«РУҲият оламида» Тўгарагини ташкил этиш бўйича тавсиялар



Download 1,49 Mb.
bet2/37
Sana21.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#34298
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
«РУҲИЯТ ОЛАМИДА» ТУГАРАГИ

Тренер маърузаси.

Бахтли бўлиш муаммоларсиз, бахтсиз воқеа-ҳодисалардан холис бўлиб яшаш дегани эмас, фақат уларни ҳаётнинг бир қисми деб қабул қилиш, уларга чидаш ва бардош бериб яшашга ўрганиш керак деганидир.


Бундай ҳолатларни бартараф этишнинг турли усуллар мавжуд:

  • чуқур нафас олиш ва чиқариш

  • чой, шарбат ёки сув ичиш

  • ёстиқни муштлаш

  • атрофдагиларга кўрсатмасдан йиғлаб олиш хам ёрдам бериши мумкин.

Ўзингиз учун қулай бўлган тинчланиш услини танланг.


  1. Якунлаш.

Мақсад: Ўқувчиларни машғлотдан олган билимларини мустаҳкамланганлигини аниқлаш, хулоса қилишга ўрганиш.


Тренинг сўнгида коптокни бир-бирига отиб қуйидаги жумлани давом эттириш таклиф этилади...
“ Мен бахтли инсон бўла оламан, чунки....”
Энди сиз бу саволга умуман бошқа тарзда жавоб берасиз, чунки хамма нарсага бошқа нуқтаи-назардан қараяпсиз, асосийси, бахтга бошқа инсонларга яхшилик қилиш, уларга бахт улашиш орқали ҳам эришиш мумкинлигига машғулот давомида ишонч хосил қилдик. Шунинг учун ҳар бир кунингиз кутилмаган хушхабар ва янгиликларга бой бўлишини истаб қоламиз. Машғулотимизни бир ривоят билан якунламоқчиман.
РИВОЯТ

Қадим замонда бир бадавлат одам бўлган экан. У бир куни туш кўрибди. Тушида бозорда юрган эмиш. Бир дўконнинг ичига кирибди. Сотувчи чол унга пешвоз чиқиб, нима кераклигини сўрабди. Ҳалиги одам:



  • Мен бой –бадавлат одамман, хеч нарсага хожатим йўқ, шунчаки айланиб юрибман, - деб жавоб берибди.

  • Сотувчи эса:

  • Эй ўғлим, бу дунёда ҳамма нарсаси бор одам бўлмайди, ҳатто бадавлат одамларга ҳам нимадир етишмайди:- дебди.

  • Ҳалиги одам ўйлаб туриб:

  • Тўғри айтасиз, отахон, лекин менга керак нарсалар бозорда сотилмайди-да, мен уларни нархини ҳам билмайман, - дебди.

  • У нарсалар нима экан, балки менинг дўконимда бордир? – сўрабди сотувчи чол.

  • Отахон, улар дўстлик, муҳаббат ва оқибат, - дебди ҳалиги одам. Шунда сотувчи чол:

  • Ўғлим, бу нарсалар жуда арзон, лекин шунга қарамасдан ўта камёбдир. Буни қарангки, дўконимга кириб адашмабсиз, бизда бу нарсалар бор, сизга беришим мумкин, -дебди.

  • Ростданми, қани бир кўрайчи! – дебди.

Чол пештахта остидан бир қутича олибди ва ўша одамнинг олдига қўйибди.

  • Шуми?! – ҳайрон бўлибди одам ва қутичани очиб қарабди. Унинг ичида уч дона уруғ бор экан.

  • Бу уруғларку, уларни нима қиламан? – сўрабди одам.

  • Ҳа, булар меҳр-оқибат ва муҳаббат уруғлари, уларни ҳар бир одам ўзи учун ўзи экиши ва парвариш қилиши керак. Ахир, сиз дўст-ёр ва қариндошларнинг бировники эмас, ўзингизники бўлишини хохлайсизку, тўғрими? – деб сўрабди чол.

  • Тўғри , лекин мен уларни қаерга экишни ва қандай парвариш қилишни билмайманку! – дебди одам.

  • Гап шундаки, сиз уларни ерга экмайсиз, бир қултум сув билан ютиб юборасиз, қандай парвариш қилишни эса қалбингиз ўргатади, фақат сиз унга қулоқ солсангиз бўлди, ишни орқага сурмай, ҳозирдан бошлайверинг, - деб чол пиёлада сув узатибди. Ҳалиги одам сув билан уруғларни ютиб юборибди ва шу пайт чўчиб уйғониб кетибди, кўрган туши ҳақида ўйлай бошлабди. Ўша он бирдан қўзига қари онаси кўрингандай бўлибди, уни анчадан бери зиёрат қилмаганини эслаб, шу бугуноқ боришни жазм қилиб ўрнидан турибди.

  • ХУЛОСА: Эй фарзанд, билгинки, беғараз ҳурмат талаб қилинмайди, балки қозонилади.


Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish