«РУҲият оламида» Тўгарагини ташкил этиш бўйича тавсиялар



Download 1,49 Mb.
bet10/37
Sana21.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#34298
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37
Bog'liq
«РУҲИЯТ ОЛАМИДА» ТУГАРАГИ

Суҳбат: Севги-муҳаббат
1) Севги-муҳаббат ҳақида донишмандлар, мутахассис олимларнинг фикрлари.
2) Муҳаббат туйғуларининг турлари
Янги мавзуни қисқача баёни:
Кишилик жамияти юзага келибдики, инсонлар орасидаги ижобий ва салбий муносабатлар барча кишиларнинг диққат марказида муҳим масалалардан бўлиб келган. Шунинг учун бу масалалар қадим замонлардан бошлаб халқ оғзаки ижоди намуналарида, достон, қўшиқ ва эртакларда, донишмандларнинг фикр ва қарашлари сифатида ўзига хос равишда муносабат билдириш ва таҳлил қилиш объекти бўлиб келган.
Қайси мутафаккир ёки олим, шоир ёки ёзувчининг асарларини олиб кўрманг, уларнинг ҳеч қайсиси ўз ижодий фаолиятида инсон ҳиссиётларининг энг кучли ва сирлиси, сержило ва сеҳрлиси ҳисобланган муҳаббатни четлаб ўта олмаган. Инсоният бор экан, муҳаббат одамни сирли туйғулар оламига етаклаган, уни енгиб бўлмас ғовлардан ўтишга ва чўққиларни забт этишга ундаган, уни рағбатлантирган, унга бахтиёр онларни туҳфа этган.
Ҳатто ўлим тўшагида ётган кишига ҳам умид бағишлаб, ҳаёт нашъасини сурдирган, оддий кунларига камалак жилоларини арғумон этган, унинг атроф-муҳитни ҳамда ўзлигини идрок қилиши учун туртки бўлган. Шахс руҳиятида ҳатто ўзигаҳам номаълум бўлган қудратни кашф этган.
Кўҳна ва ҳамиша навқирон ҳисобланган бу инсоний туйғу ҳаммага баробар азиз ва муқаддасдир. Шарқда қадимги Хитой илмий қарашларида Конфуций таълимоти, Ҳиндистонда Будда, Ислом оламининг муқаддас Қуръон ва ҳадисларида инсонлар орасида яхши инсоний муносабатларини қарор топтириш лозим эканлиги айтиб ўтилган. Деярли бир даврда, бошқа-бошқа жойда Ҳиндистонда Будда, Хитойда Конфуций таълимотларида бир ғоя, қараш шаклланганини кузатиш мумкин: «Ўзингга раво кўрмаган нарсани бошқаларга раво кўрма».
Конфуций меросида асосан одамлар орасидаги муносабат, инсонпарварлик, дўстлик, инсонни севиш жиҳатларига кенг ўрин берилган: «Одамларни севиш ва илиқ муносабатда бўлиш дэганда ўзини инкор этиш эмас, балки бошқа одамларни ҳам, ўзини ҳам бир хил кўриш керак» эканлиги талқин этилган.
Яхши инсоний муносабатлар ва у билан боғлиқ ахлоқ, одоб, тартиб-қоидалар Ўрта Осиё мутафаккирларининг ўрганиш, кузатиш ва муносабат билдириш масалаларидан бўлиб келган. Абу Али Ибн Сино ўзининг «Донишманднома» асарида ҳар бир киши бахтли бўлиши учун ўзидаги ахлоқи, одоби, юриш-туриши ва атрофдагиларга муносабатини ижобий қилиши кераклигини уқтиради.
Абу Али ибн Сино ўз асарларидан бирида кучли муҳаббатни изоҳлар экан, уни касаллик сифатида таърифлайди ва «даволаниш» йўлларини кўрсатиб ўтади: муҳаббат ўтида қийналиб азоб чекаётган икки қалбни бирлаштиришни маслаҳат беради. Шунингдек у яна маълум обектив сабабларга кўра, яъни динидаги, саломатлигидаги, ёши ва ижтимоий келиб чиқишидаги ва шу каби тафовутларга асосланиб қалбларни бирлаштириш имкони бўлмаса, унда одамнинг руҳий хусусиятларига кўра турлича даво чораларни қўллашни тавсия этган.
Масалан, ҳиссиётни бошидан кечираётган одамни севгилисидан совутиш, ҳиссиётни заифлаштириш, ҳиссиётни бошқа шахсга кўчириш, чалғитиш, органик эҳтиёжларни қондириш орқали муҳаббат ҳисларни сусайтириш шулар жумласидандир. Абу Райҳон Беруний эса инсоннинг ташқи қиёфаси, унинг ахлоқий қиёфаси билан узвий боғлиқлигини, кишидаги олижаноблик ва орасталик инсонлар билан муомаласида муҳим ўзак эканлигини асослайди.
Юсуф Хос Ҳожиб инсонлар билан дўст бўлиш учун асосий калит «бу тилдир, тил туфайли киши ўз илми, ақлига жило беради. Сўзни ўйлаб сўзлаш, унинг улуғ бўлишига олиб келади, ёки ўйламай сўзланса, унинг қадрини туширади» каби фикрлари орқали инсоний муносабатларда муомалага юқори эътибор бериш кераклигини уқтиради.
Хожи Аҳмад Яссавий ҳикматларида эса ҳар бир инсоннинг орзуси инсонлар билан яхши муносабатда бўлиш, дўст орттириш, севиш ва севилиш эканлиги кўрсатиб берилган. Файласуф шоир Умар Хайём рубоийларда икки киши орасидаги муносабатларда бир-бирига дўстлик, меҳр кўрсатиш, эътибор бериш шу инсонларнинг шахс сифатида ривожланишига катта замин яратиши ифодаланади.
Абу Наср Форобий «Фозил одамлар шаҳри» асарида ахлоқ-одобга лойиқ инсон икки фазилатига эга бўлмоғи лозимлиги ва бу фазилатлар таркибида муомала одоби, инсонларнинг ўзаро бир-бири билан хуш мулоқотлиги, дўстлиги кабиларни киритади. Мутафаккирнинг фикрича, инсонга уни гўзал амаллар қилиши учун йўналтириладиган одат маҳсули бўлишига етук хулқ лозим.
Хулқнинг яхшилиги ҳатти-ҳаракатларда меъёр қай даражада сақланганлиги билан белгиланади. Одобни эса у бадавлатнинг давлатини безайдиган ва камбағалнинг камбағаллигини ўғирлайдиган ахлоқий ҳодиса сифатида таърифлайди. Кайковуснинг «Қобуснома» асарида: «Шундоқ кишини дўст тутингинки, сенга унинг суҳбатидан роҳат либ. шундай уни қабул қил, чунки ошиқлик бошқа ва дўстлик бошқадир»,-дейилган бўлса, «Хотамнома» асарида эса сахийлик, тўғрилик, ростгўйлик, севги ва садоқат, одамлар ўртасидаги дўстлик ва мурувват, тинчлик ва фаровонлик каби эзгу ғоялар тараннум этилган.
Алишер Навоийнинг «Маҳбуб-ул-қулуб» асарида киши хулқ-атворида намоён бўладиган одоб ва тавозе дўстлик пайдо бўлишида энг асосий шарт сифатида қарайди: «Тавозе-кишига халқнинг муҳаббатини жалб қилади, одамларни у билан дўстлаштиради. Тавозе-дўстлик гулшанида тоза гуллар очади ва гулшанда ошнолик ва улфатчилик базмига хилма-хил гуллар сочади».
Шарқ мутафаккирлари асарларининг таҳлили шуни кўрсатадики, уларнинг бой ва сермазмун мерослари ўзига хос энциклопедия ҳисобланади. Бу меросни биз ўқиб, ўрганиб шу кунларда ҳам уни ҳаётга татбиқ этиш кераклигини тан оламиз. Қадимги юнон файласуфи Афлотун (Платон) ўз диалогларида инсондаги ҳислардан бўлмиш севги-муҳаббатнинг маъносини тушунтириб дейди: «Муҳаббат ҳисси мангу, негаки у на туғилганини, на мағлубиятини, на кўпайганини, на камайганини билади». Афлотун муҳаббат ҳақидаги фикрларини ривожлантириб, одамлар унинг ҳақиқий аҳамиятини англаб етмасликлари, «агар улар муҳаббатнинг ҳақиқий кучини ва қудратини англаб этганларида эди, улар унинг учун буюк ҳайкаллар қуриб, катта қурбонликлар келтирар эдилар...», дейди.
Афлотун қарашларига кўра севги ва муҳаббат туйғулари инсондаги тана гўзаллигини кўриш билан чекланмайди, бунинг учун қалб гўзаллигини ҳам тушуниш лозим эканлиги, муҳаббат йўлида ўзига хос билимлар ва йўл эгалланиши кераклиги уқтирилади. Деярли йигирма олти аср аввал айтилган бу фикр ва қарашлар бизнинг давримизда ҳам ўз ижтимоий аҳамиятини, қадрини ва қимматини йўқотмагандир.
Арасту(Аристотел), қадимги юнон файласуфи биринчи навбатда муҳаббат туйғусида оила ва жамият учун фойда қидиради, масалан, оилада муҳаббатнинг мақсади дўстлик эканлигини уқтиради. Арасту фикрича, севгидаги дўстлик ҳиссий интилишга нисбатан эътиборлироқдир, севги шу туфайли аксарият ҳолда дўстликдан келиб чиқади.
Агар у кўп ҳолда дўстликдан келиб чиқса, демак, дўстлик севгининг мақсади эканлиги аён бўлади. Қадимги рим сўз устаси, файласуфи Марк Тулий Сицерон эса бу туйғуни қандайдир мавҳумлик деб қарайди. Бу инсонда телбалик, ақлсизликни вужудга келтиради, шунинг учун ундан сақланиш лозим эканлигини уқтиради. Сицерон: «Агар муҳаббат табиий ҳиссиёт бўлганида эди, у ҳолда ҳамма севарди, доимо севарди, ўйламасдан, уялмасдан, тўйинмасдан севарди».
Юнон ахлоқпарвар файласуфи Плутарх қарашларида инсонийлик ва маърифат ғоялари мужассамлашган. Унинг фикрлари асосан оилавий муносабатларни барқарор олиб боришга, шахснинг ўзини билиб олиб бошқаларга муносабат кўрсатиши кераклигига қаратилгандир. Унинг фикрича, севиш севилишга нисбатан анча маъқулдир, чунки, севиш орқали киши кўп нуқсонлардан, хатолардан халос бўлиши, атрофидагиларни бошқача тушуниши ва бошқача муносабатда бўлишга қодир бўла олишига куч топа олади.
Ғарб файласуф мутафаккирларининг қарашлари ва асарларида, диний қарашларда севги, дўстлик каби эмоционал муносабатлар ва ҳиссиётлар мавзуси марказий ўринни эгаллаган. Бироқ уларда илгари сурилган илмий ғоялар бу ҳисларнинг инсон учун аҳамияти ёки зарарини таъкидлаш билан, шу тушунчаларга таъриф бериш даражасида қолган.



Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish