5. Тестлар:
3. Фикрингизча мактаб таълим олаётганларнинг қандай ҳуқуқлари бор?
А) Бепул умумий таълим олиш ҳуқуқи;
Б) Ўз билимлари учун баҳо олиш ҳуқуқи;
В) Тезлаштирилган ўқув курсида индивидуал ўқув режа бўйича таълим олиш ҳуқуқи;
Г) Мактаб кутубхонасидаги китоблардан бепул фойдаланиш ҳуқуқи;
Д) Дам олиш, соғлиқни сақлаш, тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи.
(Жавоб: А, Б, В, Д)
4. Мактаб ўқувчиларининг қандай мажбуриятлари бор?
А) Виждонан ўқиш, ўқув жадвали асосида дарсларга қатнашиш;
Б) Мактаб жиҳозларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;
В) Ўқув машғулотларини қолдириш;
Г) Бошқа ўқувчилар ва мактаб ходимларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш.
(Жавоб: А, Б, Г)
5. Бола неча ёшидан бошлаб яшашга, исмга, фуқароликка, оилада тарбияланишга, ўз ота-оналарини билишга, ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишига ва бошқа шу каби ҳуқуқларга эга бўлади?
А) 10 ёшган тўлганидан кейин;
Б) 1 ойлик бўлганидан кейин;
В) 3 кунлик бўлганидан кейин;
Г) туғилиши билан.
(Жавоб: Г.)
6. Инсон неча ёшидан вояга етган бўлиши, яъни ўз ҳаракатлари билан барча ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши, шунингдек ўзининг ҳатти-ҳаракатлари учун мустақил равишда тўлиқ жавобгар бўлиши мумкин?
А) 18 ёшдан;
Б) 12 ёшдан;
В) 14 ёшдан;
Г) 15 ёшдан.
(Жавоб: А.)
7. Бола қайси ёшидан ҳар қандай жиноий қилмиши учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин?
А) 18 ёшдан;
Б) 12 ёшдан;
В) 14 ёшдан;
Г) 16 ёшдан.
(Жавоб: Г.)
6. Дарсни хулосалаш.
Ўқитувчи дарсни якунлайди ва хулосаларни шакллантиради: «Инсон ҳуқуқлари - бу, барча неъматлардан фойдаланишда ўз эҳтиёжлари ва қонуний манфаатларини қондиришда шахснинг реал имкониятларини акс эттирувчи табиий, ажралмас, универсал ва объектив ҳуқуқлардир. Давлат инсонга унинг ҳуқуқлари тақдим этмайди, балки уларни ўз қонунлари билан мустаҳкамлаб қўяди. Жамият ривожланиши билан инсон ҳуқуқлари эркинликнинг кўламига, адолат, тенглик даражасига ва инсонларнинг мумкин бўлган ҳуқл-атворига айлланади.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси – шахс ҳуқуқлари ва эркинликлари учун курашда алоҳида даврни очиб берган ва дунёдаги барча инсонларни Ерда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш ишида бирга бирлашишга имкон берган муҳим халқаро ҳужжатдир”.
Дарсга якун ясаб, ўқитувчи қуйидаги рефлексиядан фойдаланиши мумкин: ҳар бир ўқувчидан, улар нимани ўрганишди, машғулот пайтида қандай саволлар пайдо бўлди, каби саволлар бериб, ўқувчиларнинг жавоблари асосида ўзининг ишини таҳлил қилиши мумкин. Дарснинг охирида ўқитувчи инсон ҳуқуқларини ўқитишнинг, унинг ўсиб бораётган авлодни шакллантириш ва тарбиялашдаги аҳамиятини заруриятини қайд этиб ўтиши лозим. Шу билан бир қаторда, дарс пайтида фаол ўқувчиларни рағбатлантириши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |