида педагогик таълим йўналишидаги талабаларнинг инглиз тилидаги ижтимоий-маданий компетенцияларининг ривожланиш даражаси самарадорлик кўрсаткичларини аниқланди;
- тажриба-синов ишлари натижалари бўйича якуний умумлаштирилган хулосаларни берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |