1 – Қоида:
Тангрининг сизга кўрсатган барча марҳаматларини санаб чиқинг. Ҳаётингиз ва унинг барча нарсаларнинг нечоғли қадрли эканлигини тушуниб етишингиз заҳоти юзингизга табассум қайтади, осмонда булутлар тарқаб, қуёш чарақлайди, оламни мусиқа садоси тутади.Сиз ниҳоят олдингизга, тангри сизга ато этган ҳаётга, ўз кучингизга умид - ишонч билан қарай бошлайсиз.
2 – Қоида:
Бугун ва хар куни сизга хақ тўлайдиган кўпроқ иш қилинг. Агар сиздан кутганлардан кўпроқ иш қилиш нечоғли муҳим эканлигини англаб этсангиз, муваффақиятнинг ярмини қўлга киритган бўласиз. Сизнинг ишингизни шу қадар юқори баҳолашсинки, бора бора сизни энг керакли ҳодим сифатида тан олишсин. Ишга қўшимча куч сарфлаш ҳуқуқингиздан ва бунинг эвазига берилган мукофотларга қувонинг.
Сиз унга лойиқсиз !
3 – Қоида:
Ҳар сафар хатога йўл қўйсангиз ёки муваффақиятсизликка учрасангиз, бу ҳақда узоқ ўйламанг. Одамлар ўз хатоларидан ўрганадилар. Хатога йўл қўйиш қобилиятини – қўйилган мақсадга эриша билиш қобилиятидан ажратиб бўлмайди. Ҳеч ким ҳар доим ғалаба қозона олмайди. Муваффақиятсизликларингиз ривожланишингизнинг зарур шарти ва таркибий қисми ҳисобланади. Хато қилдим деб кўп ўксиманг. Агар вақти вақти билан муваффақиятсизликка учраб турмасангиз, уни енгишга кучингиз борлигини қаердан билардингиз? Харакатни тўхтатманг ва омад сизга кулиб боқади.
4 – Қоида:
Узоқ ва оғир ишни бажарганингиз учун яқин кишиларингиз даврасида ўзингизни ҳар доим мағрур тутинг. Уларни муҳаббатини асраб – авайланг. Фарзандларингизга қаттиққўл танқидчи эмас, ўрнак олиш учун яхши наъмуна кераклигини, агар улар олдида ўзингизни доимо яхши томондан намоён қиладиган бўлсангиз, ишингиз янада ривож топишини, унутманг. Жумлайи – жаҳон сизни омадсиз деб ҳисобласа ҳам, агар сизни севувчи оилангиз бўлса, ҳаётда омадга эришдим, деб ҳисоблашингиз мумкин.
5 – Қоида:
Ҳар бир кунингизни яхши ният асосига қуринг. Мавжуд ёки ҳаётий камчиликларингизни ўйлаб ғам чекманг. Сиз худонинг бандаси эканлигингизни ва ҳар қандай орзуингизни ўз ирода кучингиз билан амалга оширишга қодир эканлигингизни ўзингизга тез-тез эслатиб туринг. Мағлубиятнинг ҳаёлингизнинг кўчасига ҳам келтира кўрманг. Шунда дилингиздаги барча орзу-умидларингиз амалга ошади, Лабингиздан табассум аримасин!
6 – Қоида:
Сиз ҳақингизда ўзингиз эмас, қилган ишларингиз гапирсин. Йўлингиздаги такаббурлик ва манманлик тузоқларига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Лекин ҳар бир қилган яхши ишларингиздан уни катта ёки кичиклигидан қатъий назар ўзингизда ғурур ҳис этиб, завқланишни унутманг.
7 – Қоида:
Хар бир кун, бу тангрининг алоҳида инъоми. Гарчи ҳаёт доим хар доим марҳамат кўрсатавермасада, ўткинчи муваффақиятсизлик ва умидсизлик сўзларининг ўзингизга бўлган муносабатингиз ва келажак орзуларингизни захарланишига йўл қўйманг. Сиз ўзинга ачиниб, ҳеч қачон ғалаба қозона олмайсиз, мунгли нолишингиз эса ҳар қандай омадни сиздан қочиради. Бошқа бундай қилманг. Сиз бахтли тақдирга лойиқсиз!
8 – Қоида:
Бошқа ҳеч қачон кун ва тунларингизни иккинчи даражали ва кераксиз нарсаларга тўлдириб юборманг, акс ҳолда ҳаётнинг чинакам чақириғига жавоб беришига вақтингиз қолмайди. Бу ишга ҳам, дам олишга ҳам, бирдай тааллуқли. Шунчаки "хўжа кўрсин”га ўтказилган кун байрам учун сабаб бўла олмайди. Модомики, сиз доимий кун тартибингизга озгина ўзгартирш киритиб, кўп нарсага эришишга қодир экансиз, қимматли вақтингизни бехуда сарфламанг. Майда-чуйдаларга берилишни, омаддан беркинишни бас қилинг. Ўсиб ривожланишингиз учун ҳам, вақт ва жой қидиринг. Ҳозироқ ! Эртага эмас, шу бугун !
9 – Қоида:
Бу кунни худди у ҳаётгизнинг сўнгги кунидек яшанг. Шуни унутмангки, "ертага” сўзи фақат нодонлар тақвимида. Кечаги мағлубиятлар ҳақида унутинг ва эртанги кун муаммоларига эътибор берманг. Сиз яшаётган шу бугунни йилнинг энг яхши кунига айлантиринг. "Агар умримни қайтадан яшаш имкони бўлганида эди …” деган сўзлардан ғамгинроқ сўзлар йўқ. Ахир умр бир марта берилиши маълум-ку! Эстафета таёқчасини олингда, олға югуринг. Бу сизнинг кунингиз !
10 – Қоида:
Бугундан бошлаб ҳаммага – дўсту - душманга, танишу – нотанишга яхши муносабатда бўлинг. Учрашувларингиз нечоғли қисқа бўлмасин, одамларга бор меҳрингиз, эътиборингиз ва муҳаббатингизни беринг. Буни чин дилдан, беғараз қилинг. Имкони борича юзингизга доимо табассум бўлсин, бу эса ўз навбатида кайфиятингизни яхши бўлишига ва атрофингиздаги кишилар қалбида сизга нисбатан илиғлик уйғотишига сабаб бўлади. Шунда ҳар кунингиз байрамга айланади.
11 – Қоида:
Турмушдан ҳам, ўзингизнинг устингиздан ҳам кулиб яшанг. Захарҳанда қилиб, эмас – йўқ бу кулги азоб-уқубатларингизни енгиллаштирувчи, руҳий тушкунликдан ҳалос қилувчи, айни дамдаги муаммоларингизни келгусида ҳал қилишга ёрдамлашувчи малҳам, шифобахш восита бўлиши лозим. Оғир пайтларда танглик ва ғам-ташвишни кулги билан қувиб ҳайданг, аниқ ва тиниқ фикрлаб, муаммонинг ечимини топиш учун ақлингиздан жой бўшатинг. Ечим ҳар доим топилади. Ўзингизга ҳаддан ташқари жиддий муносабатда бўлманг.
12 – Қоида:
Атрофингиздаги одамларга бефарқ қараманг. Айни ҳолатда қўлингиздан келганини қилишга, уларга ортиқча дақиқа сарфлашга, мақтов ёки ташаккур сўзларини айтишга ҳеч қачон эринманг. Сиз ҳақингизда бошқалар нима деб ўйлаши аҳамиятсиз, аммо ўзингиз қандай ўйлашингиз жуда муҳим. Агар оғир вазиятларни юмшатишга уриниб, маъсулиятдан ўзингизни олиб қочадиган бўлсангиз, қўлингиз ҳеч қачон баланд келмайди. Сиз ўзига ҳос тарзда иш тутишингиз керак.
13 – Қоида:
Ҳар бир тонгни қувонч билан қарши олинг. Ҳар бир янги кунга тангрининг навбатдаги инъоми, кеча тугата олмаган ишингизни ниҳоясига етказиш учун берилган навбатдаги ажойиб имконият сифатида қаранг. Кайфиятингизни келаётган кунга созланг. Биринчи соатдаёқ бугун қиладиган ишингизнинг муваффақият гўяси туғилсин. Бу кун бошқа ҳеч қачон қайтарилмайди. Уни дастлабки нолдан бошлаб, бекорга сарфламанг. Доимо кўраринки кайфиятда юришга ҳаракат қилинг. Ёмон кайфият туфайли муваффақиятсизликка учрашдан ортиқ, беъмаза нарса йўқ.
14 – Қоида:
Агар улкан орзуйингиз сари кундан кунга-тўхтовсиз интиладиган бўлсангиз, унга албатта этишасиз. Шунинг учун ҳар куни олдингизга енгил ва узоқ муддатга мўлжалланган, лекин зарур ишларни бажаришни мақсад қилиб қўйинг. Улар сизни қадамба – қадам орзуингиз чўққисизга олиб чиқади. Агар сизга шундай қулай бўлса, уларни ён дафтарчангизга ёзиб қўйинг. Бироқ рўйҳатни шундай тузинг-ки, биринчи тугалланмаган ишларни эртага қолдиришга тўғри келмасин. Улкан эхромни бир кунда қуриб бўлмаслигини унутинг. Сабр-тоқатли бўлинг. Иш соатларни асосий мақсаддан чалғитадиган ўткинчи нарсалар билан тўлдирманг. Ҳамма ишларни маромига этказиб бажаринг, бу кунни хурсандчилик билан ўтказинг.
15 – Қоида:
Ҳеч кимга кайфиятингизни бузиб, келаётган кунга тушкунлик ва омадсизлик соясини солишига йўл қўйманг. Шуни унутмангки, бировнинг хатосини топиш учун қобилият ҳам, мардлик ҳам, теран ақл ҳам керак эмас. Агар ўзингиз бунга йўл қўймасангиз, ҳеч қандай ташқи шароитлар сизга ўз ҳукмини ўтказолмайди. Вақтингиз олтинга тенг, шунинг учун ҳам сиз уни нафрат, рашк ва хасаднинг қора кучлари билан олишиб, беҳудида сарфланишига йўл қўйманг. Умр омонат. Уни кўз қорачиғингиздагидек авайланг. Гулни ёлғиз парвардигор яратишга қодир. Бироқ ҳар қандай эси йўқ бола уни синдириши мумкин.
16 – Қоида:
Ҳар қандай қийин пайтларда ҳам яхшилик уруғини изланг. Агар бу қоидага амал қилсангиз, шундай бебаҳо қалқонга эга бўласизки, у сизни энг оғир вақтларда ҳам ишочли ҳимоя қилади. Юлдузлар тоғ чўққисидан кўринмаган пайт уларни чуқур қудуқнинг тубидан туриб кўриш мумкинки, бошқа вазиятларда улар ҳақида ҳеч қачон билмас эдингиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам яхшилик уруғи бўлади. Бу уруғни топинг ва ундан фойдаланинг. Шоир айтган сўзларга амал қилинг. "Сўзларингда бўлса юмшоқлик ва бўёқ, Ҳеч қачон тушмайди бошинга таёқ !”
17 – Қоида:
Фаровонлик, шод-хуррамлик ва рухий хотиржамликни атрофдан қидириб овора бўлманг. Бахтимиз ўз қўлимизда зохир эканлигини ҳамиша ёдда тутинг. Оладиган эмас, берадиган одамгина бахтли бўлишини унутманг. Атрофингиздагиларга ёрдам қўлини чўзинг. Ўртоқлашинг. Қувонинг. Бахт бу шундай малҳамки, уни ўзингиз устингизга бир неча томчи оқизмасдан бошқаларга бера олмайсиз.
|