1-Тренинг“Ўсмир организмида рўй берадиган ўзгаришлар”
Мақсади:
Ўсмирлик ёш даврида рўй берадиган жисмоний ва физиологик ўзгаришлар ҳақида маълумот бериш. Шу ёш давридаги ўқувчилар билан муомала муносабатларда эътибор бериш зарур бўлган жиҳатларни ҳисобга олишга ўргатиш.
Мия штурми: Мавзуга оид муаммолар:
Ўсмирлик даврида гавда номутанносиб ривожланади. Сабаби нимада деб ўйлайсиз?
Ўсмирликда қарама-қарши жинсга қизиқишни ортишининг сабаби нимада? Фикрингизни асосланг.
Ўсмирлик даврида турли салбий характердаги гуруҳларга аъзо бўлиш эҳтимоли кучли. Сабаби нимада?
Тушунтириш ва мақсадга кириш баёни.
Ўсмир организмида рўй берадиган ўзгаришлар шундан иборатки, бола ривожланишининг айни шу даврида биологик, физиологик етуклиги борасида туб ўзгаришлар амалга ошади. Физиологик ривожланиш ва жинсий балоғатга этиш жараёнининг янги босқичи бошланади. Организмдаги ўзгаришлар бевосита ўсмир эндокрин системасининг ўзгариши билан бошланади.
Бу даврда гипофиз безининг вазифалари фаоллашади. Унинг олд қисмидан ажралиб чиқадиган гармон организм тўқималарининг ўсиши ва бошқа муҳим ички секреция безлари (қалқонсимон без, буйрак усти ва жинсий безлар) ишлашини кучайтиради. Уларнинг фаолияти ўсмир организмида кўплаб ўзгаришларни юзага келтиради, жумладан бўй ўсишининг кескин тезлашиши (бир йилда ўғил болаларда 4-5 см, қизларда 3-4 см ўсиши кузатилади), жинсий балоғатга этиш (жинсий органларнинг ривожланиши ва иккиламчи жинсий белгиларнинг пайдо бўлиши амалга ошади.
Бу жараёнлар қиз болаларда 13-15 ёшларда нисбатан жадал кечади. Жисмоний ривожланиш ва жинсий етилишнинг акселерациялашуви кузатилаётган ҳозирги вақтда айрим қизлар 9-10 ёшда, ўғил болалар эса 11-12 ёшларида жинсий балоғатга этишнинг бошланиш босқичида бўлиши мумкин. Бўйнинг ўсиши, вазннинг ортиши, кўкрак қафасининг кенг айиши- буларнинг барчаси жисмоний ривожланишнинг ўсмирлик ёшига хос хусусиятларидир.
Шулар туфайли ўсмирнинг ташқи кўриниши боланинг ташқи кўринишига қараганда фарқ қилади: тана пропорсияси катталарга хос кўринишга эга бўлади. Шунингдек ўсмирнинг юз тузилиши ҳам ўзгариб, бош суягининг юз қисми жадал ривожлана боради. Ўсмирлик ёшида 3-оила психологияси умуртқа поғонасининг ўсиши бўйнинг ўсиш темпидан орқада қолади. Чунки 14 ёшгача умуртқа поғоналари ўртасидаги оралиқлар тоғайлар билан тўлган бўлади, бу эса ортиқча жисмоний зўриқиш, тана ҳолатининг нотўғри туриши туфайли умуртқа поғонасининг нотўғри ривожланишга мойиллигини билдиради.
Умуртқа ривожланишини бузилишининг энг кўп ҳолати 11-15 ёшларга тўғри келади ва айни шу ёшларда рўй бериши мумкин бўлган дефектларни ҳам бартараф этиш ҳам осон кечади. 20-21 ёшларга етиб тоз суякларининг ўсиши якунланади (шу даврда қизларнинг жинсий органлари ҳам етилади).
Мускул вазни ва мускул кучларининг ортиши жинсий балоғатга этишнинг охирларида нисбатан жадалроқ амалга ошади. Бунда ўғил болаларда мускулларнинг ривожланиши эркакларга хос типда, қиз болаларнинг юмшоқ тўқималари эса аёлларникига хос типда амалга ошади. Бу эса ҳар бир жинс вакилига ўзига хос эркаклик ва аёллик сифатларини беради.
Бу жараёнларнинг ниҳоясига этиши эса ўсмирлик давридан кейин амалга ошади. Мускул кучларининг ортиши ўсмир жисмоний имкониятларини кенгайтиради. Буни болалар жуда яхши англайдилар ва уларнинг ҳар бири учун бу жуда муҳим аҳамиятга эга. Бироқ ўсмир мускуллари катталарникига қараганда тез толиқувчан бўлади ва давомли кучланишларга дош беролмайдиган бўлади.
Шунинг учун спорт ва жисмоний меҳнат билан шуғулланишда буни инобатга олиш лозим. Турли орган ва тўқималарнинг ўсиши юрак фаолиятига ҳам юқори талаблар қўяди. Ўз навбатида юрак ҳам қон томирларига қараганда тезроқ ўсади. Бу жараён юрак-қон томир системаси фаолиятидаги функционал бузилишларга сабаб бўлиши, юрак уришининг тезлашиши, қон босимининг ортиши, бош оғриғи, бош айланиши, тез толиқувчанлик кабилар кўринишида намоён бўлиши мумкин.
Шунингдек, ўсмирлик даврида ички секреция безлари фаолияти билан боғлиқ равишда организмда кескин ўзгаришлар рўй беради. Айниқса қалқонсимон без ва жинсий безлар ажратиб чиқарадиган гормонлар организмда модда алмашинишининг катализатори вазифасини бажаради.
Чунки эндокрин ва нерв системалари бир-бирига узвий боғлиқдир. Шунга кўра ўсмирлик даври бир томондан қувватнинг кескин ортиши ва иккинчи томондан патоген таъсирларга ўта сезгирлиги билан характерланади. Шунинг учун ақлий ёки жисмоний ортиқча толиқиш, узоқ муддатли асабий зўриқиш, аффектлар, кучли салбий ҳиссиётлар (қўрқиш, ғазаб, хафагарчилик) эндокрин бузилишларга (менструал циклнинг вақтинча бузилишига) ва нерв системаси вазифасинингбузилишига сабаб бўлиши мумкин.
Бундай бузилишлар таъсирланувчанликнинг ортиши, ўзини тута билмаслик, паришонхотирлик, ишда маҳсулдорликнинг пасайиши, уйқунинг бузилиши кабиларда намоён бўлади. Ўсмирлик даврида эндокрин ва нерв системалари фаолиятининг болалик даврида мавжуд бўлган мувозанати бузилади, янгиси эса ендигина ўрнатилаётган бўлади.
Бундай қайта қурилишлар албатта ўсмирнинг ички ҳолати, кайфияти, руҳиятига таъсир кўрсатади ва кўпинча унинг умумий нотурғунлигига, таъсирланувчанлигига, сержаҳллигига, ҳаракат фаоллигига, вақти-вақти билан ҳамма нарсаларга бефарқ бўлиб қолишлиги ва ланжлигига асос бўлади. Бундай ҳолатларнинг юзага келиши кўпинча қизларда менструал цикл бошланишидан бироз олдинроқ ёки цикл даврида кўпроқ кузатилади.
Жинсий балоғатга этиш ва жисмоний ривожланишдаги ўсиш ўсмир руҳиятида янги психологик тузилишларнинг юзага келишида муҳим аҳамиятга эга. Биринчидан, бу ўсмир учун жуда сезиларли бўлган ўзгаришлар бўлиб, улар ўсмирнинг катта бўлганини ҳис қилишининг юзага келишининг обектив манбаси бўлиб хизмат қилади (унинг асосида ўсмир ўзининг катталарга ўхшашлигини ҳис қилади). Иккинчидан, жинсий балоғатга этиш бошқа жинс вакилига қизиқишни ривожлантиради, янги кечинма, ҳиссиёт, туйғуларни юзага келтиради.
Ўсмирнинг ички бандлиги ва янги таассуротлар, кечинмаларга муносабати даражаси уларнинг ўсмир ҳаётидаги ўрни кенг ижтимоий шароитлар билан, ўсмир ҳаётининг конкрет индивидуал шароитлари, унинг тарбияси ва мулоқоти хусусиятлари билан белгиланади. Бу ўринда ўсмир шахси шаклланишига фақат катталар учун мўлжалланган китоблар ва кинофилмлар салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Буларнинг барчаси, шунингдек ўртоқлари билан севги ва жинс муаммолари ҳақида гаплашишлари ўсмирларда одамлар муносабатларининг интим жиҳатларига кўтаринки қизиқишни юзага келтириши, эротик анъаналар ва илк сексуалликни ривожлантириши мумкин. Ҳар иккала жинс ўсмирлари учун бу даврда илк романтик ҳисларнинг юзага келиши «биринчи муҳаббат»га дуч келиши, биринчи бўсаларни олиш кабилар меъёрий ҳол ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |